«Банк менежменти ва маркетинги» фани


Корпоратив бошқаришни ривожлантириш


Download 107.03 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2023
Hajmi107.03 Kb.
#1219523
1   2   3
Bog'liq
4-мавзу

Корпоратив бошқаришни ривожлантириш

  • “Инерцион ривожланиш” сценарийси банк фаолияти моделининг шаклланган асосий элементларини сақлаб қолиш ва уларнинг бир қисмини мавжуд иқтисодий вазиятга мослаштириш учун аҳамиятсиз тарзда ўзгартирилади. Сценарийнинг афзалликлари жумласига, амалга оширишнинг соддалиги, тадрижий боғлиқликнинг мавжудлиги ва банк ходимлари учун тушунарли эканлигини киритиш мумкин. Аммо сценарий банк фаолиятида кузатилган камчиликларни тўлиқ бартараф қилиш имкониятини бермайди. Шунингдек, у бугунги кунда банклар дуч келаётган муаммоларга адекват “жавоб” бермайди. Сценарийнинг танланиши ўрта муддатли истиқболда бозордаги улуш динамикаси бўйича салбий тенденцияларнинг мустаҳкамланиши ва молиявий натижаларнинг пасайиши эҳтимолини оширади. “Инерцион ривожланиш” сценарийси бошқарув тизимининг самарадорлигининг пасайиши ҳамда харажатларнинг даромадларга нисбатан тезроқ ўсиши каби жиддий рискларни ўз таркибига олади.

Корпоратив бошқаришни ривожлантириш

Банкларнинг мавжуд рақобат позицияси ва ривожланиш потенциали, шунингдек, мамлакатимиз банк хизматлари бозорининг уникал хусусиятлари банк фаолиятини стратегик бошқаришда “модернизациялаш” сценарийсидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигидан далолат беради. “Модернизациялаш” сценарийсининг амалга оширилиши бугунги кунда Республикамиз иқтисодиёти учун зарур бўлган янада кучли динамик ўсиш ва ривожланиш имкониятини яратади. Хусусан, банкларда мижозлар билан интенсив ишлаш ва мижозлар базасини кенгайтириш орқали чакана ва корпоратив бозордаги рақобат позициясини мустаҳкамлаш потенциали мавжуд. Банк, шунингдек, операцияларнинг ҳажми ҳисобига фаолият самарадорлиги ва рақобат афзалликларини ошириш соҳасида катта имкониятларга эгадирлар. Буларнинг барчаси банкнинг ўрта муддатли истиқболда молиявий хизматлар бозоридаги барқарор рақобат позициясини таъминлайди ва уларнинг йирик миллий молиявий институтдан дунёнинг етакчи банкларидан бирига айланиш имкониятини беради.

Корпоратив бошқаришни ривожлантириш

  • Иккинчидан, банк бизнесини ташкил қилиш моделини ўзгартириш лозим. Тижорат банкини ривожлантиришнинг бош вазифаси фаолиятни максимал даражада мижозлар сегментига йўналтириш ва кенг маънода банкларни “сервис” компаниясига айлантириш ҳисобланади. Мижозлар сегментига йўналтириш стратегияси амалий нуқтаи назардан оддий шиорга айланиб қолмаслиги учун, банклар ўз фаолиятининг кўплаб элементларини ўзгартиришлари керак бўлади.
  • Банк бизнеси моделини лойиҳалаштириш доирасида банк маҳсулотларини таклиф қилиш мантиғини ўзгартириш, чакана хизматлар бўйича сотиш ва хизмат кўрсатишнинг ички банк вертикалини яратиш ҳамда корпоратив блокда мижозлар билан ишлашнинг янги моделини шакллантириш, шунингдек, фронт ва бэк-офисда амалга ошириладиган операциялар процедурасини такомиллаштириш мақсадга мувофиқ.
  • Учинчидан, сифат жиҳатдан янги технологик базани шакллантирилиш лозим. Ривожланишнинг таклиф қилинаётган “модернизациялаш” сценарийси тижорат банкларидаги жараёнлар ва тизимларни ислоҳ қилиш ҳамда уларни янги технологик асосга ўтказилишини тақозо қилади. Жараёнлар ва тизимларнинг янги технологик асосга ўтказилиши банкни бошқариш даражасини оширади, харажатларни камайтиради, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди ҳамда кредит ва бошқа рискларни бошқариш самарадорлигини таъминлаб беради.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Download 107.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling