«Банк менежменти ва маркетинги» фани


Download 107.03 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2023
Hajmi107.03 Kb.
#1219523
  1   2   3
Bog'liq
4-мавзу

«Банк менежменти ва маркетинги» фани

4 – мавзу. Тижорат банклари фаолиятини корпоратив бошқариш

Дарс режаси

  • 4.1. Тижорат банклари фаолиятини корпоратив бошқаришнинг мазмуни ва унинг аҳамияти
  • 4.2. Корпоратив бошқаришнинг моделлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари
  • 4.3. Банкларни корпоратив бошқариш моделларининг афзаллик ва камчиликлари
  • 4.4. Банклар фаолиятини корпоратив бошқаришни ривожлантириш масалалари

Корпоратив бошқариш моделлари

  • Корпоратив бошқаришнинг англо-америка модели турли хиллиги билан, яъни диверсификацияшув даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради. Акционерлик капитали турли ўзаро алоқадор бўлмаган субъектлар ва шахслар ўртасида кенг тақсимланади. Бундай шароитда аҳолининг ҳам пул маблағлари жалб этилади ва зарур инвестицион шароитни яратиб молия бозорларининг фаоллигини ҳамда барқарорлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу моделда асосан акциялар назорат пакети тахминан 6-14 % ни ташкил қилади. Англо-америка моделида акционерлар томонидан акцияларга эгалик қилиш, назорат қилиш билан ажралиб туради. Аксионерларнинг ҳуқуқлари кафолатланади ва бошқарувчи ва директорлар уларга ҳисобот беради. Корпоратив бошқаришнинг англо-америка моделида банклар фаолиятини бошқариш қимматли қоғозлар бозори ҳолатига, унинг ривожланиш даражасига боғлиқ ҳисобланади.

Корпоратив бошқариш моделлари

  • Корпоратив бошқаришнинг Германия модели ёки Континентал моделида акционерларнинг юқори концентрациясини кўриш мумкин. Бунда инсайдерлар гуруҳи кам сонли бўлиб, ўз таркибига маълум бир гуруҳларни олади, жумладан ходимларни, оила аъзоларини, банкларни, бошқа кредит ташкилотларини, бошқа корпоратив мулк шаклларини, холдинг ёки саноат гуруҳлари шаклида бирлашишни ва бошқа кесишмали акцияларга эгалик қилиш механизмларини олади. Бунда жисмоний шахларнинг улуши одатда 20 фоиздан ортиқроқни ташкил этади. Паст бўлишига сабаб банклардаги омонатларнинг ставкалари дивиденд тўловларидан юқори бўлишидир. Молия муассасалари компанияларнинг 60-70% акцияларига эгалик қилади. Акционерлар бир-бирини яхши билади ва ўзаро муносабатларда қўллаб-қувватлайди.

Download 107.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling