- Корпоратив бошқаришнинг англо-америка моделининг континентал моделдан фарқи қуйидагилар:
- 1. акцияга турли хил субъектларнинг эгалик қилиши, яъни диверсификацияси даражаси юқорилиги;
- 2. компаниялар бўйича қонунчиликда акционерлар манфаатларининг юқори даражада белгиланиши;
- 3. қимматли қоғозларда ва компаниялар тўғрисидаги норматив ҳужжатларда камчилик акция эгалари манфааларининг ҳимоя қилиниши;
- 4. банкларнинг ўз маълумотларини очишга (тарқатишга) қўйиладиган қаттиқ талаблари билан ажралиб туради.
Банкларни корпоратив бошқариш моделларининг афзаллик ва камчиликлари - Корпоратив бошқаришнинг континентал моделнинг юқоридаги моделдан фарқли жиҳатлари қуйидагилар:
- 1. капиталнинг юқори концентрациялашуви;
- 2. ички назорат кучли;
- 3. компания барча иштирокчиларининг манфаатларини қондиришга қаратилган йўналиши эгалиги;
- 4. инсайдерлик фаолият салбий натижаларининг нейтраллиги.
- Мазкур моделнинг асосий камчиликларидан бири банкларнинг таъсири юқорилиги, яъни акционерлар тизимида асосий улушни (бошқа субъектларга нисбатан) банклар эгаллайди. Бошқарувда асосий пакет эгалари ўзлари назоратни қўлга олишади ва мукаммал корпоратив сиёсат амалга оширилмайди. Стратегик мақсадларни белгилашда миноритар акционерлар ва турли гуруҳлар йўналишлари ҳисобга олинмайди.
- Тижорат банкларининг корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш борасида қуйидаги таклифларни келтириш мумкин:
- Биринчидан, банкни ривожлантириш сценарийсини ишлаб чиқиш зарур. Банк менежментининг замонавий назарияси ва илғор хориж амалиётига таянган ҳолда, тижорат банклари қуйидаги ривожланиш сценарийларидан бирини амалий фаолиятга жорий қилишлари мумкин:
- А) “Инерцион ривожланиш” (экстенсив ривожланиш элементларининг бир қисмини қўллаган ҳолда) сценарийси;
- Б)“Модернизациялаш” (интенсив ривожланишнинг барча элементлари-дан фойдаланган ҳолда) сценарийси.
Do'stlaringiz bilan baham: |