Банк операцион рискларини бошқариш метадологиясини такомиллаштириш


Download 19.9 Kb.
bet1/3
Sana15.02.2023
Hajmi19.9 Kb.
#1202688
  1   2   3
Bog'liq
Опер риск


БАНК ОПЕРАЦИОН РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ МЕТАДОЛОГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
АТ Халқ банки Муаммоли активлар билан ишлаш департаменти директори Б.М.Алимов
Аннотация. Тижорат банкларида операцион рискларини доимий равишда мониторинг қилиш ва хавфлилик даражаси тўғрисида олдиндан огоҳлантиришга имкон берадиган аналитик маълумотлар базаси ва ушбу база маълумотлари асосида рискларнинг белгиланган аҳамиятлилик меъёридан ошиб, банк нуфузига жиддий зарар етказадиган ёки банк стратегиясини ўз вақтида амалга оширишга тўсиқ бўладиган банк учун молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин бўлган операцион риск тўғрсида фикр юритилган. Шунингдек операцион рискларни олдини олиш ва минималлаштириш бўйича таклиф ва хулосалар берилган.
Калит сўзлар: рисклар, тижорат банки, операцион риск, банк капитали.
Банк назорати бўйича Базель қўмитаси 2004 йил июн ойида “Базель II: Капитални баҳолашда ҳалқаро стандартлар – қайта кўриб чиқилган” битимини эълон қилди. Янги версиясидаги ўзгаришларда операцион рискларга алоҳида урғу берилди. Ушбу янги битим тўрт қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда капитал талаблари қандай қўлланилиши қайд этилган. Капитални ҳисоблашда кредит ва операцион рискларлар қўйиладиган энг кам минимал талаблар ва савдо портфелига оид саволлар иккинчи қисмда кўрсатиб ўтилган. Учинчи ва тўртинчи қисмда мос равишда банк назорати ва бозор интизомига тавсиялар берилган. Жаҳон банк ҳамжамиятида операцион рисклар билан боғлиқ муаммолар анча кескинлашгани сабабали, ушбу тенденция Базель қўмитасининг ушбу битимида ўз аксини топди.
Мамалакатимиз банк тизимида эса бугунги кунга қадар операцион рискларни баҳолашда базовый методи Basic Indicator Approach қўлланилиб келинмоқда ва бу фақат капитални ҳисоблашда ўз аксини топмоқда. Лекин, банкларда опеарцион рискларни бошқариш бўйича етарлича эътибор берилмайди. Тўғри, Ички аудит ёки ички назорат каби банк тизимининг структуралари оепарцион рискларни аниқлашда ишларни амалга ошириб келмоқда, лекин бу фақат аниқлаш ва жазолаш функциялар билан ўз якунига етмоқда. Натижада, олдини олиш, мониторинг, капиталга таъсир каби функциялар ишламаяпти.
Жаҳон амалиёти шуни кўрсатдики, банклар операцион рискларни эътибордан четда қолдирмаслиги керак, чунки бу катта молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин. Жаҳон амалиётида операцион рискларнинг жуда таъсирчан намуналари қайд этилган.
Операцион риск туфайли эҳтимолий йўқотишлар олдиндан айтиб бўлмайди ва бошқа банк рискларидан фарқли равишда энг катта ноаниқлик билан тавсифланади. Операцион рисклар натижасида кўрилган зарарлар банкнинг барқарорлигига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли, операцион рискни кредит ва бозор рисклари каби яқиндан кузатиб борилиши ва бошқарилиши зарур.
Тижорат банкларида операцион рискларни бошқаришда уларни аввалда ўлчаш ҳамда ундан сўнг бошқариш, минималлаштириш чораларини қўллаши лозим. Бунда операцион рискларни бошқариш бўйича маълумотлар базасини яратиш ва унда 5 йиллик маълумотлар асосида операцион зарарлар бўйича аналитик маълумотлар базасини доимий юритиб бориш лозим бўлади. Бу маълумотлар базасида тижорат банкининг таркибий бўлинмалар томонидан аниқланган ҳолатлар, Марказий банкнинг санкциялари ва бошқа ҳолатлар киритиб борилиши йўлга қўйилди. Ушбу базанинг маълумотлари эвазига операцион риск бўйича қуйи филиаллар ва таркибий бўлинмалар рейтинги ишлаб чиқилиб, катастрофик, критик, нормал ва мумкин бўлган рикскларга автоматик баҳоланиб келинмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу маълумотлар базаси операцион рискларнинг таъсири ва оқибатлари ҳамда кутилаётган эхтимоллик бўйича маълумотларни Банк Кузатув кенгаши ва Бошқарувига тезкор ва қулай асосида тақдим этиш имкониятини яратди.

Download 19.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling