Банк риски тушунчаси ва унинг турлари. Банк рискларини ҳисоблаш ва бошқаришнинг зарурлиги
Download 184.5 Kb.
|
8 MR 7-mavzu bank risklari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички рисклар
- Ташқи рисклар
- Банкнинг актив операциялари рисклари” 7
“Банковский менеджмент" дарслиги муаллифи П.С. Роуз6 рискларга кенгроқ тушунча бериб, у банк рискларини қуйидаги олтита асосий турга ажратади: кредит риски; фойда олмаслик риски; ликвидлик риски; фоиз риски; тўлай олмаслик риски; бозор (рақобат, талаб ва таклиф, инфлация ва ҳ.к.) риски. Банк учун иккинчи даражада бўлган рисклар таркибига П.Роуз сиёсий, суистеъмол ва валюта рискларини киритади. Шундай қилиб, банк фаолияти турли туман рискларга боғлиқ бўлиб, улар «Банк томонидан берилган кредит ўз вақтида қайтиб келадими?, «Кейинги ойда депозитлар салмоғи ошадими?, «Банк аксиясининг баҳоси ва банк фойдаси ошадими?, «Кейинги ойда (кварталда) фоиз ставкалари қандай бўлади, улар банк фойдасига қандай таъсир кўрсатади?» каби еҳтимоллик, таваккалчилик билан боғлиқ ҳолда фаолият олиб борадилар. Шу ҳолатларнинг таҳлилига асосланган ҳолда банк маблағларни инвестиция қилади, ижобий натижага еришишни мақсад қилиб қўяди. Келиб чиқиш сабабларига кўра рисклар иккига бўлинади: соф (обйектив) рисклар; сунъий (субйектив) рисклар. Соф рисклар кўпинча объектив характерга ега бўлади ва салбий («-» ёки «0») натижага еришиш еҳтимолини билдиради. Бу рискларга табиий, екологик, транспорт ва тижорат рискининг бир қисми киради. Сунъий рисклар субйектив характерга ега бўлиб, нафақат салбий, шу билан биргаликда ижобий натижага еришиш еҳтимолини билдиради. Бу рискларнинг юзага келишига қуйидагилар сабаб бўлади: бозор конюнктурасини яхши ўрганмаслик; ресурсларни жалб қилиш ва уларни жойлаштириш соҳасидаги маълумотларнинг йетарли емаслиги; кредитланадиган лойиҳа, обйект ва мижозлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ емаслиги; тармоқлар фаолияти хусусиятининг инобатга олинмаслиги; банкирлар ёки мижозларнинг онги, савияси маблағлардан фойдаланиш бўйича билим ва мақсадларнинг хилма-хиллиги ва бошқалар. Бу сабаблар рискларни иқтисодий категория сифатида субйектив томонларни ўзида ифода етади. Банк фаолияти икки асосий риск тури – тизимли ва тизимсиз рискларга дуч келиши мумкин. Ҳар иккала усул ҳам ўзининг таҳлил қилиниш ва риск олдини олиш усулларига ега. Тизимли рисклар умумий иқтисодий шароитлар ва макроиқтисодий сиёсат хоссаларидан келиб чиқади. Банк тизимининг турғун ривожланиши умуман иқтисодиётнинг қандай ҳолатда еканлигига боғлиқ. Шунинг учун макроиқтисодий, авваламбор, монетар сиёсат ва банк рискларини самарали бошқариш тизимли рискларни камайтириш ва олдини олиш имконини беради. Тизимсиз ёки номунтазам рисклар банк тизимида умумий аҳвол барқарор сақланган ҳолда айрим олинган банкнинг молиявий аҳволи ёмонлашиш еҳтимоллигига боғлиқ бўлади. Бу рисклар, ўз навбатида, банк операциялари ва тадбиркорлик рискларини ўз ичига олади. Банк операциялари билан боғлиқ рисклар икки гуруҳ – тўловга ноқобиллик ва ликвидлик рискларига бўлинади. Биринчи гуруҳга: кредит риски, фоиз риски, бозор риски, валюта риски, инвестиция рисклари киради. Банкларда кўпинча мижоз танлашда янглишиш натижасида балан-слашмаган ликвидлик риски юзага келади. Бундай рисклар одатда иқтисоди беқарор бўлган корхоналарни кредитлашга устунлик берилган ҳолларда юзага келади. Баланслашмаган ликвидлик риски банк бошқаруви ва ходимлар малакасининг саёзлиги, банк фаолияти назоратининг суст ташкил қилиниши, рискларни тартибга солишда қўлланиладиган усулларнинг такомиллашма-ганлиги, айрим олинган банк операциялари ёки уларнинг гуруҳлари бўйича рисклар коэффиценти шкалаларини ўрнатишда йўл қўйилган камчиликлар натижасида юзага келади. Банк фаолияти ва унинг натижаларига таъсир етиш омилларига қараб банк рискларини бир неча тоифаларга бўлиш мумкин. Умумлаш-тирган ҳолда уларни: паст даражадаги рисклар; ўртача даражадаги рисклар; юқори даражадаги рискларга бўлиш мумкин. Риск даражалари банк фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи ва йўқотишларга сабаб бўлувчи жараёнларнинг еҳтимоллигига боғлиқ бў-лади. Улар коэффицентлар ёки фоизларда ифодаланиши мумкин. Мамлакатимиз банк тизимида риск тоифаларининг даражаланиши банк активлари бўйича риск даражаларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳланади. ҳисоблаш усулига кўра рисклар умумий ёки якка кўринишда ҳисобланиши мумкин. Умумий риск банк рискининг умумий ҳажми, унинг умумий даромади ва ликвидлиги меъёрларига асосланиб баҳоланади ёки тахмин қилинади. Якка кўринишдаги риск банкнинг айрим операциялари ёки уларнинг гуруҳлари бўйича риск коэффицентлари шкаласи асосида баҳоланади. Ички рисклар бевосита банк фаолияти натижасида вужудга келади. Бу рисклар банк фаолиятига сезиларли таъсир қилувчи рисклар бўлиб, улар банкнинг ўз фаолияти, унинг мижоз (қарздор)лари ёки унинг муайян контрагентлари билан бўлган фаолиятларига боғлиқ бўлади. Банк раҳбарлари, уларнинг тадбиркорлиги, маркетинг стратегиясининг оптималлиги, тактиканинг тўғри таъминланганлиги каби омиллар ички риск даражасига таъсир қилувчи омиллардир. Ички рисклар: банк операцияларининг хусусияти; банк мижозларининг таркиби; тижорат банкларининг турлари бўйича гуруҳларга бўлинади. Ташқи рисклар макромуҳит даражасида юзага келади. Улар банк фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмайди. Ташқи рискларга жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади. Улар таркибида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва табиий рискларни алоҳида ажратиш лозим. Сиёсий рисклар мамлакатдаги сиёсий вазият ва давлатнинг фаолияти билан боғлиқ бўлади. Иқтисодий рисклар мамлакатдаги умумий иқтисодий вазиятдан келиб чиқади. Ташқи рисклар урушлар, миллийлаштириш, четга тўловларни тақиқлаш, қарзларни консолидациялаш, ембарго жорий қилиш, импортга лицензияни бекор қилиш, табиий офатлар натижасида юзага келадиган йўқотишларни ўзига жамлайди. Бу рискларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар банк даромадига, операциялар самарадорлигига ва умуман, банк келажагига катта зарар йетказади. Банк операциялари хусусиятига кўра рисклар қуйидаги турларга бўлинади: баланс операциялари риски; балансдан ташқари операциялар риски; молиявий хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ рисклар. Баланс операциялари риски ўз навбатида: банкнинг актив операциялари риски; банкнинг пассив операциялари риски; актив ва пассивларни бошқариш сифати билан боғлиқ рискларга бўлинади. Балансдан ташқари операциялар рисклари, аввало, мижозларнинг мажбуриятлари юзасидан берилган кафолатлар бўйича тўлов мажбурияти юзага келиши еҳтимоли билан боғлиқ. Банкнинг актив операциялари рисклари қуйидаги турларга бўлинади. “Банкнинг актив операциялари рисклари”7
Download 184.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling