11-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонунчиликка мувофиқ тақдим этилади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2467, 12.06.2013 й.) мувофиқ ваколатли банкларнинг филиаллари мижозлар томонидан амалга оширилган валюта операциялари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек бош ваколатли банкка тақдим этади.
12-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни судга, прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органларига ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга, шунингдек давлат ижрочисига тақдим этиш, бунинг учун ушбу Қонунда назарда тутилган асослар бўлган тақдирда, уларни сўраётган органга ёпиқ ва муҳрланган конвертда ёки ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида ҳимояланган алоқа каналлари воситасида юбориш орқали амалга оширилади.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кредит ахборотини кредит бюроларига тақдим этиш кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-321-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 163-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |