Банк тушунчаси – банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш
Download 16.16 Kb.
|
БАНК ТУШУНЧАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи шахслар Банк, унинг мижози (вакили) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади. КРЕДИТ
- . Bank
- 11. Kreditning asosiy shakl va turlari : A) Kreditlar tovar shaklida
- Bank likvidligi
- Инвестиция лойиҳаси нима Инвестиция лойиҳаси
- Инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал
БАНК ТУШУНЧАСИ - – банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс. Банк сири - банк томонидан муҳофаза қилинадиган қуйидаги маълумотлардан иборатдир: ўз мижозларининг (вакилларининг) операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотлар; 17 банк ўз мижозига (вакилига) банк хизматлари кўрсатиши муносабати билан мазкур мижоз (вакил) тўғрисида олган маълумотлар; мижознинг (вакилнинг) банк сейфлари ва биноларида сақлаб турилган молмулки, унинг хусусияти ва қиймати ҳақидаги маълумотлар; мижоз (вакил) топшириғига биноан ёки унинг фойдасини кўзлаб амалга оширилган банклараро операциялар ва битимлар тўғрисидаги маълумотлар; банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши натижасида маълум бўлиб қолган, бошқа банкнинг мижозига (вакилига) доир маълумотлар; жамғариб бориладиган пенсия тизимининг иштирокчилари, пенсия бадалларининг миқдори ва суммаларининг ҳаракати, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги пенсия жамғармалари тўғрисидаги маълумотлар Учинчи шахслар Банк, унинг мижози (вакили) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади. КРЕДИТ (лот. creditum — қарз, credo — ишонаман) — пул маблағлари, товар ва хизматларни келишилган устама (фоиз) тўлаб қайтариб бериш шарти билан маълум муддатларга қарзга бериш Pul – bu maxsus tovar, umumiy ekvivalent bo’lib, abstrakt mehnat xarajatlarini o’zida aks ettiradi va tovar xo’jaligidagi ijtimoiy ishlab chiqarish munosabatlarini ifodalaydi. 5. Kredit – o’z egalari qo’lida vaqtincha bo’sh bo’lgan ayrim qiymat yoki pul mablag’larining boshqalar tomonidan ma’lum muddatga haq to’lash sharti bilan qarzga olish va qaytarib berish bo’yicha munosabatlar . 6. Bank – pul mablag’larini yig’uvchi, saqlab beruvchi, kredit-hisob va boshqa vositachilik muomalalarini bajaruvchi tijorat tashkilotlari. Kreditning asosiy tamoyillari – muddatlilik, tovar-moddiy boyliklar bilan ta’minlanganlik, qaytarilishi, to’lovlilik, maqsadlilik va kreditning samaradorligi 11. Kreditning asosiy shakl va turlari: A) Kreditlar tovar shaklida, pul shaklida va boshqa shakl va shartlarda beriladi. B) Kreditning asosiy turlari bo’lib bank krediti, davlat krediti, iste’mol krediti, tijorat krediti, lizing krediti va xalqaro kreditlar hisoblanadi. 11. Bank likvidligi – bank aktivlarining naqd pul sifatida yoki ularning nominal qiymatini saqlab qolgan holda pul mablag’lariga aylantirish yo’li bilan mavjud moliyaviy majburiyatlarni qoplay olish qobiliyatiga aytiladi Kredit berish muddatiga qarab 1. Qisqa muddatli kredit (1 yilgacha) 2. O„rta muddatli kredit (1 – 3 yilgacha) 3. Uzoq muddatli kredit (3 va undan yuqori) Инвестиция лойиҳаси нима? Инвестиция лойиҳаси – иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи. Инвестиция – инвестор томонидан фойда олиш мақсадида ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига таваккалчиликлар асосида киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар. Инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал, молиявий ва ижтимоий турларга бўлинади. . Ҳаракатсиз кредит (NPL) бўйича қуйдаги қайси таъриф тўғри? Кредит таснифи “қониқарсиз”, “шубҳали”, “умидсиз” бўлган 90 кундан ортиқ муддати ўтган кредит ва (ёки) фоиз қарздорлиги мавжуд кредитлар. Download 16.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling