Banket turlari va ularda xizmat ko`rsatishni tashkil qilish jarayonlari
Download 1.25 Mb.
|
BANKET TURLARI VA ULARDA XIZMAT KO`RSATISHNI TASHKIL QILISH JARAYONLARI
4. Нари борганда, банкет бошланишидан ярим соат олдин банкет менежери буюртмачини қарши олади, уни банкет залига кузатиб боради ва у билан бирга хона, столлар, қўшимча асбоб-ускуналарни, шунингдек, ёрдамчи хоналар (ҳожатхона, гардероб) тайёрлигини текширади. Буюртмачи ҳозирлигида алкоголли ичимликлар очилади.
Банкет бошланганидан 1,5—2 соат кейин меҳмонлар чекиши ва рақс тушиши учун 30—40 минутга танаффаус қилинади. Официантлар бу маҳалда столларни тартибга келтирадилар, хонани шамоллатадилар, навбатдаги таомларни дастурхонга тортишга тайёргарлик кўрадилар.
Официантлар идишларни фақат меҳмонлар пичоқ билан қошиқни тарелкага бирга қўйганларидан кейингина йиғиштириб оладилар, чунки бу нарса ана шу таомни меҳмонлар энди емаслигини англатади. Идишлар ва приборларни алматираётганда официант меҳмон ёнига тоза идиш билан келади, чап қўли билан ишлатилган идишни олади, ўнг қўли билан эса тоза идишни қўяди, агар, сервировка пайтида бундай приборлар қўйиб чиқилмаган бўлса, тоза приборларни қўяди.
Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling