Baqara súresi, 183-ayat


Download 0.75 Mb.
bet2/5
Sana14.05.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1460155
1   2   3   4   5
Bog'liq
Dastanga

РЎЗА ТУТГАН КИШИНИНГ ТАҚВОДОРЛИГИ ОШАДИ.

Ихтиёрий оч қAliш, яъни рўза тутиш ила инсонда Аллоҳдан қўрқиш,
У зотни доимо ҳис этиб туриш - тақво ҳисси пайдо бўлади ва ортади.



  • РЎЗА ТУФАЙЛИ РЎЗАДОР СОҒЛИҒИНИ ТИКЛАБ ОЛАДИ.

Рўза киши баданида тўпланиб қолган турли кераксиз моддалар, ёғлар, тузлар ва бошқа нарсаларни кетказади. Инсоннинг жисми ҳам, руҳи ҳам енгиллашади, зеҳни ўткир, хотираси кучли, иродаси мустаҳкам бўла боради.



  • РЎЗА ТУТГАН КИШИНИНГ ТУТГАН РЎЗАСИ САБАБИДАН ГУНОҲЛАРИ МАҒФИРАТ ҚИЛИНАДИ.




  • РЎЗАДОР САБР-БАРДОШ СИФАТИГА ЭГА БЎЛАДИ.

Ўз ихтиёри ила ўттиз KÚN турли кўнгли хоҳлаган нарсалардан ўзини тийган киши эса керагича сабр-бардошга эга бўлади.



    • РЎЗА ҲАВОИ НАФСНИ СИНДИРАДИ.

Ҳавойи нафснинг айтганини қилавериш инсонни унга қул қилиб қўяди. Рўза тутган киши эса иштаҳаси келиб турган ҳолда турли таом, ичимликлар, шаҳвоний ва бошқа нафси тилаб турган нарсалардан ўзини тийиш билан ҳавои нафсининг хоҳишини синдиради, ва нафсини жиловлаб олади.



    • РЎЗАДОРНИНГ ҚАЛБИ МУСАФФО БЎЛАДИ

Рўза тутган инсон доимо Аллоҳ таолонинг кузатиб турганини ҳис қилиб яшайди. Шунинг учун ўзи ёлғиз қолганда ҳам рўзасини очишга журъат қилмайди. Доимий равишда Аллоҳни ҳис этиб туриш эса киши қалбини мусаффо қилади.



Маълумки, емаслик, ичмаслик ва жинсий яқинлик қилмай, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир. Рўза тутган инсон ўзининг рўзадорлиги ила айнан ўша сифатларга соҳиб бўлади.


1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling