“Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак раҳбарларини малакасини ошириш мазмуни, сифати ва уларнинг тайёргарлиги ҳамда
Малака ошириш курсининг тасдиқланган намунали ўқув
Download 279.77 Kb. Pdf ko'rish
|
тугарак-рахбар-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўгарак раҳбарлари
3. Малака ошириш курсининг тасдиқланган намунали ўқув режасининг таркибидан келиб “Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак раҳбарларига қўйиладиган малака талаблари 3.1. “Ўзбекистонда таълим-тарбия жараёнларининг ҳуқуқий- меъёрий асослари” бўйича Тўгарак раҳбарлари: Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълимга оид фармонлари, қарорлари моҳияти ва уларда белгиланган устувор йўналишларни; Узлуксиз таълим соҳасидаги ислоҳотлар, модернизациялаш ва интеграциялаш жараёнларининг мазмун-моҳиятини; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг умумий ўрта таълимга оид қарорларини; махсус ваколатли давлат органларининг буйруқлари мазмунини; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида педагогик фаолият ва ўқув-тарбия жараёнларини ташкил этиш; шахсий ўқув юкламаларини режалаштириш ва уларни тизимли бажариш; ўқувчилар билим, малака ва кўникмаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини адолатли баҳолаш; таълим-тарбия тизимини ислоҳ этиш бўйича белгиланган вазифаларни амалиётда қўллаш кўникмаларига; таълим-тарбия жараёнидаги муаммоларни аниқлаш ва ечими буйича амалий фаолият олиб бориш; миллий тараққиётимизга тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан таълим-тарбия жараёнида фойдалана олиш малакаларига; халқ таълимининг кадрлар тайёрлаш тизимини модернизациялаш жараёнида фаол иштирок этиш; демократик тараққиёт ва жамият ривожининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда ушбу жараённинг фаол иштирокчисига айланиш компетенцияларига эга бўлиши лозим. 3.2. “Таълим-тарбия технологиялари ва педагогик маҳорат” бўйича Тўгарак раҳбарлари: ўқувчи-ёшларни индивидуал-ижодий ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ёндашувлар ва технологияларни; 5 мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни; тўгаракларда ўқувчилар фаолиятини ташкил этишнинг инновацион шакл, метод ва воситаларини; таълим олувчиларнинг мустақил-билиш фаоллигини ошириш ва креатив қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилувчи интерфаол методларни билиши; инглиз тилида ўз мутахассислигига тегишли атамаларни тушуниш, матн туза олиш, мулоқотга киришиш ва ўз фикрини баён қила олиш ; гуруҳда шахслараро муносабатларни самарали ташкил этиш ва гуруҳни бошқариш; семинар-тренинглар, кичик гуруҳларда ишлашни ташкил эта олиш; таълим жараёнида эркин, ижодий муҳитни ташкил эта олиш; тўгарак аъзолари билан ижодий, таълимий ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги кўникма ва малакаларга; замонавий талаблар асосида ўз-ўзини касбий ва шахсий такомиллаштириб бориш; ўқувчи-ёшларнинг касб-ҳунар ўрганишга булган мотивациясини рағбатлантириш; инглиз тилида нотаниш адабиётдан луғат ёрдамида касбга оид керакли маълумотларни олиш; тўгарак раҳбарига хос бўлган касбий сифатлар ва махсус қобилиятларни ўзлаштириш; жаҳон тажрибасида мавжуд инновацион таълим-тарбия технологиялардан хабардор бўлиш ва касбий фаолиятда фойдаланиш компетенцияларини эгаллаши лозим. Download 279.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling