Баскетболчилар спорт тренировкасининг асослари


Спорт техникасига ӯргатиш


Download 113 Kb.
bet8/10
Sana30.03.2023
Hajmi113 Kb.
#1309470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
basketbolchilarning sport ternirovkasining umumiy asoslari

Спорт техникасига ӯргатиш

Ӯйин приемларини ӯрганишда шуғулланучиларда маълум ҳаракат малакалари шаклланади. Бу малакалар шаклланадиган жараённи, яъни техник приемларини ӯрганишни тӯртта ӯзаро боғлиқ босқичга шартли равишда, бӯлиш мумкин:


. 1.Ӯрганилаётган прием ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
2.Приемни соддалаштирган, махсус яратилган шароитларда ӯрганиш.
3.Мураккаблаштирилган шароитда приемни ӯрганиш.
4.Приемни ӯйинда мустаҳкамлаш.
Қайси босқичлигига қарамасдан ӯрганилаётган ҳаракат ӯргатиш жараёнининг бутун давомида таҳлил қилинади ва хатоси тӯғриланиб борилади.
Ӯйин жараёнининг мураккаблиги ва унинг ӯзига хослилиги ҳар хил омилларни ҳисобга олишни талаб қилади, шу муносабат билан ӯргатишнинг ҳар бир босқичида ӯзига хос айрим педагогик вазифалар пайдо бӯлади.
Ӯргатишни бу босқичида шуғулланувчилар ӯрганиладиган прием билан танишадилар, уларда ҳаракат тӯғрисида аниқ тушунча ҳосил бӯлади. Шуғулланувчилар приемни ақлий ёки кӯз олдиларига келтирибгина қолмай, ҳаракатни қандай бажаришлик жараёни тӯғрисида тасаввур ҳосил қилиш учун уни бажаришлари лозим.
Ҳаракатни кӯрсатиб ва тушунтирилаётганда шуғулланувчилар бутун эътиборларини уни асосий томонига қаратишлари керак.
Прием бир неча марта кӯрсатилади: аввал ӯйинда қандай қӯлланилса шундай кӯрсатилади, сӯнгра секин уни асосий қисмларига эътиборини жалб қилиб кӯрсатилади. Кӯрсатиш, шуғулланувчилар англаб олишлари ва онгли равишда уларни ӯзлаштиришлари мақсадида яхши қисқа тасвирий тушунтириш ёрдамида бажарилади. Прием тӯғрисида тушунча ҳосил қилиш, бутун шуғулланувчилар машқни бажаришлари билан тамомланади.


Соддалаштирилган шароитда приемни ӯргатиш.

Техника приемларини бевосита ӯйинда ӯрганиш мумкин эмас. Ӯрганишнинг бошланғич босқичида приемни ӯргатиш соддалаштирилган шароитларда бажарилиши лозим: жойда ҳеч қандай қаршиликсиз тӯпни илиш осон бӯлган жойга узатаётган ӯқитувчи билан ва ҳ.к. Бундай шароитда шуғулланувчи шошмасдан бажариши лозим бӯлган ҳаракатни аниқ, бехато бӯлишига ӯз эътиборини қаратади.


Соддалаштирилган шароитда машқ бажарилаётганда шуғулланувчилар хатоларга йӯл қӯядилар: ҳаракат структурасини бузишлари, ёки кераксиз ортиқча ҳаракатларни бӯлишлиги, ёки ҳаракатларни баъзи бир қисмлари нотӯғри бажарилади. Нотӯғри ҳаракатлар иложи борича тез ва синчковлик билан тузатилиши лозим. Агар хатоларга эътибор берилмаса, у ҳолда кӯп такрорланиш натижасида улар мустаҳкамлашиб қолиши мумкин ва кейинчалик ӯргатиш жараёнини секинлаштириши мумкин.
Хатони ӯз вақтида кӯриш ва уни келиб чиқиш сабабини аниқлаб (дастлабки ҳолатни нотӯғрилиги, приемни нотӯғри тушуниш ва ҳ.к.) олиш даркор. Хатони қандай ҳаракат еридалигига қараб тренер уни тӯғрилаш учун ҳар хил йӯл тутади.
Агар хатони у ёки бу шуғулланувчи қилса, ундай ҳолда уни олдига бориб хатони тӯғрилаш лозим. Мабодо кӯпчилик шуғулланувчилар у ёки бу хатони қилсалар, ундай пайтларда бутун гуруҳни эътиборини жалб қилиб тӯғрилаш лозим.
Ҳаракат (приемни) тӯғри бажарилишида, уни қачон бошлаш ва тугатиш мақсадида, ҳар хил белгилар (стойкалар, бирон бир белги, тӯп, тӯлдирма тӯп ва шу кабилар)дан фойдаланиш яхши натижа беради.



Download 113 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling