Баскетболчилар спорт тренировкасининг асослари


Мураккаб шароитда приемни ӯрганиш


Download 113 Kb.
bet9/10
Sana30.03.2023
Hajmi113 Kb.
#1309470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
basketbolchilarning sport ternirovkasining umumiy asoslari

Мураккаб шароитда приемни ӯрганиш.

Приемни ӯрганишдаги бир босқич, аввалгисига нисбатан давомлироқдир. Бу босқичнинг вазифаси шуғулланувчилар приемни бемалол бажара олишликларидадир. Приемни аста-секин режалаштириб, мураккаблаштира бориш ва ӯйинда қӯллай олишга ӯргатиш. Шароит ҳам аста-секин ӯзгара боради.


Бу босқичда ҳаракатнинг қисмлари ӯрганилиб, тӯп билан бажариладиган ҳаракатлар ӯрганилиб қолмасдан, балки шерик билан ӯзаро ҳаракат ҳам ӯрганилади. Приемни қӯллаш тактикасига ва уни усталик билан ишлата олиш малакасига кӯпроқ эътибор берилади.
Ӯргатиш вазифаси аста-секин мураккаблаштира борилади. Бу ҳар хил йӯллар билан амалга оширилади: а) тӯпни (траекториясини), йӯналишини бажариш тезлигини ӯзгартириш ва бошқаларни мураккаблаштириш ҳисобига; б) приемни ҳаракатда, сакраб, бошка приемлар билан қӯшиб бажариш; в) ӯйинчи ҳаракат радиусини катталаштириш ҳисобига.
Спортчи ӯз кучига ишониши ва онгли равишда иш тутиши жуда зарурдир. Бу мусобақаларда юқори натижаларга эришиш манбааларидан биридир.
Ӯз кучига ишониш учун авваломбор унга сира гумонсирамаслик керак.


Приемни ӯйинда мустаҳкамлаш.

Ушбу босқич приемларни ӯрганиш жараёнида жуда ҳам муҳим ҳисобланади.


Мураккаб шароитда ӯзлаштирилган приемни ӯйинда мустаҳкамлаш зарур.
Ӯйинлар ҳар турда бӯлиши мумкин. Приемни мустаҳкамлаш учун ӯйин машқлари, ҳаракатли ва ӯқув ӯйинларидан фойдаланилади. Ҳар бир ӯйиндан олдин аниқ ва равшан вазифалар қӯйилиши лозим, «умумий ӯйнаш», «ӯйналса бас»га йӯл қӯймаслик керак. Ӯйинда аниқ ҳар хил приемлар қӯлланиши мумкин деган вазифа қӯйилган бӯлиши мумкин. Шу мақсадда шуғулланувчиларни эътиборини ӯрганилаётган приемни ӯйинда қӯллашлигига қаратиш мақсадида баъзи бир чегараловчи махсус ӯзгартиришлар киритиш мумкин.
Ӯқув ӯйинларининг характерини усталик билан ӯзгартира оладиган бӯлиш керак. Уларни аста-секинлик билан қийинлаштириб бориш зарур.
Ӯтилган материални ӯзлаштирилганлик сифати қийинроқ ӯйинларда, ӯртоқлик ва расмий ӯйинларда текширилиши мумкин.



Download 113 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling