Базалаш хатолигига мисол. Хомашёни ўлчаш базаси ва технологик база


Download 1.71 Mb.
bet2/8
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1526821
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Базалашга мисоллар (2)

3-мисол. Туйнуклари бор детални 2та бармоқ устига ўрнатиш имкониятини баҳолаш.
Перпендикуляр текисликка ва иккита туйнукка ўрнатиш усули кичик ва ўртача ўлчамли деталларга ишлов беришда кенг қўлланилади. Ўрнатишнинг ушбу усули детални барча олтита эркинлик даражасидан маҳрум қилади ҳамда деталнинг ичига қирқувчи асбобни беш томондан киришига имконият беради.
Текислик ва 2та туйнук – доимо тоза база ҳисобланади. Текисликка биринчи операциялардан бирида тозалаб ишлов берилади. Туйнукларга одатда 6-7 квалитет бўйича развёртка билан ишлов берилади. Ўрнатиш элементлари сифатида таянч пластиналар ва иккита цилиндрик бармоқ ишлатилади. Конструктив жиҳатдан иккита цилиндрик бармоққа ёки битта цилиндрик ва битта қирқилган бармоққа ўрнатиш фарқланади. Иккита бармоқли мосламаларни лойиҳалашда конструктор олдида бармоқларнинг номинал диаметрларини ва уларни тайёрлашга ва ейилишига қўйимларни тайинлаш вазифаси туради. Ушбу вазифани ҳал этиш учун хомашёни иккита цилиндрик бармоққа ўрнатиш имконияти шартини қўллаш зарур бўлади:
Детал хомашёсини иккита туйнукка янада аниқроқ ўрнатишга - қирқилган трапециясимон бармоқни қўллаш усули билан эришиш мумкин. Цилиндрик ва қирқилган бармоққа ўрнатиш имкониятининг шарти қуйидагича:
Мисол шарти: Иккита базавий туйнукларга эга хомашёларни иккита ўрнатиш бармоғи бор мосламанинг ичига ўрнатиш зарур. Битта бармоқнинг ўлчамини қабул қиламиз:
Мосламанинг бармоқлари учун марказлараро масофага 0,04 мм.га тенг қўйим тайинлаймиз (чизмага қаранг 0,02 + 0,02 = 0,04 мм):
Аниқлансин: 1) иккинчи бармоқнинг ижро этилиш ўлчамини; 2) L=100мм. узунликда деталнинг қийшайиши ва бурчак силжишини.
Бунинг учун детал хомашёсини иккита бармоқ устига ўрнатиш имконияти шартидан фойдаланамиз:
d2max = 20 + 0,02 – 0,4 – 0,04 = 19,58 мм.
Иккинчи бармоқнинг ижро этилиш (тайёрлаш) ўлчами қуйидагига тенг бўлади:
Туйнук бирикмасидаги энг катта тирқишни аниқлаймиз
ушбу
ўлчамли бармоқ билан туйнуклар орасидаги тирқишларни аниқлаймиз:
S1max =20,084 – 19,959 = 0,125мм.
S2max =20,084 – 19,559 = 0,525мм.
Энг катта бурчак силжишини аниқлаймиз:
Бўлиши мумкин бўлган қийшайиш ва бурчак хатоликни аниқлаймиз (расмга қаранг). Хомашёнинг LD = 100 мм. узунлигида бўлиши мумкин бўлган қийшайиши h = 0,325 мм, бурчак хатолиги α = 0,18ога тенг.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling