Базалаш хатолигига мисол. Хомашёни ўлчаш базаси ва технологик база


Download 1.71 Mb.
bet5/8
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1526821
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Базалашга мисоллар (2)

аmax=Аmax-bmin ;
аmin=Аmin-bmax ;
Бу ердан:
bmin=Аmax- amax= 60,04 - 10,1 = 49,94 мм;
bmax= Аmin-amin = 59,96 - 9,95 = 50,01 мм;
Биз қидирилаётган (b=50+0,1-0,06) ўлчамни аниқладик ва ушбу ишлов бериш операциясининг эскизида кўрсатамиз.
5-мисол.
ф115 диаметрли шестерня ташқи юзасига ишлов бериш учун бикр шпиндел оправкасига тирқиш билан ўрнатилади. Втулкаларнинг базавий туйнуги диаметри Ø65+0,035мм. Оправканинг ишчи цилиндрик юзаси Ø65-006 мм. ўлчамда тайёрланган. Шестерняни оправкада базалаш бажарилсин ва ф115 мм ўлчамнинг базалаш хатолиги аниқлансин.
Расм. Вал устидаги шестерняни базалаш.
Ечиш.
Бу ерда детални ўзини йиғув бирлиги ичидаги вазиятини аниқлаш масаласи қўйилаётганлиги сабабли, гап фақат конструкторлик базаси ҳақида юритилиши мумкин. Базаловчи детал – вал ҳисобланади, вал билан OXYZ саноқ тизими боғланган. Шестерняни базалашда L/d > 1 нисбатда унинг цилиндрик юзаси (марказий туйнуги) ва чап чети юзаси иштирок этмоқда.
Туйнук шестерняни тўртта эркинлик даражасидан маҳрум қилади: Xўқлар бўйлаб силжишдан ва шу ўқлар атрофида бурилишдан маҳрум қилади. Шестернянинг чап чети уни Y ўқи бўйлаб силжишини чеклайди.
Таранглик билан ўтқазишда валнинг бўйинчаси ва туйнукнинг ички юзаси орасидаги ишқаланиш кучи сабабли шестерня Y ўқи атрофида бурилишдан маҳрум бўлади.
Шестерня конструкторлик турдош базаларда базаланган.
Турдош комплект база таркибига кирган: 1,2,3,4- қўшалоқ йўналтирувчи ва иккита таянч базалар кирган. Қўшалоқ йўналтирувчи 1,2,3,4- база очиқ база, биринчи таянч 5-база- очиқ база, иккинчи таянч база- 6-яширин база ҳисобланади.
ф115 ўлчам учун базалашнинг εб хатолиги қуйидаги формуладан топилади:
εб = λ2[Td(D) + TD(d)] + Smin,
бу ерда: λ2- ўлчамларни қўйим майдони чегараларида тақсимланишини ҳисобга олувчи эҳтимоллик коэффициенти (λ2 = 0,517);
Td(D), TD(d), -тегишли ўлчамларнинг қўйим (жоизлик) майдонлари (0,06 ва 0,035); Smin –минимал тирқиш (0).
Базалаш хатолигини ҳисоблаймиз:

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling