Сотишни рағбатлантириш
Direct marketing
PR (жамоатчилик билан алоқалар – public relations)
Реклама
Интеграциялашган маркетинг коммуникациялари (ИМК)
Брендинг
Сувенирли маҳсулотлар
Спонсоринг
Айдентика
3.2.1-расм. Интеграциялашган маркетинг коммуникациялари (IMC) тизими элементлари56.
Бу тизимнинг асоси бўлиб истеъмолчиларнинг бутун хусусиятларини ўрганиш тамойиллари ҳисобланади.
Жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳозирги босқичига келиб, анъанавий маркетинг коммуникациялари нима учун ўз умрини ўтаб бораётганлиги ва ҳозирда улар ўрнига келиб улгурган интеграциялашган маркетинг коммуникациялари мажмуасининг ривожланиш тенденцияларида нималар кузатилишини кўриб чиқадиган бўлсак, бунда қуйидагича ҳолатларни кузатиш мумкин бўлади.
Анъанавий маркетинг коммуникациялари ўз ривожланиши жараёнида самара келтириш билан бирга бора-бора ўзларининг салбий қирраларини намоён қилган бўлиб, бу уларнинг мантиқий трансформацияланишига олиб келиб, улар қуйидагилардан иборат эди:
Хиралик. Бугунги кундаги истеъмолчи камдан-кам ҳоллардан ташқари қандай шаклда бўлмасин, реклама эълонларининг жуда катта ҳажмига унчалик ҳам эътибор бермайди. Реклама эълонларини миқдори жуда катта бўлиб, улар қонунчилик йўли билан янги-янги чекловлар қўйилишига қарамасдан, камайиб бормаяпти – бу эса рекламанинг ҳатто айрим истеъмолчиларнинг меъдасига тегиш даражасигача боришига сабаб бўлмоқда.
Рекламага ишонмаслик. Ўтказилган сўровномалар рекламага нисбатан бирмунча хайрихоҳлик мавжудлиги ҳақида гувоҳлик берсада, лекин маркетинг коммуникацияларининг бу воситасига ишонч бугунги кунда жуда паст эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Чунки, истеъмолчиларнинг катта қисми бугунги кунларда реклама асосан товарни нима қилиб бўлсада сотиш учун берилишини тушуниб қолганлар. Бундан ташқари, мазкур ҳолат ҳақида Россияда охирги 20 йил мобайнида ВЦИОМ томонидан ўтказилган тадқиқотлар ҳам далолат беради (3.2.1-жадвал):
Do'stlaringiz bilan baham: |