Интеграциялашган маркетинг коммуникациялари (IMC)нинг афзалликлари
Товар (хизмат)ларни олға суришда тизимли ёндашув (синергия)
Мажмуадаги бир воситанинг камчиликларини бошқасининг ижобий хусусиятлари ҳисобига қоплаш
Инқирозли вазиятлардан чиқишда ва товар (хизмат)ларни олға суришдаги консолидация, оптимизация
Бренд/товар/хизматларни анча самарали узатишда бюджет маблағларини тежаш
Битта марказ (фирма маркетинг бўлими)даги ҳар хил босқичларда амалга ошириладиган олға суриш устидан назорат
Аудитория билан сифатли алоқа
Аудитория таъсир ўтказишнинг самарали вақти
Барча каналлар учун олға суришнинг ягона стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш
Барча маркетинг коммуникациялари учун ягона олға суриш стандартларининг ҳисобга олиниши
Барча маркетинг коммуникацияларидаги маълумотларнинг компиляцияланиши ҳисобига енгиллашадиган мақсадли аудиторияга хабар бериш
Рақобатлашган бозорда кучли ва ҳар томонлама ўйланган позициялар
Брендни олға суришнинг барча жиҳатларини ишлаб чиқиш
3.2.2-расм. IMC нинг афзаллик хусусиятлари64.
Амалга оширилган мазкур тадқиқот ишининг бу қисмида кўриб чиқилган маркетинг коммуникацияларининг замонавий элементларидан мажмуавий тарзда фойдаланиш юзасидан келтирилган фикр-мулоҳазалар асосида хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияси асосида тадбиркорлик соҳасининг ривожланиш истиқболларини белгилаш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш имкони юзага келади. Бу айниқса, мамлакатимизнинг бошқа минтақаларига қараганда кичик бизнеснинг, жумладан, хизматлар соҳасининг ривожланиш суръатлари нисбатан суст бўлган Қорақалпоғистон Республикаси учун долзарб масала бўлиб ҳисобланади.
Минтақада хизматлар соҳасини жадал суръатлар билан ривожлантириш учун юқорида таъкидлаб ўтилган интеграциялашган маркетинг коммуникацияларининг имкониятларини ишга солиш учун тизимли равишда кичик бизнес суъектларининг тадбиркорлик, айниқса, хизматлар соҳасига доир билимларини шакллантирадиган, уларнинг бу борадаги тажрибаларни ўзлаштирадиган ўқув-тажриба маркази ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу ўқув-тажриба маркази орқали хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича турли хил бизнес-лойиҳалар ва стартап лойиҳаларини амалга ошириш учун консалтинг хизматларини кўрсатиш, тадбиркорлик субъектларини илғор бизнес-ғоялар билан қуроллантириш, уларнинг ишбилармонлик малакасини шакллантириш ва ошириш, ўзининг бизнесини ҳар томонлама ривожлантира олган маҳаллий тадбиркорларнинг тажрибаларини жойига чиқиб ўрганиш ва уларнинг энг яхши жиҳатларини ўзлаштириш, маҳаллий ҳокимият органлари ва жойлардаги йирик бизнес вакиллари орқали хорижий тадбиркорлар билан ўзаро тажриба алмашувларини йўлга қўйиш кабиларни амалга ошириш мумкин бўлади.
Юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни тизимли амалга ошириш йўли билан минтақада кичик бизнеснинг, айниқса, хизматлар соҳасининг интеграциялашган маркетинг коммуникациялари воситасида ҳар томонлама ривожлантирилишига эришиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |