Интеграциялашган маркетинг
коммуникациялари (IMC)
IMC дан фойдаланиш натижалари
Хизматлар истеъмолчилари учун
Хизматлар кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес субъектлари учун
хизматларни сотиш ҳажмининг ўсиши, фойданинг ортиши;
ИМК мажмуаси бўйича “харажатлар-натижалар” нисбатининг оптималлаштирилии;
ижобий нуфузни шакллантириш ва мустаҳкамлаш;
турли хилдаги мақсадли аудиториялардаги истеъмолчиларннг эҳтиёжларини ҳисобга олиш.
фирма тақдим этаётган хизматлар ҳақида билимга эга бўлиш, истеъмолчилик хулқ-атворининг қулай тарзда ўзгариши;
хизматларни харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиш;
хизматни тақдим этаётган фирмага, брендга нисбатан хайихоҳлик;
аудитория қамровининг ортиши, унинг мақсадли хусусиятининг, харидорлар хабардорлигининг таъминланиши;
реклама, PR ва умуман ИМК таъсирланлигининг ортиши.
3.3.2-расм. Хизматлар кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг IMC дан фойдаланиш шарт-шароитлари ва натижалари69.
Хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган кичик корхоналарнинг коммуникацион мажмуаси қуйидаги принципиал шарт-шароитларга роя қилинганида интеграцион деб ҳисобланиши мумкиндир:
тизимлилик;
коммуникациялар турларининг ҳар хиллиги;
ҳар бир коммуникацион хабарда концептула брендли позицияларнинг изчиллиги.
Хизматлар кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес субъектлари коммуникацион менежментда интеграциялашувнинг усулларив а технологияларидан кенг фойдаланишлари ва мана шу асосда ўзларининг интеграциялашган коммуникацион дастурларини шакллантиришлари зарурдир.
Маркетинг коммуникацияларининг воситалари ва дастаклари хилма-хил эканлигига қарамасдан, уларнинг барчаси шаклланиши ва амал қилишида универсал тамойиллар хосдир – бу 3.3.-1-жадвалда атрофлича тавсифлаб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |