Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Download 0.88 Mb.
bet47/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

РЕКЛАМАЛИ ТАЪСИР КЎРСАТТИШ





Истеъмолчилар аудиториясини кастомизациялаш натижасида истеъмолчилар аудиторияси билан ўзаро ҳаракатларни фаоллаштириш натижасида харидорлар сонининг ортиши

Директ-маркетинг воситасида истеъмолчилар аудиторияси билан ўзаро ҳаракатларнинг фаоллаштириш натижасида харидорлар сонининг ортиши



Интернет-технологиялар воситасида истеъмолчилар аудиторияси билан ўзаро ҳаракатларнинг фаоллаштириш натижасида харидорлар сонининг ортиши




3.3.3-расм. Хизматлар кўрсатиш соҳасидаги фирмаларнинг ўз истеъмолчиларига реклама орали таъсир кўрсатиши натижалари70.
Реклама орқали таъсир кўсратишнинг асосий натижаси бўлиб харидорлар сонининг ортиши саналиб, бунга қуйидаги йўллар орқали эришиш мумкиндир:

  • аудиториянинг ўз вақтида хабардор қилиниши;

  • харидорлар аудиториясини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ўтказиш;

  • интернет-технологиялар воситасида аудитория билан ўзаро ҳаракатларни фаоллаштириш;

  • харидорлар аудиториясини кастомизациялаш;

  • директ-маркетинг воситасида аудитория билан ўзаро ҳаракатларни фаоллаштириш.

Харидорлар аудиториясининг ўз вақтида хабардор қилиниши реклама ахборотларининг ташувчилари воситасида амалга оширилади ва бир қатор коммуникацион механизмлар таъсири остида шакллантирилади:
а) дўконларда, ОАВ да, Интернетда ва шу кабиларда реклама мурожаатларининг вариативлиги ва қамров тўлиқлигини ифодаловчи харидорлар аудиториясига реклама орқали таъсир кўрсатишнинг оммавийлиги ва интенсивлиги;
б) рекламанинг визуал ўзига хосликларини ва унинг истеъмолчиларга таъсири ўлчамини – реклама эълонининг ўлчами ва формати, жойлаштириш дойи ва шу кабиларни тавсифловчи реклама орқали таъсир кўрсатишнинг ижобий-ассоциатив омиллари;
в) истеъмолчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари устиворлигини, реклама мурожаатининг харидорлар аудиторияси ўзига хосликларини ва кутишларини ҳисобга олиш билан маълум бир сегментига йўналтирилганлигини ифодаловчи харидорлар аудиториясига реклама орқали таъсир кўрсатишни мослаштириш.
Харидорлар аудиториясини кенгайтириш, харидорлик хулқ-атворини рағбатлантириш ва харидорларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни ўтказиш натижасида харидорлар сонининг ортиши хизматлар кўсратиш соҳасидаги кичик бизнес субъектлари коммуникацион фаолиятининг устивор йўналиши бўлиб ҳисобланади. Бунга рекламанинг турли хилдаги кўринишлари, уларни жойлаштиришнинг иқтисодий самарали ва рационал усулларини танлаб олиш, истеъмолчиларнинг ассоциатив мослаштиришларни оптималлаштириш кабиларни тизимли равишда қўллаш орқали эришиш мумкиндир.
Шунингдек, хизматлар кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес корхоналари ўз мижозлари сонининг кўпайишига интернет-технологиялар воситасида харидорлар аудиторияси билан ўзаро ҳаракатларни фаоллаштириш йўли билан ҳам эришишлари мумкин бўлади.
Харидорлар аудиторияси билан ўзаро ҳаракатлар замонавий маркетингдаги дастакли-методик воситаларнинг қўлланилишини кўзда тутиб, улар хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналарига ўзларининг ижтимоий ва иқтисодий самарадорликларини оширишнинг потенциал заҳираларини аниқлашга имкон беради. Бунинг учун реклама чора-тадбирларини ўтказиш, потенциал истеъмолчиларни кўрсатиладиган хизматлар турлари ҳақида хабардор қилиш мақсадларида хизматлар кўрсатиш соҳаси фирмаларининг сайтларини яратиш керак бўлади.
Харидорлар сонининг ортишига шунингдек, харидорлар аудиториясини кастомизациялаш натижасида ҳам эришиш мумкин бўлади. Кастомизация жараёни маркетинг коммуникацияларининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги нафақат жалб этилган харидорлар сони ва доимий харидорлар миқдори билан, балки уларнинг ҳар хилдаги тўлов қобилияти, алоҳида хоссаларга эга бўлган товар (хизмат)ларни харид қилишдан манфаатдорлиги ва фирмага нисбатан узоқ муддатли хайрихоҳлик муносабатларини шакллантириш билан белгиланадиган сифат жиҳатидан бир турда бўлмаган таркиби билан ҳам шартланиши далилининг тан олинишига асосланади.
Маркетинг коммуникацияларининг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини баҳолаш учун дескриптив, сўровномали (шу жумладан, сўровларнинг электрон методлари), кузатиш, таҳлил, шкалалаш ва шу кабилардан фойдаланилади.
Сўровномали методларнинг моҳияти шундаки, бунда аҳолини сўровномадан ўтказиш ва келгуси ҳисоб-китобларда телефон, факс, электрон манзиллар бўйича мурожаатларнинг миқдори, шунингдек, харидорлар ва мижозлар сонини ортиши кабиларни аниқлаш амалга оширилади.
Хизматлар кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес корхоналарининг реклама орқали таъсир кўрсатишларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун қуйидагича ҳисобланадиган харидорлар сонининг ортиши (ΔQC) кўрсаткичидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:
,
Бу ерда:
реклама акцияси давомида фирмага ташриф буюрган мижозлар сони;
- реклама акцияси ўтказилишидан олдин, яъни, коммуникацион таъсир кўрсатишдан олдин фирмага ташриф буюрган мижозлар сони;
t = 1,2...Т – ўрганилаётган вақт давомийлиги (вақт давомийлиги ҳар иккала вазиятда ҳам бир хил).
Реклама орқали таъсир кўрсатишни баҳолаш методикаси ҳозирги кунда хорижий мамлакатлардаги товар ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик тармоқлари фаолиятида интеграциялашган маркетинг коммуникацияларини шакллантириш амалиётида ва умуман уларнинг коммуникатив сиёсатида кенг тан олингандир. Бу методикадан шунингдек, хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи кичик бизнес субъектларида ҳам фойдаланиш имконияти мавжуддир.
Харидорлар аудиториясини кенгайтириш ва унинг хабардорлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ўтказиш натижасида харидорлар сонининг ортишини ҳисоблаш воситасида хизматлар кўрсатиш соҳаси фирмаларининг реклама тадбирлари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш, амалга оширилган реклама орқали таъсир кўрсатиш натижаларини – битта мижозни жалб қилиш қиймати, янгидан жалб этилган мижозлар учун сотишнинг умумий ҳажми, фирма даромадларининг ошиши, реклама сарф-харажатлари ва шу кабиларни аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлиб саналади.
Директ-маркетинг технологиялари, хусусан, почта орқали жўнатмалар воситасида харидорлар аудиторияси билан ўзаро ҳаракатларни фаоллаштириш натижасида харидорлар сонини ортиши ҳисоб-китоби ҳам шунингдек, хизматлар соҳасидаги фирмалар томонидан маркетинг коммуникациялари самарадорлигини ҳисоблаш учун қўлланилиши мумкиндир.
Харидорлар аудиториясини кенгайтириш ва унинг хабардорлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ўтказиш натижасида харидорлар миқдорининг ортиши ҳисоб-китобини директ-маркетинг тадқиқотлари контекстида ўтказиш зарур бўлади.
Телефон орқали сўровномаларни ўтказиш, номли таклифнома-хатларни, кўргазмаларга таклиф чипталарини жўнатиш кенг харидорлар аудиториясига таклиф этилаётган хизматлар турлари билан танишишга ва потенциал харидорлар ҳақида ишонарли ахборотларни олишга ҳамда улар билан шахсий алоқаларни ўрнатишга имкон беради.
Хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш учун интеграциялашган маркетинг коммуникациялари стратегиясини ва уни амалга оширишнинг эҳтимолий натижаларини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлиб саналади.
Таққослама методлар реклама орқали таъсир кўрсатиш, рекламанинг ҳар хил воситалари, улар билан шартланган сарф-харажатларнинг ошиши ва харидорлик хулқ-атворининг интенсификациялашуви натижасида эришилган сотишнинг иқтисодий натижаларини таққослаш, шунингдек, реклама кампанияларини ўткзиш, сотув ҳажмининг ортишини ва харидорлар сонининг кўпайишини баҳолаш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларларнинг таққослама тавсифи учун қўлланилиши мумкиндир.
Ҳисоблаш-таҳлилий методлар ҳар хилдаги реклама орқали таъсир кўрсатишнинг иқтисодий натижаларини ҳисоблаш, шу жумладан, бир қатор индекслар – харидорлар диққатини концентрациялаш индекси, харидорлик хулқ-атворини фаоллаштириш индекси кабиларни аниқлашни кўзда тутади.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling