3.1.1-расм. Фирманинг стратегик режалаштириш иерархияси.
SMC фирманинг функционал стратегияларидан бирига мансуб бўладиган умумий маркетинг стратегиясининг бир элементи бўлиб саналади. Маркетинг коммуникациялари ёки ҳозирда айтилаётганидек, интеграциялашган маркетинг коммуникациялари (IMC) қуйидагилардан иборат эканлиги маълумдир (3.1.2-расм):
Реклама
Public relations (PR)
Интеграциялашган маркетинг коммуникациялари (IMC)
Сотишни рағбатлантириш
Шахсий сотиш
3.1.2-расм. IMC таркибий қисмлари46.
SMC доирасида бу элементларнинг ҳар бири бўйича шунингдек, умумий ҳолда SMC билан ажралмас боғлиқликда бўладиган стратегик ёндашув зарур бўлади. Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, стратегик фикрлашни қўллаш зарурати мазкур вазиятда интеграциялашган маркетинг коммуникациялари назариясини дастлаб бошидан амалиётда қўллаш ва ривожлантириш билан шакллантирилади. IMC дастаклари бир-биридан ажралмас ҳолда қўлланилганда маркетинг коммуникацияларидан интеграциялашган кўринишда фойдаланиш бир-бирини тўлдиради ва мана шунга боғлиқ ҳолда синергетик самарага эришилади ҳамда бу бизнинг фикримизга кўра, шу йўналишда стратегияни шакллантириш, яъни, SMC ни шакллантириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Мана шундан келиб чиққан ҳолда, кичик бизнес соҳасидаги корхоналар ва фирмаларнинг маркетинг коммуникациялари тизими учун қуйидагича кўринишдаги кенг ёйилган схемани ишлаб чиқиш мумкин бўлади (3.1.3-расм).
Фирма ривожланишининг умумий стратегияси
Фирманинг маркетинг стратегияси
Do'stlaringiz bilan baham: |