Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Download 0.88 Mb.
bet35/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

II боб бўйича хулоса
Ўзбекистон Республикасида инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида хизматлар соҳасидаги маркетинг коммуникациясини ташкил этишнинг замонавий ҳолати шундай вазиятни намоён қиладики, бунда биз хизматлар соҳасида замонавий маркетинг коммуникацияси элементларини айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субъектлари фаолиятига кенг кўламда жорий қилиш ўзининг дастлабки босқичларидан ўтиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациясини жорий этиш тенденцияларини ўрганиб, таҳлил қилар эканмиз, хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациялари элементларидан фойдаланиш борасида минтақадаги мавжуд муаммоларнинг аксарияти кичик бизнес фаолияти қандай йўлга қўйилганлиги билан тўғридан-тўғри боғлиқ эканлигига амин бўламиз. Бунинг сабаби, минтақада кичик бизнес соҳасининг ривожланганлик даражаси ҳудуднинг депрессив эканлигига боғлиқ ҳолда мамлакатимизнинг аксарият етакчи минтақаларига кўп жиҳатдан орқада эканлигидан иборатдир. Шунинг учун Қорақалпоғистон Республикасидаги кичик бизнес субъектлари фаолиятига тааллуқли асосий кўрсаткичларни таҳлил қилиш лозим бўлади.
Сўнгги беш йиллик даврда Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши, уларнинг ўзгариш динамикаси, минтақадаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг 2016-2020 йиллар мобайнида иқтисодиёт тармоқларидаги асосий кўрсаткичлари, минтақадаги ҳудудлар кесимида 2016-2020 йилларда фаолият кўрсатмаган кичик бизнес субъектлари ҳақида маълумотлар кабилар таҳлил қилиб чиқилганда аниқландики, минтақада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯҲМ (ялпи ҳудудий маҳслулот)ни яратишдаги улуши республика миқёсидаги кўрсаткичлардан паст бўлиб келмоқда. Масалан, минтақа ЯҲМ да кичик бизнес улуши 2016 йилда 53,0 % ни ташкил этган бўлса, шу йили мамлакат ЯММ да эса 64,9 % га етган (мос ҳолда 2017 йилда минтақа бўйича 55,8 %, мамлакат бўйича эса 63,4 %, 2018 йилда эса мос ҳолда 54,3 % ва 60,4 % дан иборат бўлган).
Бу маълумотлар минтақада кичик бизнес субъектлари фаолиятини тартибли ривожлантириш учун минтақадаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий вазиятни чуқур таҳлил қилиш, аниқланган ҳолатларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш, кичик бизнес ва хизматлар кўрсатиш соҳасининг ривожланишидан жамиятнинг барча аъзолари манфаатдор эканлигини ҳисобга олган ҳолда уни юксалтириш учун керакли шарт-шароитларни яратиш лозимлигини англатади.
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг жадал суръатлар билан ривожлантирилиши керак бўлган соҳалардан бири бўлиб саналади. Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётида юридик ва жисмонйи шахсларга хизматлар соҳасининг 12 та йирик гуруҳи бўйича хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Мана шу хизматлар турлари бўйича Қорақалпоғистон Республикасида бу хизматларнинг жами ҳажми, аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми, бу хизматларни кўрсатишда корхона ва ташкилотларнинг улуши, хизматлар соҳасидаги нархлар индекси соҳанинг қандай ривожланганлиги, унинг иқтисодий ривожланиш даражаси билдирувчи барометр вазифасини қандай ўташи ҳақида маълумот беради.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари томонидан 2016 йилда кўрсатилган жами хизматлар ҳажми 2 949,0 млрд сўмни ташкил этган бўлса, кейинги йилда 661,9 млн сўмга ёки 22,4 % га ўсиш кузатилиб, жами 3 611,0 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган. Бу кўрсатилган хизматлар ҳажмини аҳоли жон бошига ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, у ҳолда базис йилида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 1 718,0 минг сўмга тенг келган бўлса, 2017 йилда аҳоли жон бошига 1 974,0 минг сўмлик хизматлар кўрсатилишига эришилган.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling