28
кодексидаги ўзгаришларга бағишланган семинарда қатнашди. Албатта,
мазкур мавзу бўйича ушбу ходим учун тест синовлари ўтказиш мақсадга
мувофиқ эмас ва у ишга қандайдир янгилик киритиши ўз- ўзидан
маълум. Ходим мотивациялаш мақсадида рағбатлантириш
сифатида
ўқишга юбориладиган ҳолатлар ҳам бўлади. Бундай ҳолатда, албатта, у
қандай билимлар олгани ва ўз ходимлари билан қандай тажрибаларни
ўртоқлашиши мумкинлигини аниқлаш зарур;
2) ўқитиш ҳолларининг 30%да хулқ-атвордаги ўзгаришларни таҳлил
қилиш
тавсия этилади;
3) таълим натижаларини тўлақонли баҳолаш, аввало, корхона, ташкилот
раҳбарлари ва акциядорлари учун қизиқарли. Чунки улар учун ходимни
асосий
вазифаларни
бажаришдан
чалғитадиган
мақсадларга
сарфланувчи пул маблағлари ҳамда вақт ресурслари мақсадга қанчалик
мувофиқлиги (масалан,ходим
неча кун,неча ҳафта ишда бўлмаслиги,
шунингдек таълимдан кутиладиган натижа қандай бўлиши ва шу
кабилар) муҳимдир. Уларга таълим натижакорлигини баҳолаш ўқув
дастурларига пул маблағларини йўналтириш мақсадга мувофиқлиги
ҳақида қарор қабул қилиш учун зарур. Бундай баҳолаш кўп вақт олиши
сабабли кадрлар хизматининг раҳбари
кундалик иш билан таълим
самарадорлигини баҳолаш орасида мувозанат ўрнатиши зарур бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: