Бекмуратова Муқаддам Мирхаким қизи Тошкент Кимё Технологиялари


Download 18.28 Kb.
Sana23.12.2022
Hajmi18.28 Kb.
#1047181
Bog'liq
мақола тўлиқ вариант


Бекмуратова Муқаддам Мирхаким қизи
Тошкент Кимё Технологиялари
Институти магистранти
+998998969693
Илмий рахбар: Доц. Мовлонов Э.Т.
+998974317012

САНОАТ ОҚОВА СУВЛАРИНИ ТОЗАЛАШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ.


Саноатда сув хом ашё, энергия манбайи, совитувчи, эритувчи, экстрагент, узатувчи ва бошқа кўп мақсадларда жуда кенг қўлланилади.
Оқова сувларнинг миқдори ва сифат кўрсаткичлари асосий хомашё сифатида саноат оқова сувларини тозалаш саволларига жавоб бериб, уларни қайта ишлаш имконини ва сув ҳавзаларига чиқариб, ундан қимматбаҳо кампонентларни ажратиб беради.
Сувнинг ишлатилишига қараб синфланиши. Сувлар саноатда ишлатилишига қараб совитувчи, технологик ва энергетик сувларга бўлинади. Иссиқлик алмаштиргичлар (теплообменник)да совутишга ишлатиладиган сувлар моддалар билан контакт қилмайди (аралашмайди), шунинг учун улар ифлосланмайди, фақат сал қизийди.
Саноатда ишлатиладиган сувларнинг 65 – 80 % и совитувчи агент (восита) сифатида ишлатилади. Катта кимёвий корхоналарда совитиш мақсадида йилига 440 млн/м3 сув сарф қилинади.
Технологик сувлар ювувчи, реакцияга ва муҳитга ҳизмат қилувчи турларига бўлинади. Муҳитга ҳизмат қилувчи сувлар қаттиқ моддаларни эритишда, пулпалар ҳосил қилишда, рудаларни қайта ишлаш ва бойитишда, маҳсулотни гидротранспортида ишлатилади. Ювувчи сувлар газларни тозалашда (абсорбция), суюқ (экстракция) ва қаттиқ моддаларни ювишда ишлатилади. Реакцион сувлар реагентлар билан биргаликда ўтказиладиган реакцияларда суюқ аралашмаларни ҳайдашда ва шу каби бошқа жараёнларда ишлатилади.
Технологик сувлар турли моддалар билан бевосита контакт қилади.
Технологик сувнинг сифати айланма системаларда ишлатиладиган сув сифатига нисбаан яхши бўлиши керак, яъни физик, кимёвий, биологик, бактериологик сифатлари юқори, туз миқдори эса паст бўлиши керак. Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган сувларнинг сифати технологик жараённи талаби, унда ишлатиладиган хом ашёлар ва тайёр маҳсулотлар таркиби, ҳамда қўлланиладиган қурилмалар ҳарактеристикасидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади. Ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси ўзи учун ишлатиладиган сув сифати ва талабларини ўрнатади.
Оқова сувларни тозалаш усуллари. Ёпиқ сув системаларини юзага келтириш учун ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган оқова сувлар доимо механик, кимёвий, физик-кимёвий, биологик ва термик, рекуперацион ва деструктив усуллари ёрдамида тозаланиб системага қайтариб турилади. Рекуперацион усулда оқова сувдан ажратилган моддалар қайта ишланади. Деструктив усулда эса оқова сув таркибидаги моддалар оксидлаш ёки қайтарилиш жараёнлари асосида парчаланади ва сувдан газ ёки чўкма ҳолида ажратиб олинади. Тозалаш усулини танлаш ва уни технологик жиҳатдан амалга ошириш қуйидаги факторларга боғлиқ:

  1. тозаланадиган сувга санитар ва технологик талабга қараб;

  2. оқова сув миқдорига;

  3. корхонада тозалаш жараёни учун буғ, ёқилғи, электр энергия, сорбентларни, реагентларни бор-йўқлигига, ҳамда тозалаш иншооти қуриш учун керакли майдон бор-йўқлигига;

4)тозалаш жараёнининг самарадорлигига боғлиқ бўлади.
МАҚСАД:
ОКМК ва АММАФОС МАХАМ корхоналари чиқиндиғтехик сувларини қайта ишлаб таркибида кмёб ва қимматбахо металларни ажратиб олиш ва бу сувларни тозалаб жараёнга қайтариш самарадорлигини ошириш.
МАСАЛАНИ ЕЧИШ БОСҚИЧЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ:

  • Ушбу корхоналар чиқинда сувлари таркибини чуқур ўрганиш ва лаборатория текширувларидан ўтказиш;

  • Технологик жараённи умумий ўрганиб чиқиш;

  • Ушбу муаммо юзасидан чет эл технологияларини излаш ва еффективлик кўрсатгичларини ўрганиш;

  • Зарурий барча маьлумотларни тўплаш ;

  • Якуний хулосани илмий асослаш ва технологик жараёнга тадбиқи самаралорлигини кўрсатиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:


1.М.Н.Мусаев.
САНОАТ ЧИҚИНДИЛАРИНИ ТОЗАЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСЛАРИ. Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти. ТОШКЕНТ – 2021.
2. Г.Д. Шамсиддинова Д.А.Каримова
КИМЁВИЙ ЭКОЛОГИЯ.
Фан ва технология нашриёти. . ТОШКЕНТ – 2010.
3. С.Туробжонов Т.Турсунов Х. Пўлатов
ОҚОВА СУВЛАРНИ ТОЗАЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
Мусиқа нашриёти. ТОШКЕНТ – 2010.
Download 18.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling