Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Педагогика ва психология кафедрасининг 2022 йил 28 cентябрь куни бўлиб ўтган мажлисининг сонли баённомасидан


Download 96.21 Kb.
bet2/14
Sana22.10.2023
Hajmi96.21 Kb.
#1715162
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
08 28 09 2022 КМУ КАФЕДРА ПРОТОКОЛЫ 2

Мажлис илмий котиби Р.Курбанова тадқиқотчиси Алланиязов Арман Бахитовичнинг таржимаи ҳоли ва ОАК талаблари бўйича топширган имтиҳонлари баллари ва тадқиқот доирасида чоп этилган илмий ишлари ҳақида илмий семинар кенгаши аъзоларига маълумот берди.
Мажлис раиси т.ф.б.ф.д. (PhD.) А.Матжанов: – Диссертация ишининг асосий мазмуни, унда илгари сурилган муҳим назарий ғоялар ҳамда тадқиқот ишининг илмий-амалий аҳамияти ҳақида маълумот бериш учун сўзни тадқиқотчиси Алланиязов Арман Бахитовичга берамиз. Регламент 20 минут этиб белгилаймиз.
Алланиязов Арман Бахитовичнинг «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-9 синф мисолида)» Мажлис раиси т.ф.б.ф.д. (PhD.) А.Матжанов бугунги муҳокамага қўйилаётган диссертация ҳақида қисқа тўхталди ва диссертациянинг қисқача мазмуни билан таништириш учун диссертация муаллифи А.Алланиязовга сўз берди.


СЎЗГА ЧИҚДИ: 13.00.01. - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича тадқиқотчи А.Алланиязов:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар, профессор-ўқитувчилар!
Бизнинг тадқиқот ишимиз мавзуси «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-9 синф мисолида)» деб номланган. Тадқиқот ишимиз кириш қисми, фойдаланилган адабиётлар ва хулосадан ташқари уч боб этиб белгилаганмиз. Илмий раҳбар педагогика фанлари номзоди, доцент Т.Кудайбергенова.
Жаҳон миқёсида ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий соҳаларда олиб борилаётган глобал ўзгаришлар шахсда қадриятли муносабат тажрибасини таркиб топтиришни тақозо этмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2015 йил 25 сентябрдаги 70-Бош Ассамблеясида қабул қилинган 2016-2030 йилларга мўлжалланган “Барқарор Ривожланиш Мақсадлари”да ҳам асосий йўналиш сифатида ўқувчи-ёшларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш орқали ижтимоий интеллектни ривожлантириш алоҳида вазифа сифатида белгилаб берилди. Шу билан бирга, илғор тажрибаларда шахснинг шаклланиши ва тарбиясига таъсир кўрсатадиган умуминсоний қадриятлар ҳамда шахслараро муносабатлар доирасида ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш эканлиги таъкидланиб, уларнинг билимлари ва шахсий дунёқарашларини ривожлантиришнинг самарали йўллари, усулларини излаб топиш алоҳида долзарблик касб этмоқда.
Дунёда ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришга йўналтирилган педагогик стратегияларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш методикаларини лойиҳалаштиришга доир қатор тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бунда шахсни ривожланишига йўналтирилган таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишга алоҳида эътибор берилиб, ўқувчиларининг ёш ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларда қадриятли муносабат тажрибасини таркиб топтириш муҳим аҳамият касб этади. Бундай ёндашув мақсадга йўналтирилган таянч компетенцияларни ривожлантириш жараёнининг методик имкониятларини кенгайтириш ҳамда ушбу педагогик жараён самарадорлигини ошириш масалаларига устуворлик беришни талаб этмоқда.
Республикамизда миллий тарихимиз ва маданиятимизга, интеллектуал ва маънавий салоҳиятга чуқур ҳурмат билан ёндашиш, уни асраб-авайлаш ва бойитиш, шу асосда ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Шу билан бирга, ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришда оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлигини жадаллаштириш, китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантириш, ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини таркиб топтириш технологияларини такомиллаштириш зарурати мавжуд. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “таълим олувчиларнинг юксак маънавий-эстетик ва руҳий-ахлоқий тарбиясига, энг аввало уларнинг миллий ва умуминсоний қадриятларга, мусиқа ва санъат оламига бўлган муносабатига эътибор қаратиш” муҳим вазифалар этиб белгилаган. Бу эса, умумтаълим мактаби ўқувчиларида қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаш, синф ва синфдан ташқари машғулотлар жараёнини мақбул уйғунлаштириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш технологиясини ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этишини кўрсатади.

Download 96.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling