Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Педагогика ва психология кафедрасининг 2022 йил 28 cентябрь куни бўлиб ўтган мажлисининг сонли баённомасидан
Download 96.21 Kb.
|
08 28 09 2022 КМУ КАФЕДРА ПРОТОКОЛЫ 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол: доцент Ж.Ассаматдинова
- Савол: доцент П.Абдимуратов
Савол: доцент Л.Бектурсинова: - Тадқиқотингизнинг етакчи ғояси нимадан иборат?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат. Бизнинг тадқиқотимизнинг етакчи ғояси ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришдан иборат. Ушбу муносабатнинг асосини эса, инсонга энг олий қадрият сифатида ёндашиш ташкил этади. Инсонга қадриятли муносабатнинг асосини эса инсонпарварлик ғояси ифодалайди. Инсонпарварликнинг асосини шахс имкониятларининг чексизлиги, унинг ўз-ўзини такомиллаштиришига бўлган ишонч ташкил этади. Савол: доцент Ж.Ассаматдинова: Тадқиқотнинг амалий аҳамияти нимадан иборат? Жавоб: Саволингиз учун раҳмат. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш модели ва технологиясининг такомиллаштирилганлиги, модернизациялашган дидактик таъминотнинг ишлаб чиқилганлиги, услубий тавсияларнинг амалий йўналтирилганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш модели ва белгиланган педагогик шарт-шароитлардан умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, тарбиявий тадбирлар ишланмаларини яратиш ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида, синф раҳбарлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иш тaжрибaсини бoйитишдa фойдаланиш мумкин. Савол: доцент П.Абдимуратов: - “Қадриятли муносабат” тушунчасининг таърифини берсангиз. Жавоб: Саволингиз учун раҳмат. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: “Қадрият (қиймат, аҳамият; қимматбаҳо буюмлар; халқ бойлиги) – воқеликдаги муайян ҳодисаларнинг умуминсоний, ижтимоий-ахлоқий, маданий-маънавий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланадиган тушунча” сифатида эътироф этилган. “Қадриятли муносабат” тушунчасининг моҳиятини очиш бугунги кунда мутахассисларнинг диққат марказида турибди. Бу ўринда шахсда қадриятли муносабат тажрибасини ҳосил қилиш, уни қадрият сифатида баҳолаш тушунчаларининг моҳиятини очиш талаб этилади. Педагогика энциклопедиясида “қадрият” тушунчаси қуйидагича изоҳланган. “Қадрият (aрабча – қиймат, аҳамият; қимматбаҳо буюмлар; халқ бойлиги) воқеликдаги муайян ходисаларнинг умуминсоний, ижтимоий-ахлоқий, маданий, маънавий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланиладиган тушунча. Инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган барча нарсалар, масалан, эркинлик, тинчлик, адолат, маърифат, ҳақиқат, яхшилик, моддий ва маънавий бойликлар ва бошқалар қадрият ҳисобланади”. “Муносабат эса (арабча – муносиблик, мувофиқлик, жоизлик) – 1. Кишилар ўртасидаги алоқа, муомала. 2. Кишининг воқеликка, воқеликдаги нарсаларга, ҳодисаларга қараши, ёндашиш принципи. 3. Муайян тизимдаги элементларнинг жойланиш характери ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи фалсафий тушунча”. Муносабат тушунчаси «алоқадорлик», «ўзаро таъсир», «ўзаро боғлиқлик» тушунчалари билан мутаносибдир. Фалсафий адабиётларда бу тушунча «алоқадорлик» билан бир хил мазмунга эга ёки ундан кенгроқ мазмунга эга, деган фикрлар мавжуд. Download 96.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling