Бир неча функция графигидаги ҳар бир функциянинг графигини алоҳида форматлаш мумкин. Қуйидаги командаларни бажарайлик:
» х=-6:.1:6;
» plot(x,sin(x),x,sin(x).^3,x,sin(x).^5):
6.15-расмда юқоридаги командалар бажарилганда олинадиган графикни форматлашга мисол келтирилган. Синуснинг даражалари қандай берилганлигига эътибор беринг. Агар sin(x)^3 ва cos(x)^5 кўринишида ёзилса жуда катта хато бўлар эди, чунки бу ерда х вектор. Бу ҳолда .^ элементлараро даражага кўтаришни беради.
6.15-расм. Учта функциянинг графигини форматлаш
6.8.4. Графикларнинг ўқларини форматлаш
Юқорида келтирилган усуллар билан графикларнинг бошқа объектларини ҳам форматлаш мумкин. Масалан, сичқончанинг курсори билан графикларнинг ўқларини кўрсатиб (уларда ҳам қора квадратлар кўринишидаги меткалар бор) ва сичқончанинг чап тугмасини икки марта тез босиб, график ўқларини созлашга мосланган дескриптор графика объектларини форматлаш Property Editor (Хоссалар таҳрирлагичи, Хоссаларнинг график таҳрирлагичи) ойнасининг пайдо бўлганлигини кўриш мумкин(6.16-расм).
6.16-расм. График ўқларини форматлашга мисол
Дескриптор графика хоссаларининг график таҳрирлагичи ойнаси кўплаб бўлимларга эга. Улардаги форматлаш воситалари содда ва юқори эффективликка эга. Масалан, Scale (Масштаб) бўлими ёрдамида ўқларнинг чизиқли ёки логарифмик масштабларини (6.17-расм), ўқларнинг нормал ёки инверс йўналишларини бериш мумкин. Grid Show параметри ёрдамида тўр (сетка) кўрсатилади ва ҳ.к. Синусоида графигининг бир қатор форматлашлардан кейинги кўриниши 6.17-расмда кўрсатилган.
6.17-расм. Синусоида графигининг форматлашдан кейинги кўриниши
Агар компьютер керакли шрифтлар тўпламига эга бўлса ёзувларни инглиз тилидагина эмас, балки бошқа тилларда, жумладан, ўзбек тилида ҳам бажариш ва форматлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |