4 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Махсус дастурли курилмалардан фойдаланиш. Matlab-Simulink дастури ёрдамида узгармас ток моторни моделлаш.
. Ишдан максад: Графикнинг ўлчамларини ўзгартиришни урганиш
Графикнинг ўлчамларини ўзгартириш Tools (Асбоблар) менюсидаги Zoom In (Катталаштириш) ва Zoom Out (Кичрайтириш) командалари ёрдамида амалга оширилади. Легенда – тушунтирувчи ёзувларга эга бўлган линия кесмаларидир. Легендани графикка Insert (Қўйиш) менюсидаги Legend (Легенда) командаси ёрдамида жойлаштириш мумкин (6.20-расм).
6.20-расм. Легенда қўйилган график
Графикни дастурий йўл билан ҳам форматлаш мумкин. Масалан, text(х,у, 'legend') командаси ёрдамида координаталари (х, у) бўлган 'legend' ёзувини ҳосил қилиш мумкин. Агар биринчи апострофдан кейин текстдан олдин \leftarrow параметри жойлаштирилса легенда чапга қараган стрелкадан кейин пайдо бўлади. Қуйидаги legend('s1', 's2',...) команда ёрдамида тушунтирувчи ёзувлари 's1', 's2' ва ҳ.к. бўлган одатдаги легендани ҳосил қилиш мумкин.
Одатда график ойнанинг ўртасида жойлашган бўлади. График ойнада графикни силжитиш учун графикни таҳрирлаш режимида, курсор графикнинг устида бўлганда, сичқончанинг ўнг тугмаси ёрдамида очиладиган контекст менюдан Unlock Axes Position командаси чақирилади. Кейин сичқонча ёрдамида графикни ўз ўқлари билан биргаликда силжитиш мумкин (6.21-расм).
6.21-расм. Графикни силжитишга мисол
6.8.8. График лупани қўллаш
Асбоблар панелида лупанинг тасвири ва + ҳамда - белгиларга эга бўлган тугмалар бор. Улар ёрдамида Zoom In (+)(Катталаштириш) ва Zoom Out (-) (Кичрайтириш) командалари бажарилади. Бундан ташқари Zoom In командаси ёрдамида графикнинг маълум бир қисмини чап тугмаси босилган сичқончани силжитиш йўли билан белгилаш мумкин (6.22-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |