Бериладиган саволлар Жавоблар Эксплуатация, меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича


Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари буйича саволнома


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana14.12.2022
Hajmi1.18 Mb.
#1004384
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5222004753839433073

 
Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари буйича саволнома 
1
Корхона цехларида ёнғин 
хавфсизлиги учун ким 
жавобгар? 
Ташкилотлар раҳбарлари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъулдир. 

Ёнғин содир бўлганда 
тезкор ходимлар қандай 
харакатланади? 
ФВВнинг объектдаги ва ҳудудий ёнғин-қутқарув бўлинмалари келгунга қадар 
объектнинг смена бошлиғи (ташкилот раҳбари) ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиб, 
қуйидагиларни:
ёнғин жойидан барча бегона кишиларни чиқариб юборишни; 
ёнғин содир бўлган жойни, тарқалиши мумкин бўлган йўлларни ва юзага келадиган 
янги ёнғин (туташ) ўчоқларини аниқлашни;
автоматик ёнғин ўчириш тизимининг уланишини, у ишламай қолган тақдирда қўл 
билан улашни текширишни; 
ёнғинни ўчиришни таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишларини бажаришни; 
ташкилотнинг ходимлари ва ёнғинни ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришни; 
ҳаракатнинг хавфсиз йўналиши, сув манбалари жойлашган жойи, ёнғин-қутқарув 
автомобилларини ерга улаш жойларини яхши биладиган шахслар томонидан ФВВ ёнғин-
қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ташкил этишга мажбур. 

Ёнғин хавфсизлиги 
қоидаларига асосан хар цех 
МТХ, ишчи ва хизматчиларни ёнғин хавфсизлиги бўйича тайёрлаш қуйидаги (ҳар бир 
ташкилот томонидан ўзининг ихтисослиги бўйича ишлаб чиқиладиган) асосий низомлардан 


42 
учун нималар ишлаб 
чиқилиши керак? 
иборат: 
ёнғин хавфсизлиги бўйича кириш йўл-йўриғи; 
таркибий бўлинмаларда иш жойида ўтказиладиган бирламчи, даврий, режадан ташқари 
ва мақсадли йўл-йўриқлар, уларнинг мавзусига албатта, ёнғин хавфсизлиги масалалари 
киритилади; 
ходимларни махсус тайёрлаш; 
энергетика тизимининг ёнғин хавфи юқори бўлган ишларида ишлайдиган ходимлар 
(мазут хўжалиги (кейинги ўринларда — МЗХ), газ, кўмир ва кабель хўжалиги, электр 
тармоқлари) учун ёнғин-техник минимум бўйича машғулотлар; 
ёнғинга қарши машғулотлар ўтказиш; 
ўқув марказларида билим (малака) ошириш, шунингдек, ёнғинга қарши ҳимоя бўйича 
техник ўқувлар, семинарлар ва мақсадли йиғилишлар (конференциялар) ўтказиш; 
ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўрганиш ва улар бўйича билим синовини ўтказиш. 

Энергетика корхонасида хар 
бир ходим нимани билиши 
керак? 
Ташкилотдаги ҳар бир ходим ёнғин хавфсизлигининг белгиланган қоидаларини, 
йўриқнома ва талабларини аниқ билиши ва уларга амал қилиши, ўзининг иш жойида, бошқа 
хоналарда ва ташкилот ҳудудида ёнғинга қарши тадбирларни бажариши, ёнғин содир 
бўлганда эса зудлик билан юқори турувчи раҳбарга ёки тезкор ходимга ёнғин содир бўлган 
жой ҳақида хабар бериши ҳамда хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда мавжуд ёнғин ўчириш 
воситалари ёрдамида ёнғинни ўчиришга киришиши шарт. 

МТХ, ишчилар қандай ЁХ 
таёйргарлигидан ўтишлари 
керак? 
Ташкилотнинг иссиқлик электр станциялари (кейинги ўринларда — ИЭС), гидроэлектр 
станциялари (кейинги ўринларда — ГЭС) ва электр тармоқлари барча МТХ, ишчи ва 
хизматчилари ёнғин-техник соҳаси бўйича билим олиш ва уни чуқурлаштириш, мавжуд 
ёнғиндан ҳимоя воситаларидан фойдаланиш малакасини ошириш, ёнғин юзага келганда тўғри 
ва хавфсиз ҳаракат қилиш ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида ёнғин 
хавфсизлиги бўйича тайёргарликдан ўтишлари керак.

Ишни ташкил этиш 
МТХ, ишчи ва хизматчиларни ёнғин хавфсизлиги бўйича тайёрлаш қуйидаги (ҳар бир 


43 
қоидаларига кўра, ЁХ 
ходимлари билан нима 
ишлар олиб борилиши 
керак?
ташкилот томонидан ўзининг ихтисослиги бўйича ишлаб чиқиладиган) асосий низомлардан 
иборат: 
ёнғин хавфсизлиги бўйича кириш йўл-йўриғи; 
таркибий бўлинмаларда иш жойида ўтказиладиган бирламчи, даврий, режадан ташқари 
ва мақсадли йўл-йўриқлар, уларнинг мавзусига албатта, ёнғин хавфсизлиги масалалари 
киритилади; 
ходимларни махсус тайёрлаш; 
энергетика тизимининг ёнғин хавфи юқори бўлган ишларида ишлайдиган ходимлар 
(мазут хўжалиги (кейинги ўринларда — МЗХ), газ, кўмир ва кабель хўжалиги, электр 
тармоқлари) учун ёнғин-техник минимум бўйича машғулотлар; 
ёнғинга қарши машғулотлар ўтказиш; 
ўқув марказларида билим (малака) ошириш, шунингдек, ёнғинга қарши ҳимоя бўйича 
техник ўқувлар, семинарлар ва мақсадли йиғилишлар (конференциялар) ўтказиш; 
ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўрганиш ва улар бўйича билим синовини ўтказиш. 

КЁЎД мақсади нима? 
Ташкилотларда ёнғинга қарши режимни яхшилаш, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи 
воситалари ҳолатини назорат қилиш ва юзага келган ўт олиш ва ёнғинларни ўчиришни 
ташкил қилишни такомиллаштириш буйича чора-тадбирларни ўтказиш учун КЁЎД ташкил 
қилинади. КЁЎДни ташкил қилиш ва унинг таркиби сонини аниқлаш, шунингдек, унинг 
аъзоларини суғурта қилиш ташкилот раҳбарига юкланади. 

Ёнғин машғулотларини 
ўтказиш мақсади нима? 
Ташкилот ходимларини ёнғинни бартараф этишда тез ва тўғри ҳаракатланишга 
ўргатиш учун ёнғинга қарши, шу жумладан, ёнғин бўлинмалари билан ҳамкорликдаги 
машғулотлар ўтказилиши шарт. Ёнғинга қарши машғулотларни аварияга қарши машғулотлар 
билан бирга ўтказишга рухсат берилади.
Ёнғинга қарши машғулотларни ўтказиш ходимларни ўқитишдаги асосий шакллардан 
биридир. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ҳаракатланувчи техника (ёнғин 
автомашиналари, мотопомпалар ва бошқалар) ёрдамида ҳақиқий ёнғин ўчоқларини ўчиришда 
амалий кўникмаларга эга бўлиш учун ташкилот ҳудудидаги ёнғин тренажеридан ёки 


44 
энергетика тизими полигонидан фойдаланиш керак. Ёнғинга қарши машғулотларни объектда 
ва полигонда навбатма-навбат ўтказиш зарур. 

Ёнғин хавфсизлиги бўйича 
қандай хужжатлар бўлиши 
керак? 
Ҳар бир ташкилотда ёнғин хавфсизлиги бўйича қуйидаги ҳужжатлар ишлаб 
чиқилган бўлиши керак: 
-қувватидан қатъи назар, барча иссиқлик ва гидравлик электр станциялари ва 500 кВ 
кучланишли подстанциялар учун ёнғинни ўчириш тезкор режаси; 
-ёнғинни ўчириш тезкор варақалари; 
-ташкилотда ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисида умумий йўриқнома; 
-цехлар, кабель хўжаликлари, лабораториялар, устахоналар, омборлар ва бошқаларда ёнғин 
хавфсизлиги бўйича йўриқнома; 
-ёнғинни ўчириш қурилмаларига хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома; 
-ёнғин сигнализацияси қурилмаларига хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома; 
-ёнғинга қарши машғулотлар ўтказиш, ходимларни ўқитиш ва билим синовидан ўтказиш, 
ёнғиндан ҳимоя тизимларини техник назорат қилиш режалари ва графиклари.
10
Тезкор ўчириш режасини 
ким ишлаб чиқади? 
Ёнғинни ўчиришнинг тезкор режаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар 
вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ) ёнғин қутқарув бўлинмалари ходимлари томонидан 
энергетика объекти маъмурияти билан ҳамкорликда ташкилотларда ёнғин ўчириш оператив 
режаси ва карточкаларини тузиш бўйича методик кўрсатмалар асосида ишлаб чиқилади ва 
объектнинг ёнғин муҳофазаси бошлиғи (агар ташкилотда мавжуд бўлса) ёки туман 
фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ва ташкилотнинг биринчи раҳбари томонидан 
тасдиқланади. 
11 
Тезкор ўчириш режасини 
қайси қисмлардан иборат 
булади? 
1. Ёнғинни ўчиришнинг тезкор режаси матн ва жадвал қисмдан иборат бўлиши шарт. 
12 
Тезкор ўчириш режаси 
қачон қайта кўриб 
чиқилади? 
Ёнғинни ўчиришнинг тезкор режаси қуйидаги ҳолларда: 
энергетика объекти кенгайтирилганда ёки реконструкция қилинганда; 
ёнғинни ўчиришда ёки ёнғинга қарши машғулотларда (ўқув машғулотларида) 


45 
ходимларнинг ва ёнғин бўлинмаларининг ҳаракатларида камчилик аниқланганда; 
ёнғин хавфсизлиги бўйича янги норматив ҳужжатлар қабул қилинганда қайта кўриб 
чиқиши ва унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши шарт. 
13 
Тезкор ўчириш режаси 
қачон қайта тасдиқланади? 
Ёнғинни ўчириш тезкор режасини қайта тасдиқлаш — энергетика объектининг раҳбари 
ёки объект ёнғин муҳофазаси бошлиғи (агар мавжуд бўлса) ўзгарганда амалга оширилиши 
керак. 
14 
Оловли ишларни ўтказиш 
учун вақтинчалик иш жойи? 
ёнғинга хавфли ишларни бажариш учун вақтинчалик жойлар, агар деталларни ёнғин 
чиқиши хавфи бўлган ишларни бажарадиган доимий жойларга олиб чиқиш имконияти 
бўлмаса, бевосита хоналарда ва ускуналарда ташкил қилинади.
15 
Оловли ишларни ўтказиш 
учун доимий иш жойи? 
ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни бажариш учун доимий жойлар, цехлар, 
устахоналар, очиқ майдончаларда ва бошқа шунга ўхшаш участкаларда ташкил қилинади; 
16 
Доимий оловли ишлар 
жойида қандай ишлар олиб 
борилади? 
Пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни бажариш учун доимий 
жойлар Энергетика объектларида оловли ишларни ўтказишда ёнғин хавфсизлиги талабларига 
тўлиқ мос келиши шарт. 
Доимий жойлардаги ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар махсус рухсат берувчи 
ҳужжатларни расмийлаштирмасдан бажарилиши мумкин. 
17 
Оловли ишларни олиб 
боришнинг доимий 
ўринларидан ташқарида 
қандай ишлар олиб 
борилади? 
Ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни бажариш учун доимий жойлардан ташқари, жумладан 
бинолар, цехлар, кабель иншоотларида, очиқ майдонлар ва бошқаларда ўрнатилган ускуналар 
ҳамда уларнинг атрофлари ва яқин жойларда барча ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар махсус 
рухсат берувчи хужжат (наряд) асосида бажарилиши шарт. Наряд пайвандлаш ўтказиладиган 
цех ёки участка бошлиғи томонидан расмийлаштирилиб, объектдаги ёнғин-қутқарув хизмати 
ва оловли ишлар олиб бориладиган жой ёки атрофида жойлашган цех ва участкалар 
бошлиқлари билан келишилган бўлиши керак. 
18 
Пайвандлаш ишлари 
давомида ходимларда 
қандай хужжатлар бўлиши 
керак? 
Пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни ўтказиш учун белгиланган 
тартибда ўқитилган, ёнғин хавфсизлиги бўйича идоравий йўриқномалардан ўтказилган, 
шунингдек, касбий тайёргарлиги талабларга мос, амалдаги қоидалар ва соҳадаги бошқа 
норматив ҳужжатлар талаблари бўйича синовдан ўтган ходимларга рухсат берилади. 


46 
Пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни бажариш вақтида 
ходимда наряд, пайвандловчи гувоҳномаси, шунингдек, ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни 
аниқ жойда бажаришга хуқуқ берувчи наряд — рухсатнома бўлиши шарт. 
19 
Вақтинчалик оловли 
ишларни ишлаб чиқариш 
жойда нима бўлиши керак? 
Бино, иншоот ва ускуналарда ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар вақтинчалик бажарилаётган 
иш жойлари бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт. Агар 
бевосита иш жойи яқинида ички ёнғин ўчириш крани бўлса, у ҳолда унга ёнғин ўчириш енги 
ва дастаги уланиб, ёнғин чиқиши хавфи бўлган иш ўтказилаётган жойга тортилган бўлиши 
шарт. 
20 Ўт ўчирувчилар келишидан 
олдин ўт ўчириш бошлиғи 
ким бўлади? 
ФВВнинг объектдаги ва ҳудудий ёнғин-қутқарув бўлинмалари келгунга қадар 
объектнинг смена бошлиғи (ташкилот раҳбари) ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиб, 
қуйидагиларни:
ёнғин жойидан барча бегона кишиларни чиқариб юборишни; 
ёнғин содир бўлган жойни, тарқалиши мумкин бўлган йўлларни ва юзага келадиган 
янги ёнғин (туташ) ўчоқларини аниқлашни;
автоматик ёнғин ўчириш тизимининг уланишини, у ишламай қолган тақдирда қўл 
билан улашни текширишни; 
ёнғинни ўчиришни таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишларини бажаришни; 
ташкилотнинг ходимлари ва ёнғинни ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришни; 
ҳаракатнинг хавфсиз йўналиши, сув манбалари жойлашган жойи, ёнғин-қутқарув 
автомобилларини ерга улаш жойларини яхши биладиган шахслар томонидан ФВВ ёнғин-
қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ташкил этишга мажбур. 
21 
Ёнғин гидраннтларини 
текшириш даври қандай?
Ташқи ёнғинга қарши сув қувурининг ёнғин гидрантлари йилда камида 2 марта (одатда 
баҳор ва кузда) ташкилот ва объектнинг ёнғин хавфсизлиги хизмати билан биргаликда 
кўрикдан ўтказилиши шарт; уларнинг ишга яроқлилиги сувни тушириш йўли билан 
текширилади (фақат ҳаво ҳарорати мусбат бўлганда). Текшириш натижалари ушбу 
Қоидаларга келтирилган шаклдаги журналга ёзиб қўйилади. 
Кўрик учун қудуқларни очишга 15
0
С дан паст ҳароратда рухсат берилмайди. Ҳарорат 


47 
0
0
С дан минус 15
0
С гача бўлганда, гидрантни фақат сув туширмасдан ташқи кўрикдан 
ўтказишга рухсат берилади. 
Ёнғин гидрантлари қудуғининг тешик қопқоқларини ва уларга ўтиш йўлларини 
беркитиш, турли ускуналар ва материаллар билан қалаштириб ташлаш тақиқланади.
Қиш вақтларида қопқоқларни доимий равишда қор ва музлардан тозалаб туриш зарур. 
Транспорт йўллари яқинида жойлашганда эса уларга ечиладиган енгил материалдан 
тайёрланган тегишли рангли ва ёзувли, бўялган, конусли қалпоқлар ўрнатилади. 
22 
Ёнғин насоси қанчалик тез 
текширилади? 
Ҳар бир ёнғин насосига 1 ойда камида 2 марта профилактик хизмат кўрсатилиши ва 
талаб қилинаётган босимни яратиш учун ёқилиши шарт. Бу ҳақида тезкор журналга ёзиб 
қўйилади.
Синовларни ўтказиш учун насоснинг босимли сув қувурига махсус улама (беркитувчи 
арматура ва манометр билан) ўрнатишга рухсат берилади, у насос станцияси хоналаридан 
ташқарига чиқарилади. 
Ойида камида бир марта барча ёнғин насосларининг асосий ва захирадаги электр 
билан таъминлашга (жумладан, дизель агрегатларидан) ўтказиш ишончлилиги текширилиши 
шарт. Натижалар тезкор журналда қайд этилади. 
23 
Бирламчи ўт ўчириш 
ускуналари билан қандай 
бинолар таъминланиши 
керак? 
Ишлаб чиқариш, маъмурий ва ёрдамчи бинолар, омборлар, хона ва иншоотлар ёнғинни 
ўчиришнинг бирламчи воситалари (қўл ва кўчма): ўт ўчиргичлар, қумли қутилар (зарур 
бўлганда), асбестли ёки наматли чойшаблар ва бошқалар билан таъминланган бўлиши шарт. 
24 
Кабел иншоати қайси 
хужжат асосида 
текширилади? 
Барча кабель иншоотлари станциянинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган 
жадвал бўйича доимий равишда кўрикдан ўтказилиши шарт. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling