Бериладиган саволлар Жавоблар Эксплуатация, меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana14.12.2022
Hajmi1.18 Mb.
#1004384
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5222004753839433073

Ўта хавфли хоналар, ўта юқори хавф яратадиган қуйидаги шароитлардан биттаси 
мавжудлиги билан тавсифланадиган хоналар: 
а) ўта захлик; 
б) кимёвий актив ёки органик муҳит; 
в) бир вақтда икки ёки ундан кўп юқори хавф.
Ташқи электр ускуналар ўрнатиладиган ҳудудлар. Одамларни электр токидан 
шикастланиш хавфи бўйича ушбу ҳудудлар ўта хавфли хоналарга тенглаштириладилар. 
Электр станцияларининг сув хўжалиги, гидротехника иншоотларини ва гидромеханика ускуналарини эксплуатация 
қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари: 

Электр станцияларининг сув 
хўжалиги, гидротехника 
иншоотлари ва 
гидромеханика 
ускуналарида нарядлар 
бўйича қайси ишлар 
бажарилади? 
Нарядлар бўйича қуйидаги ишлар бажарилади: 
а) гидротехника иншоотларини жорий ва капитал таъмирлаш; 
б) турбиналар ва уларнинг ёрдамчи ускуналарини (тезликни ростлагичлар, мой 
босимли ускуналар ва ҳ.), генераторларнинг механик қисмини жорий ва капитал таъмирлаш;
в) насосларни таъмирлаш (техник сув таъминоти, дренаж ва ҳ.); 
г) асосий ускуналардаги айланувчи механизмларни, шунингдек компрессорлар ва 
вентиляция қурилмаларини таъмирлаш; 
д) ускуналардаги газоэлектрпайвандлаш ишлари ва мазкур бандда кўрсатилган 
ишларни бажариш; 


22 
е) юк кўтариш кранларини ва кран остидаги йўлларни таъмирлаш; 
ж) катта ҳажмли ва оғир юкларни кўтариш ва рўйхати электр станциянинг бош 
муҳандиси томонидан тасдиқланиб белгилаб бериладиган ишлаб турган ускуналар устидан 
олиб ўтиш; 
з) ускуналарнинг ишлаш режими ўзгартирилишини талаб қиладиган, автоматик 
ростлаш ва масофадан бошқариш аппаратураларини ўрнатиш ва таъмирлаш (демонтаж 
қилмасдан); 
и) қувурларни (мой, техник сув таъминоти, ўт ўчириш қувурлари ва ҳ.) ва беркитиш 
арматурасини таъмирлаш; 
к) турбина камералари, сўриб олувчи қувурлар, баклар, қудуқлар, спиралсимон 
камералар, потерналар, босимли сув ўтказгичлар, тенглаштирувчи резервуарлар, туннеллар, 
сув йиғувчи галереяларда олиб бориладиган ишлар; 
л) газланиш ва электр токи билан жароҳат олиш хавфи бўлган, рўйхати электр 
станциянинг бош муҳандиси томонидан белгиланган жойларда ишлаш; 
м) металл ва бетон қурилмаларининг дефектоскопияси; 
н) ишлаётган ускуналар зонасида иш жойини тезкор ходимлар томонидан 
тайёрланишини талаб этадиган тайёрлаш ишлари; 
о) коррозияга қарши қопламаларни суриш, гидроизоляция ишлари; 
п) юқорида бажариладиган ишлар; 
р) ҳавозаларни ўрнатиш ва йиғиш; 
с) барча турдаги сув ости ишлари; 
т) сузувчи воситалардан олиб бориладиган ишлар; 
у) градирняларни таъмирлаш; 
ф) сув ўтказгичлар, сув ҳавзалари, резервуарларни дастлабки бўшатиш билан боғлиқ 
ишлар; 
х) тамбалар, панжаралар ва иншоотларни босимли қирраларини муздан тозалаш 
ишлари; 


23 
ц) портлатиш ишлари; 
ч) сув омборларининг ўзанини ва юқори бьефларини ювиш; 
ш) ишчи ғилдиракни ва турбинанинг ишчи ғилдираги камерасини кўрикдан ўтказиш; 
э) сўриб олувчи қувур, сўриб олувчи қувур камераси, спиралсимон камера, аванкамера, 
тамба пазлари, ахлат ушлаб қолувчи панжаралар ва тамбаларни кўрикдан ўтказиш; 
ю) деривация трактларини ва босимли қувурларни ички кўрикдан ўтказиш. Маҳаллий 
шароитлардан келиб чиққан ҳолда нарядлар бўйича бажариладиган ишлар рўйхатига, электр 
станциянинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган қўшимча ишлар киритилиши мумкин. 
 

Сувни чиқариб юборадиган 
шчитлар очилгунга қадар, 
қайси ишлар бажарилиши 
зарур? 
а) пастки бьефда олиб борилаётган ишлар ҳолатини текшириш; 
б) ишчиларни ишни тугатиш вақти ҳақида огоҳлантириш; 
в) ишлар тамом бўлгандан кейин бьефда кишилар йўқлигини текшириш. 
 

Иншоотнинг 
бош 
туғони 
орқали 
сувни 
авариявий 
чиқариб 
ташлашда, олдиндан қайси 
ишлар бажарилиши зарур? 
а) пастки бьефдаги шахсларни ва таъмирлаш бригадаларини чиқариш; 
б) очилиши керак бўлган шчит зонасидан барча сузувчи воситаларни четга чиқариш; 
в) сузувчи тўсиқлар ва тўсқичларни маҳкамлаш ва ҳар томонга тортиб боғлаб қўйиш ва 
улар эксплуатация қилиш мақсадида фойдаланилаётган бўлса, уларда ҳаракатланишни 
тўхтатиш; 
г) авариявий тўкиш учун фойдаланиладиган тамба зонасида «Йўл берк!», «Хавфли 
зона!» тақиқловчи плакатларни ўрнатиб қўйиш.

Бўшатилган босимли 
бассейнларга ходимларни 
киритишга қачон рухсат 
этилади? 
Бўшатилган босимли бассейнларга ходимларни киритиш, фақат деривациядан сув 
келиши тўлиқ тўхтатилганда ва босимли узатувчи қувурлар бўшатилганда ва бассейн 
тубидаги тамбалар тўлиқ очилганидан кейин рухсат этилади. 

Тупроқли дамбалар ва 
тўғонларнинг қияликларида 
ишлаганда ишчиларнинг 
Тупроқли дамбалар ва тўғонларнинг қияликларида ишлаганда ишчиларнинг қия 
юзалар бўйлаб қулашига ва сирпанишига қарши (икки оёқли нарвонлар, сақловчи камарлар ва 
ҳ.) хавфсизлик чоралари кўрилиши керак. Ишчиларнинг маҳкамланган қиялик бўйлаб 


24 
хавфсизлигини таъминлаш? нарвонларсиз ҳаракатланиши ман қилинади.

Ишчи 
ғилдирак 
парракларини 
клинларга 
ажратишда ва парракларни 
буриш 
билан 
боғлиқ 
таъмирлаш 
ишларни 
бажариш тартиби? 
Ишчи ғилдирак парракларини клинларга ажратишда ва парракларни буриш билан 
боғлиқ таъмирлаш ишларида ростлаш колонкаси олдида йўриқнома олган навбатчи туриши 
шарт. Бурувчи-паррак турбиналарининг ишчи ғилдирак парракларини буриш, камера ичида 
турган шахс буйруғи бўйича амалга оширилиши шарт.

Босим остида ишлаётган 
ускунани таъмирлашдаги 
талаблар? 
Босим остида ишлаётган ускунани таъмирлашда, таъмирланаётган қисмдан босим 
олинган ва сурилма қопқоқларда кучланиш беришни ва беркитувчи арматура билан ишлашни 
таъқиқловчи плакатлар осилган бўлиши шарт. 

Турбинанинг ишчи 
ғилдирагида, 
генератор 
роторида, 
йўналтирувчи 
аппаратда 
ва 
гидроагрегатнинг 
бошқа 
айланувчи 
қисмларида 
таъмирлаш 
ишларида 
бажариладиган хавфсизлик 
чоралари? 
Турбинанинг ишчи ғилдирагида, генератор роторида, йўналтирувчи аппаратда ва 
гидроагрегатнинг бошқа айланувчи қисмларида таъмирлаш ишлари таъмирлаш тамбалари 
туширилган, бўшатувчи сурилма қопқоқларни очиқ ҳолатида ва турбинанинг оқувчи қисми 
қуритилганда бажарилиши шарт. Бунда ишчи ғилдирак парракларини буриш тамбаларини 
очиш ва турбинанинг йўналтирувчи аппаратини жойини ўзгартириш имконини бартараф 
қиладиган (тамба механизмларини тармоқдан узиш, БМҚ қозонидан босимни олиш, 
йўналтирувчи аппарат ва турбина парракларини поналаш, генератор роторини тормозга 
қўйиш, огоҳлантирувчи плакатларни осиш ва ҳ.) чоралар кўрилиши шарт.
Генератор роторида таъмирлаш ишларини, йўналтирувчи аппарат орқали сизиб чиқиш 
катта бўлмаганда, турбинанинг оқувчи қисмларини бўшатмасдан бажаришга рухсат берилади. 
Бунда юқори бьеф томонидаги тамба туширилган, йўналтирувчи аппарат зич беркитилган ва 
тўсилган, ротор тормозга қўйилган, турбина парраклари йиғиштирилган бўлиши шарт. 
Роторни гидростатик кўтариш насослари мавжуд бўлганда, насоснинг электр схемаси узилган 
бўлиши шарт. 

Йўналтирувчи аппаратнинг 
жойини алмаштириш ва 
ишчи ғилдирак парраклари 
Йўналтирувчи аппаратнинг жойини алмаштириш ва ишчи ғилдирак парраклари ҳолатини 
ўзгартириш, шунингдек таъмирланаётган гидроагрегат роторини буришдан олдин 
гидроагрегатнинг барча қисмларида ишлар тўхтатилиши ва барча ходимлар ундан 


25 
ҳолатини ўзгартириш, 
шунингдек таъмирланаётган 
гидроагрегат роторини 
буришдан олдин қанақа 
хавфсизлик чоралари 
курилиши керак? 
чиқарилиши шарт. 
10 
Турбина 
камераларида, 
сўрувчи 
қувурларда 
ва 
сув 
ташламаларида таъмирлаш 
ишлари тугагандан кейин 
навбатчи 
ходимга 
агрегатнинг 
сув 
ости 
қисмини 
сув 
билан 
тулдиришга қачон рухсат 
берилади? 
Турбина камераларида, сўрувчи қувурларда ва сув ташламаларида таъмирлаш ишлари 
тугаши билан иш раҳбари агрегатни эътибор билан ички кўрикдан ўтказиши ва одамлар, 
материаллар, асбоблар ва мосламалар йўқлигига шахсан ишонч ҳосил қилиши шарт. Навбатчи 
ходимга барча люклар, дренаж қурилмалари ёпилиб, наряд беркитилганидан кейин сув ости 
қисмини сув билан тўлдириш (шчитларни кўтариш, тамбаларни очиш ва ҳ.) учун рухсат 
берилади.
Айлантирувчи-парракли турбинанинг сув оқадиган қисмини тўлдиришдан олдин 
йўналтирувчи аппарат беркитилган ва тўсилган бўлиши шарт; ишчи ғилдирак парраклари ҳам 
беркитилган (йиғиштирилган) бўлиши шарт.
 
11 
Электр 
станцияларининг 
сув 
хўжалиги, 
гидротехника 
иншоотлари 
ва 
гидромеханика 
ускуналарини таъмирлаш ва 
эксплуатация 
қилишда 
хавфсизликни таъминловчи 
ташкилий 
тадбирларни 
санаб утинг? 
а) ишни наряд ёки оғзаки фармойиш (бундан кейин қисқача «оғзаки фармойиш» ўрнига 
«фармойиш» деб юритилади) билан расмийлаштириш; 
б) ишга қўйиш; 
в) иш вақтида назорат; 
г) бошқа иш жойига ўтказиш; 
д) ишдаги танаффусларни расмийлаштириш; 
е) иш тугалланишини расмийлаштириш. 
12 
Электр 
Электр станцияларининг гидротехника иншоотлари ва гидромеханика ускуналарини 


26 
станцияларининг 
гидротехника иншоотлари 
ва 
гидромеханика 
ускуналарини 
таъмирлаш 
учун 
нарядлар 
бериш 
ҳуқуқи кимга берилади? 
таъмирлаш учун нарядлар бериш ҳуқуқи электр станциялари цехларининг (қисмларининг) 
(цех бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, муҳандислар ва усталар), таъмирланадиган 
ускуналар тасарруфида бўлган маъмурий-техник ходимларга берилади. Бунда, қарамоғида 
гидромеханика ускуналари бўлган маъмурий-техник ходимлар билан келишиш мажбурийдир.
Бошқа цехларга (қисмларга) қарашли, аммо гидромеханика ускуналари билан боғлиқ 
ёки гидромеханика иншоотларида ёки улар яқинида жойлашган ускуналарни ёки 
қурилмаларни (электр двигателлар, иссиқликни назорат қилиш ускуналари ва ҳ.) таъмирлаш 
учун нарядларни бериш, наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли цехлар (қисмлар)нинг 
ходимлари томонидан амалга оширилади. 
13 
Наряд турлари 
Наряд, умумий наряд, оралиқ наряд. 
14 
Умумий наряд қачон 
берилади? 
Электр станцияларининг гидромеханика ускуналари ва гидротехника иншоотларини 
комплекс таъмирлашда узел ёки бутун агрегатда ишлар олиб бориш учун умумий наряд 
беришга рухсат этилади. 
15 
Қайси 
ишлар 
фармойиш 
асосида 
бажарилади? 
Нарядлар бўйича бажариладиган ишлар рўйхатида кўрсатилмаган ва иш жойи 
тайёрланишини ёки махсус хавфсизлик чоралари кўрилишини талаб қилмайдиган ишлар 
фармойиш бўйича бажарилади. 
16 
Иш 
раҳбари 
жавобгарлиги ва ким иш 
раҳбари була олади? 
Иш раҳбари, ишбоши томонидан бригадани назорат қилиш имкониятини таъминлаш 
жиҳатдан бригаданинг сон жиҳатдан таркибига ва бригада таркибига киритилган шахсларнинг 
малакасига жавоб беради.
Ишга қўювчидан иш жойини қабул қилганда, иш раҳбари ишларни бажариш учун 
керак бўлган иш жойларини тўғри тайёрланганлиги ва етарлича хавфсизлик чораларини 
кўрилгани учун ишга қўйувчи билан баравар жавобгардир. Иш раҳбари ишбоши ва бригада 
аъзоларига йўриқномани тўлиқ берилиши учун жавобгардир ва бригаданинг ишлаши устидан 
даврий назоратни амалга оширади.
Нарядлар бўйича иш раҳбари қилиб электр станциялари ва таъмирлаш корхоналари 
цехларининг (қисмларининг), бунинг учун етарлича малакага эга бўлган муҳандис-техник 
ходимлари тайинланиши мумкин. 


27 
17 
Иш боши нима учун 
жавоб беради? 
Ишбоши иш жойини ишга қўювчидан қабул қилиб олаётганда, ишларни бажариш учун 
керакли хавфсизлик чораларининг тўғри бажарилиши, унинг ўзи ва бригадаси аъзолари 
томонидан мазкур Қоидаларга риоя қилиниши, бевосита иш жойида бригада аъзоларига 
бериладиган йўриқномани ва кўрсатмаларнинг аниқлиги ва тўлиқлиги, асбобларни, 
жиҳозларни, ҳимоя воситаларини, такелаж мосламаларини мавжудлиги ва созлиги, иш жойида 
ўрнатилган тўсиқларни, хавфсизлик плакатларини, қулфлаш мосламаларининг сақланиши 
учун жавобгардир. 
Ишнинг хавфсиз ўтказилиши учун узлуксиз кузатиб туришни талаб этадиган ишларни 
бажаришда, ишбоши, бригадага раҳбарликни амалга ошираётганда ишда бевосита қатнашиши 
мумкин эмас. 
18 
Наряднинг 
«Ишларни 
бажариш 
шароити» устунида нималар 
кўрсатилади? 
«Ишларни бажариш шароити» устунида иш жойларини тайёрлаш ва хавфсизлик 
чоралари бўйича, жумладан бошқа цехларнинг (қисмларнинг) навбатчи ходимлари томонидан 
бажарилиши керак бўлган зарур чора-тадбирлар санаб ўтилади. «Ишларни бажариш шароити» 
устунида жой етарли бўлмаса, нарядга алоҳида қоғоз (варақ) илова қилиниб, унда наряд 
берувчи шахснинг имзоси билан иш бажариш шароитининг давоми келтирилади. Бу ҳақда 
наряднинг «Ишларни бажариш шароити» устунига ёзув киритилади.
Зарур бўлганда наряд берувчи шахс мазкур Қоидаларда кўзда тутилмаган қўшимча 
хавфсизлик чораларини кўрсатиши мумкин. Масалан, очиқ оловни қўллаш мумкин эмаслиги, 
иш раҳбарининг бевосита назорати остида ишлаш, махсус ҳимоя воситаларини қўллаш, 
махсус тўсиқларни ўрнатиш, юк кўтариш ва бошқа механизмларни қўллаш тартиби, алоҳида 
операцияларнинг қатъий кетма-кетлиги ҳақида ва ҳ. 
19 
Наряд 
бўйича 
ишларни икки сменада ёки 
уч 
сменада 
бажариш 
тартиби. 
Наряд бўйича ишлар икки сменада ёки уч сменада бажарилаётганда, «Иш боши» 
устунида бу лавозимни тегишли сменада навбатма-навбат бажараётган барча ишбошларининг 
фамилиялари кўрсатилади. Сменани топшираётган ва қабул қилаётган ишбошлари нарядда 
кўрсатилган иш шароитини солиштирадилар ва сменани, ҳамда нарядни топшириш ва қабул 
қилиш ҳақида сменали ишлар махсус журналида имзо чекадилар.


28 
Сменали ишларнинг журнали ишлар наряд бўйича бажарилганда цех (қисм) катта 
навбатчисининг иш жойида ва ишлар умумий наряд бўйича бажарилганда эса иш раҳбарида 
сақланади. 
20 
Бригадани 
ишга 
қуйишдан 
иш 
жойини 
тайёргарлигини 
ким 
текшириб чиқади? 
Ишга қўйишда иш раҳбари ва ишбоши ишга қўйувчи билан биргаликда нарядда 
кўрсатилган иш жойларини тайёрлаш бўйича зарур тадбирлар бажарилганлигини ва уларнинг 
етарли эканлигини текширадилар. 
21 
Агрегатларни 
ёки 
гидромеханика 
ускуналарини 
комплекс 
таъмирлаш 
вақтида 
агрегатнинг 
алоҳида 
элементлари ва қисмлари 
ёки 
гидромеханика 
ускуналарининг узелларини 
қайси 
шартлар 
бажарилганда 
синаб 
ишлатиб кўриш (синаш, 
опрессовка ва ҳ.) амалга 
оширилади? 
а) бутун агрегатда ёки узелда ишларни бажариш учун берилган умумий наряд уларнинг 
элементлари ва қисмларини синаб ишлатиб кўриш вақтида иш раҳбари ёки ишбошида қолади; 
б) агрегатнинг алоҳида элементлари ва қисмлари ёки узелларини синаб ишлатиб кўриш 
наряд бўйича цех бошлиғи билан иш раҳбари ҳамкорлигида тузилган ва электр станциясининг 
бош муҳандиси тасдиқлаган дастур бўйича бажарилади.
Дастурда қуйидагилар кўрсатилади: синаб ишлатиб кўришнинг технологик тартиби; 
синаб ишлатиб кўрилаётган қисмда ишлар тўхтатилиши ва наряд топширилиши билан иш 
жойидан чиқариладиган бригадалар; қўшни ва оралиқ қисмларда нарядлар ёки оралиқ 
нарядлар бўйича ишларни давом эттиришга рухсат бериладиган бригадалар ва синашда, ҳамда 
тегишли қисмларда ишларни давом эттиришда хавфсизликни таъминлаш чоралари; 
в) синаб ишлатиб кўриш цех (қисм) бош навбатчиси ва иш раҳбарининг бевосита 
раҳбарлиги остида, электр станция навбатчи муҳандисининг рухсати билан наряд бўйича 
бажарилиши шарт; 
г) синаб ишлатиб кўрилаётган элементда ёки қисмда барча ишлар тўхтатилади, бригада 
иш жойидан чиқарилади ва наряд тегишли равишда расмийлаштирилиб ишга қўювчига 
топширилади;
д) қўшни қисмларда ишлаётган бригадалар, синалаётган ускуналар ишончли узилган, 
ҳамда бу қисмларни синалаётган ускуналардан тўсилган ва ходимлар хавфсизлиги 
таъминланган бўлиши шарти билан, ишларни давом эттиришлари мумкин; 
е) тиқинларни ўрнатиш, схемаларни қисмларга ажратиш ва беркитувчи арматурани 


29 
(шиберлар, сурилма қопқоқлар, тескари клапанлар ва ҳ.) ишончли беркитиш синаб ишлатиб 
кўрилаётган элемент ёки қисмни узиш учун етарли чоралар бўлиб ҳисобланади. 
22 
Таъмирлаш бутунлай 
тугагунга қадар ускунани 
ишлатиб куриш? 
Таъмирлаш бутунлай тугагунга қадар ускунани ишга синаш учун улаш бригада 
чиқарилиб, иш боши навбатчи ходимга кунлик иш тугашини расмийлаштириб нарядни 
топширганидан, ҳамда вақтинчалик тўсиқлар ва хавфсизлик плакатлари олиб ташланганидан 
кейин бажарилиши мумкин.
Ускуналарни синаш учун улашдан кейин иш жойларини тайёрлаш ва ишга қўйиш 
янгидан бажарилади. Бу ҳолда иш раҳбари ҳам наряднинг ишбоши имзо чекадиган устунида 
имзо чекади.
23 
Электр 
юритмали 
айланувчи механизмларни 
балансировка 
қилиш 
тартиби? 
Электр юритмали айланувчи механизмларни балансировка қилиш ва электр 
ускуналарни улаш ва узиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишларни, нарядда танаффусни 
расмийлаштирмасдан бажаришга рухсат берилади, лекин бунда ҳар сафар электр 
ускуналарини узиш бўйича зарур техникавий тадбирлар аниқ бажарилган бўлиши шарт.
Электр ускунанинг уланиши ва кучланиш остида бўлиши даврида наряд навбатчи 
ходимда туриши шарт.
Ишлар бевосита иш раҳбарининг кузатуви остида бажарилиши ва фақат унинг талабига 
кўра цех (қисм) бош навбатчиси ёки электр станцияси смена бошлиғи орқали электр цехнинг 
навбатчи ходими томонидан электр ускунани улаш ёки узиш амалга оширилиши шарт.
24 
Қайси босим остида 
ишловчи идишлар Саноат 
хавфсизлиги 
давлат 
қумитасида 
руйхатга 
олинади? 
1. ҳарорати 115 ° C дан юқори бўлган сув босими остида ишлайдиган идишларда ёки 
0,07 МПа (0,7 кгс / см2) босимдаги қайнаш нуқтасидан юқори ҳароратда бошқа токсик 
бўлмаган, портловчи бўлмаган суюқликлар; 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling