3.2-расм. Цемент зарралари-нинг ξ-потенциал таъсирида ўзаро силжиши. 1-цемент зар-ралари; 2-сув.
3.3-расм. Коллоидли ўлчамдаги зарра-лардан коагуляцияли тузилишнинг ҳосил бўлиш схемаси. 1-цемент зар-ралари; 2-зарра атрофидаги қобиқ; 3-эркинсув; 4-харакатланмайдиган сув.
ланишини талаб этади. Сув миқдори кам бўлганда эса цемент зарралари контакт жойларда ўзаро бирлашади ва бир-бирига тортилиб, коагулияцияли тузилиш ҳосил бўлади (3.3-расм). Харакатланмайдиган сувда флокуляцияли кучлар ҳосил бўлиши ҳам мумкин. Суюқ масса гел ҳолатга ўтади. Қориш-мадаги зарралар қарама-қарши зарядларга эга бўлса коагуляцияланиш (ёки флокуляцияланиш) содир бўлади ва бу жараён қоришма ҳаракатчанлигини камайтиради.
Коллоидли зарралар юзасида хосил бўлган ярим қаттиқ сувли қобиқлар қўш функцияни бажаради. Бир томондан қобиқ цемент эритмасига боғланув-чанлик ва маълум турғунлик, яъни ташқи кучлар таъсирида маълум чегарада деформацияланишига қаршилик кўрсатиш қобилиятини беради. Иккинчи томондан эса ушбу қобиқлар ёғлаш хоссасига эга бўлади. Яъни, қаттиқ зарраларнинг ўзаро силжишини таъминлайди.
Бетон қоришмаси турли хил ўлчамдаги зарралардан иборат бўлганлиги учун унда юқорида кўрсатиб ўтилган ички кучларнинг ҳаммаси намоён бўлади. Аммо уларнинг самарасига бетон қоришма тузилишининг тавсифи ва турли-хил ўлчамдаги зарралар орасидаги ўзаро боғланишлар таъсир қилади. Майда заррачалар анча катта заррачалар юзасига ёпишиб, харакатланишини йўқотади. Уларнинг силжишини таъминлаш учун эса сув миқдорини ошириш керак. Сув миқдорининг купайиши қоришма харакатчанлигининг ортишигасабаб бўлади, аммо қоришманинг боғланувчанлиги эса камаяди.
Бетон қоришмасининг боғланувчанлик, харакатчанлик ва сув талабчан-лик каби хоссаларига турли хил омилларнинг таъсири 3.4-расмда кўрсатил-ган. Бетон қоришмаси тузилишини ўзгартира бориб (хар-хил ўлчамли зар-ралар орасидаги нисбат ва суюқ фаза миқдорини), берилган хара-катчанлик ва боғланувчанликка эришилади.
Бетон қоришманинг харакат-чанлигини ошириш учун флокул ҳосил қилувчикучларни камайти-риш ва силжитиш кучларини оши-риш талаб қилинади. Бунга С/Ц нисбатини кўпайтириб ва цемент зарралари орасидаги масофани узайтириш, цемент флокулларини диспергациялаш учун юқори тез-ликда аралаштиришни қўллаш, флокул хосил бўлишига халақит берувчи ва цемент зарралари би-лан адсорбцияланувчи юқори мо-лекулаларни киритиш, ξ-потен-циали миқдорини оширувчи моддаларни киритиш, ҳаво бўшлиқларини хосил қилиш, шунингдек, сувнинг юзавий тортилишини камайтириш ҳисобига эри-шилади.
3.4-расм. Бетон қоришмаси қаттиқ зарраларининг (турли хил ўлчамдаги ва кучлар таъсиридаги) боғланувчан-лик (а) харакатчанлик (б) ва сувта-лабчанликка (в) таъсири графиклари.
Бетон қоришмаси тузилиши ва хоссалари учун самарали модификатор бўлиб кимёвий қўшилмалар, биринчи навбатда пластификатор ва супер-пластификаторлар ҳисобланади. Қўшилмалар цемент хамирининг юза қисми ва микротузилишига таъсир этиб, бетон қоришманинг хоссаларини бошқа-риш қобилиятига ва унинг энг мақбул тузилишгаэришишига имкон яратади.
Юза фаол моддалар энг кўп қўлланиладиган пластификаторлар бўлиб, улар мураккаб тузилишга эга хисобланади. Бундай қўшилмаларнинг цемент ҳамири ва бетон қоришмасига таъсир кўрсатиш доираси ЮФМ молекула-ларининг тузилиши билан тавсифланади. ЮФМ нинг алоҳида хусусияти қат-тиқ фазалар юзасида адсорбцияланиши ва фазовий коагулацияли тузилиш-нинг ҳосил бўлишида фаол қатнашишидир.
Сув юқтирмайдиган хусусиятга эга бўлган ЮФМ цемент юзасини адсор-биялаб, сув юқтирмовчи қутбли гурухга боғловчи анионларни бирлаштиради (3.5-расм). Натижада сув юқтирмовчи ЮФМ қаттиқ зарралар юзасида моле-кулаларга мўлжалланган “частокол” ҳосил қилади.
Сув юқтирмайдиган қўшилмалар флокул ҳосил бўлишини ва бетон қоришманинг ҳаво ютишишини бир хиллаштиради. Манфий зарядланган
Do'stlaringiz bilan baham: |