Бетон қоришмаси peжа бетон қоришмасининг тузилиши Бетон қоришмасининг реологик хоссалари


Download 0.83 Mb.
bet3/6
Sana29.04.2020
Hajmi0.83 Mb.
#102072
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
БЕТОН ҚОРИШМАСИФФФФФФФФФФФ

3.5-расм. Сув юқтирмайдиган хаво ютувчи қўшилмаларнинг таъ-сири; 1-цемент зарралари; 2-қўшилма молекулалари; 3-ютилган ҳаво ша-рлари; 4-қўшилма молекулалари занжири таъсирининг камайиш зонаси; 5-қаттиқ зарралар ва ҳаво шарлари елимланиши ҳисобига флокуляция-ларнинг кўпайиш зонаси; 6-анионлар гурухи; 7-қутбсиз радианлар.
ҳаво шариклари цемент зарраларига елимланиб қолади ва уларнинг бир хиллашиши учун яхши шароит яратади. Ташқи куч таъсирида эса шарнир вазифасини ўтайди, шунингдек, қоришманинг оқувчанлигини таъминлайди. Натижада қоришманинг харакатчанлиги ва боғланувчанлиги ортади. Сув юқтирмайдиган қўшилмалар миқдорини ошириб юбориш эса цементнинг тўлиқ гидратланишини тўхтатиб қўяди, яъни адсорбционли экрансимон қатламлар сув ва цементнинг ўзаро таъсирланишига тўсқинлик қилади.

Бетон технологиясида анионафаолли ЮФМ қўллаш ҳам анча самарали хисобланади ва уларнинг хиссасига 75 % гача пластификацияловчи қўшилма-лар киради (3.6-расм). Шунингдек, молекулалари бошқа тузилишга эга бўлган ЮФМ қўшилмалар ҳам мавжуд. Уларнинг таъсир қилиш механизми ҳам қаттиқ заряд-суюқлик тизимидаги юзавий жараёнларнинг фаол таъсирига асосланган. Натижада қоришма хара-катчанлиги ва бошқа хоссалари яхши-ланади.



Бетон қоришмасини модификация-лаш бўйича охирги йилларда супер-пластификаторлар алоҳида ўрин эгал-ламоқда. Бетон қоришмага бундай суперпластификаторлар киритилганда улар цемент ва тўлдирувчи зарралари-нинг қаттиқ юзасида адсорбцияланади ва юза қисмда сезиларли манфий по-тенциалли қалинлашган қобиқ ҳосил қилади (3.7-расм). Натижада бетон қо-ришманинг диспергацияланиш самараси ортади ва харакатчанлиги яхши-ланади.


3.6-расм. Анионафаол қўшилма-ларнинг таъсири. 1-цемент зар-ралари; 2-ҳаво шарчалари; 3-сув; 4-манфий зарядли қўшилма моле-куласи.


Бетон қоришмасига суперплас-тификаторларнинг таъсир қилиш ме-ханизми ўтказилган тажрибалар асо-сида тасдиқланган. Тажрибаларни ўтказиш учун кенг тарқалган натрий тузли формальдегиднинг ярим кон-денсати ва нафталин сульфонат (НСФ) ҳамда формальдегиднинг ярим конденсати ва меламинсуль-фонафт (МСФ) ишлатилган. Қуйи-даги 3.8 а-расмда адсорбцияланган қўшилма миқдорининг цемент хами-ри С/Ц=0,3 бўлгандаги меъёрининг боғланиши кўрсатилган. Миқдор-лаш 1...1,25 % гача кўпайганда ад-сорбция ўсади, юқори миқдорда эса адсорбцияланишнинг ортиши сези-ларсиз бўлади. Юқори адсорбция-лаш хусусиятига МСФ (меламин-сульфонат) қўшилма эга. Супер-пластификатор ҳам ξ-потенциал қийматига худди шунга ўхшаш таъ-сир кўрсатади (3.8 б-расм). Анионли тавсифли қўшилма ишлатилганлиги сабабли юзавий заряд манфий бўла-ди. Цемент эритмасига МСФ қў-шилмаси қўшилганда юқори ξ-потенциал пайдо бўлади.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling