Beton to‘ldiruvchilar texnologiyasi fanidan savollar. 1-savol. To‘ldiruvchilarning qanday turlari mavjud. Javob


Download 1.81 Mb.
bet11/11
Sana18.12.2022
Hajmi1.81 Mb.
#1026996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Oraliq (2)

D кич
5 мм

D кич
10 мм

0,5 Dкич+Dкат

Dкат

бир фракция учун

Фракциялар аралашмаси учун

Тўлиқ қолдиқлар, %

95-100

90-100

40-80

50-70

0-10

Чақиқ тошга қўйиладиган ЎзРСТ 8267-93 “Қурилиш ишлари учун зич тоғ жинсли чақиқ тош ва шағал” бўйича талаблар унинг келтирилган фракция ёки аралашмаси таркибида, доналари нисбатига кўра юқорида келтирилган шағал сингаридир.
Чақиқ тош доналари шаклига кўра учта гуруҳга бўлинади: оддий, бунда пластинкали ва нинасимон шаклдаги доналар 35% гача (масса бўйича); яхшиланган, бунда пластинкали ва нинасимон шаклдаги доналар 25% дан кўп эмас; кубсимон, бунда пластинкали ва нинасимон шаклдаги доналар 15% дан кўп эмас.
Баъзи бир махсус бетонлар учун ЎзРСТ 728-96 “Оғир ва майда тўлдиргичли бетон” бўйича, масалан босимли қувурлар учун ишлатиладиган бетонларда фақат кубсимон чақиқ тош қўлланилиши керак.
6-savol.To‘ldiruvchilar beton qorishmasiga qanday ta’sir qiladi?
Javob:

Бетон таркибини лойиҳалаш берилган мустаҳкамликдаги ва цементнинг минимал сарфи асосида бажарилади. Зич таркибли ва минимал цемент сарфлаб олинадиган бетонларда асосий ҳажмни тўлдирувчилар ташкил этади.


Агар йирик тўлдирувчи бўшлиқлиги (шағал ёки чақиқ тош) – Vбўш.йир. бўлса, унда бетоннинг максимал ташкил этувчиси майда тўлдирувчи ҳисобланади – Vмайда = 0,01Vбўш.йир. (0,01-бўшлиқлик фоизда келтирилган).
У ҳолда майда ва йирик тўлдирувчилар аралашмаси бўшлиқлиги қуйидагига тенг:
, (3.8)
Мисол: агар шағал бўшлиқлиги 32% бўлса, қумнинг бўшлиқлиги эса 27% бўлса, у ҳолда шағал ва қумнинг минимал бўшлиқлиги 8,6% ни ташкил этади. Бунда шартли равишда йирик тўлдирувчилар орасидаги бўшлиқ майда тўлдирувчилар билан тўлдирилишини назарда тутилади. Лекин амалиётда йирик тўлдирувчи доналари бир-бирига яқин жойлашганда қум ўтиши қийинлашади ва бўшлиқ ҳосил бўлади.
Шу сабабли, қумнинг ҳажми Vқум = 0,01Vбўш.йир. бўлса, у ҳолда йирик тўлдирувчининг доналари қоришмада кам миқдорда силжийди ва қоришма бўшлиқлиги ортади.
Мисол: Vбўш.йир.=32% ва Vбўш.май.=27% бўлса, графикда келтириладики йирик тўлдирувчилар сарфи 1м3 қоришма учун Vйир.- 0,9 м3, қум эса Vмай.- 0,4м3, бундан келиб чиқиб аралашма бўшлиқлиги Vбўш.арал.- 11% ни ташкил этади. Агар Vйир.- 0,7м3 ва Vмай.- 0,55м3 бўлса, Vбўш.арал.- 14,5% ни ташкил этади.
Аралашма бўшлиқлиги бевосита цемент қоришмаси сарфини белгилайди, яъни бўшлиқлик қанча катта бўлса цемент сарфи ҳам шунча ортади. Агар йирик тўлдирувчидан воз кечилса, у ҳолда майда донадорликка эга бўлган бетон олинади ва юқоридаги график бўйича тўлдирувчининг бўшлиқлиги 27% ни ташкил этади. Бу эса 1м3 тўлдирувчилар аралашмасига 0,9м3 йирик тўлдирувчи ишлатишга нисбатан 2,5 баробар кўп бўлади. Шу сабабли цемент сарфи ортади.
Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling