Beton to‘ldiruvchilar texnologiyasi fanidan savollar. 1-savol. To‘ldiruvchilarning qanday turlari mavjud. Javob


-savol. Beton tayyorlashda to’ldiruvchilarning tutgan o’rni


Download 1.81 Mb.
bet5/11
Sana18.12.2022
Hajmi1.81 Mb.
#1026996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Oraliq (2)

8-savol. Beton tayyorlashda to’ldiruvchilarning tutgan o’rni.
Javob:
Уйма зичлик, бỹшлиқлик каби тỹлдирувчиларнинг характиристикасини доналар шакли орқали аниқланади. Биринчи марта буни Б.Николаев тадқиқ этди ва 1914 йилда «Материал доналари шакли ва ỹлчамига мос бетон ва қоришмалар таркиби» ишида келтириб ỹтди.
Б.Николаев сочилувчан материалнинг доналар таркибини ва геометрик жойлашув структурасини назарий асосида анализ қилди. Агар шартли равишда барча доналарни бир хил шаклда ва ỹлчамда десак, у ҳолда берилган ҳажм бỹйича жойлаштириш тартибига кỹра (шар, куб, тетроэдр) турлича зичликка эга бỹлади. Масалан, агар шар шаклидаги доналарни терсак ва уларнинг маркази кубни хосил қилади, бу эса нисбатан кичик зичликни беради. Агар шарларнинг марказини туташтирувчи чизиқлар тетроэдрни ташкил этса, у ҳолда катта зичликка эга бỹлади.



Расм-1. Шарларнинг жойлашиш вариантлари

Сочилувчан материалларнинг доналар шаклига мос бỹшлиқлиги


1-Жадвал

Доналар шакли

Бўшлиқлик,%

Жойлаштиришда

Ўртача

Нисбатан юқори зичлик

Нисбатан кичик зичлик

Кублар

0

87,1

43,55

Октаэдрлар

12,1

83,9

48,05

Додекаэдрлар

14,1

60,7

37,4

Икосаэдалар

10,3

59,9

35,1

Шарлар

26,2

47,6

36,9

Стандартларда тỹлдирувчиларнинг доналари шакли уларнинг ỹлчамига қараб баҳоланади. Масалан, ЎзРСТ 720-96 “Зичликни аниқлаш усули” да шағал ва чақиқ тошда пластинкали ва нинасимон доналар салмоғи (тўлдирувчиларнинг эни ва қалинлиги узунлигида 3 мартта кичик) кўрсатилган.
ЎзРСТ 720-96 “Зичликни аниқлаш усули” га кўра ғовак тỹлдирувчилар учун доналар шакли коэффициенти қуйидагича аниқланади:
, (1)
бу ерда: Дкатта ва Дкичик ― доналарнинг энг катта ва энг кичик ỹлчамлари, мм
Доналарни ỹлчаш штангенциркулда амалга оширилади.
Тỹлдирувчиларнинг донадорлик таркиби (гранулометрик таркиби), ундаги турли катталикдаги доналарнинг мавжудлиги бỹлиб, тỹлдирувчининг ỹртача намунасини стандарт элакдан ỹтказиш натижасида аниқланади.
Стандарт элаклар тỹплами қуйидаги ỹлчамдаги элак кўзларини ташкил этади: 0,16; 0,315; 0,63; 1,25; 2,5; 5; 10; 20; 40; 70 мм ва ҳокозо.
Тỹлдирувчилар биринчи равишда энг кичик ва энг катта йирикликни характерлайди. Энг кичик -Dкичик йириклиги деб, шундай ỹлчамли стандарт элакка айтиладики, тỹлдиргич намунасини элаганда 95% дан кам бỹлмаган намуна қолади ва фақат 5% дан кỹп бỹлмаган намуна ỹтади (масса бỹйича). Энг катта йириклик деб -Dкатта шундай ỹлчамли стандарт элакка айтиладики, тỹлдирувчилар намунасини элаганда элакда 5% дан кам намуна қолади ва 95% кам бỹлмаган намуна ỹтади (масса бỹйича).
Энг катта ва энг кичик йирикликдаги донадорлик таркибига мос характерланади, масалан: 5 - 40мм йириклигидаги шағал(чакик тош) учун Dэнг катта =40мм: Dэнг кичик =5мм.
Бир фракцияли тỹлдирувчилар деб, унинг доналаридаги энг йирик ва энг кичик йириклиги бир-бирига яқин ва 5-10, 10-20, 20-40 мм кўзли стандарт элаклар тỹпламини ташкил этади.
Масалан, 5-20мм йириклигидаги тỹлдирувчи икки хил фракциядаги аралашмадан ташкил топади.
Узлуксиз донадорлик таркиб деб, тỹлдирувчи намунасининг стандарт элакдан ỹтказганда барча элакларда қолдиқ қолса ва тỹлдирувчи аралашмасида Dэнгкатта дан Dэнгкичик гача бўлган барча фракцияли тỹлдирувчиларга айтилади.
Агар тỹлдирувчи аралашмаси таркибида бир фракцияли тỹлдирувчилар бỹлмаса, у ҳолда узлукли (узилган занжирли) донадорлик таркиб деб аталади. Масалан шағал ëки чақиқ тош аралашмаси учун 5-10мм ва 20-40 мм (10-20 мм оралиқ фракция йỹқ) узлукли бỹлади.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling