Beton to‘ldiruvchilar texnologiyasi fanidan savollar. 1-savol. To‘ldiruvchilarning qanday turlari mavjud. Javob


Download 1.81 Mb.
bet8/11
Sana18.12.2022
Hajmi1.81 Mb.
#1026996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Oraliq (2)

Чўкинди тоғ жинслари мавжуд тоғ жинсларининг табиатда бузилишидан юзага келади. Яъни сув, шамол, ҳарорат ўзгариши, кимёвий ва биокимёвий емирилишлар натижасида пайдо бўлади. Чўкинди тоғ жинслари асосида қум ва шағал юзага келади ва улар бетон учун энг арзон тўлдирувчилар ҳисобланади.
Шағал деб, йириклиги 5мм дан (баъзида 3 мм) 70мм (баъзида ундан ҳам юқори) гача тоғ жинси тош бўлакларига айтилади.
Денгиз қирғоқларида ва дарё ҳавзаларида мавжуд шағал доналари ўта силлиқ юзали бўлиб, тухумсимон ёки овал диск шаклида бўлади, бетонда цемент тоши билан ёмон боғланади. Шу сабабли, шағал тош мустаҳкамлик чегараси 30МПа дан ортиқ бўлмаган бетонларда қўлланади. Шағалнинг йирик Шағал асосан қум-шағал конларни қайта ишлашда олинади. Қум-шағалли аралашмада шағалнинг масса улуши ўртача 30-40% ни ташкил этади.
Қум-шағалли конларни қайта ишлашда қум алоҳида ва шағал стандарт фракцияларга кўра доналари йириклиги бўйича алоҳида ажратилади.
Ҳозирги вақтда қазиб олинаётган қум-шағалли аралашмалар ҳамма вақт ҳам навларга ажратилмайди. Уларни бевосита бетон тайёрлашда ишлатилади. Бу қулай, арзон ва баъзан мақсадга мувофиқ бўлиб, бунда қум-шағалли аралашманинг донадорлик таркиби бетон учун оптималга яқин бўлиши шарт.
Қум-шағалли аралашмаларни навларга ажратишда катта кўзли ғалвирлар ишлатилади ва сочилувчан аралашманинг доналари йириклиги бўйича ажратиш жараёнини эса элаш дейилади.

7-savol.Yiriklik modeli bo‘yicha qumlar qandau guruhlarga bo‘linadi?


Javob:
Баъзида агар қумнинг донадорлик таркиби стандарт талабларига жавоб берса ҳамки, улар бир жинсли бўлмаслиги мумкин. Масалан, 0,63мм ли элакда қолган тўла қолдиқ 20 дан 70% гача бўлиши мумкин, бундай қум йириклиги бўйича турли гуруҳларга мансуб бўлиши мумкин, кам миқдорда бўшлиқлиги ва солиштирма юзаси билан фарқланади. Бетон тайёрлашда эса цементнинг қўшимча сараланишига олиб келади.
Қумни фракциялашда қум иккита майда ва йирик фракцияларга ажратилади, бунда назорат элаклар 1,25 ёки 0,63мм га мос келувчи доналарга бўлинади.
Шундай қилиб, йириклиги 0 – 5 мм оддий қум ўрнига, истеъмолчи талабига кўра алоҳида йирик қум (1,25 - 5 ёки 0,63 - 5мм) ва майда қум (1,25 ёки 0,63 мм гача) ишлаб чиқариш мумкин.
Конларда қумни фракциялашда майда ва йирик фракцияли қумларнинг чиқиши табиий бўлиб, у етарли чегарада ўзгариши мумкин, чунки қум келиб чиқишида бир жинсли бўлмайди.
Бироқ бетон тайёрлашда 0,63мм дан кичик фракцияли қумни 0,63 - 5мм фракцияли қумга аралаштирганда, масалан, 1 : 1 нисбатда (масса бўйича), ҳосил бўлган аралашма бир жинсли бўлади.

8-savol.Qum qanday fraksiyalanadi?


Javob:
Агар мавжуд қум кони донадорлик таркибига кўра ёки хавфли қўшимчалар миқдорига кўра стандарт талабларига тўғри келмаса ва сифатли қумни олиб келиш катта сарф ҳаражатларни талаб этса, у ҳолда қумни бойитиш, иқтисодий самара беради.
Қумни бойитиш бу 5 мм дан йирик доналарни олиб ташлаш, чангсимон ва гилсимон зарраларни ювиб тозалаш ва донадорлик таркибини яхшилашдан иборат.
Қумдан шағални ажратиш титратиладиган ясси ва барабанли ғалвирларда амалга оширилади.
Қумдан чангсимон, гилсимон ва лойқа қўшимчаларни йўқотиш учун турли конструкцияли қум ювгичлар ва классификаторлар ишлатилади. Бундай иккита машинанинг схемаси расм-5.1 ва расм-5.2 да келтирилган.




Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling