Енгил бетон - бундай бетонларнинг зичлиги 500-1800 кгм3, тўлдирғич сифатида тошқол, керамзит, аглопорит, пемза, туф ва бошқа енгил табиий ёки сунъий енгил тошлар ишлатилади. Асосан, деворбоп ашё сифатида ишлатилади.
ГОСТ 25192 бўйича қурилишда фойдаланиладиган бетонлар қуйидаги асосий кўрсаткичлари бўйича синфларга ажратилади:
- асосий фойдаланиш сохасига кўра;
- коррозия турларига чидамлигига кўра;
- тўлдирувчиларининг турига кўра;
- структурасига кўра;
- қотиш шароитига кўра;
- мустаҳкамлигига кўра;
- мустаҳкамлигини ортиши тезлигига кўра;
- ўртача зичлигига кўра;
- совуқ таъсиририга чидамлилига кўра;
- сув ўтказмаслигига кўра;
- едирилишига кўра.
Тузилишига қараб бетонлар: - зич тузилишли (тўлдиргич доналари соҳасидаги ҳамма бўшлиқ қотиб қолган боғловчи билан ва ғоваклари ҳаво билан тўлиқ бўлади);
- ғовак тузилишли (тўлдиргич доналари орасидаги бўшлиқ қотиб қолган боғловчи билан ва ғоваклар ораси кўпик ёки газ хосил қилгичлар билан тўлган бўлади), ғадир-будур тузилишли (қотиб қолган боғловчи ва қумтупроқли қўшимча ҳамда бир текис тақсимланган ва газ ёки кўпик ҳосил қилгичлардан ҳосил бўлган ғовак бетонлар);
- йирик ғовак тузилишли бетонлар бўлади, (бу бетонларда йирик тўлдиргичлар доналарининг орасидаги бўшлиқ майда тўлдиргичлар ва қотиб қолган боғловчилар билан тўлмаган бўлади).
- қурилма бетонлари - бино ва иншоотларнинг кўтариб турувчи бетон ва темирбетон қурилмалари (пойдевор блоклари, устунлар, тўсинлар, плиталар ва бошқалар);
- гидротехника бетонлари-тўғонлар, шлюзлар қуриш, каналларни қоплаш ва бошқалар учун; биноларнинг деворлари ва енгил ёпмалар учун мўлжалланган бетонга;
- йўлбоп бетондан йўл ва аэродромлар қопланади:
- махсус бетонлар - кимёвий жихатдан турғун, ўтга чидамли, манзарали, биологик муҳофаза учун алоҳида оғир бетонлар, бетонполимерлар, полимербетонлар ва бошқаларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |