Betonlar beton va uning qurilishdagi ahamiyati. Betonlar klassifikatsiyasi. Betonlarga ishlatiladigan xom ashyolar


Download 1.77 Mb.
bet6/7
Sana06.04.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1333094
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
BETONLAR

Совуққа чидамлилик.

  • Фойдаланиш жараёнида доимо сув ва манфий ҳароратлар таъсирига учрайдиган бетон ва темир-бетон қурилмаларнинг чидамлилиги бетоннинг совуққа чидамлилигига боғлиқ бўлади.
  • Совуққа чидамлилиги жихатдан оғир бетон СЧ 50, 75, 100,150,200 ва ҳоказо, СЧ 700 гача (рақамлар музлатиш ва эритиш сонини кўрсатади) маркаларга бўлинади. Совуққа чидамлилиги бўйича бетон маркаси қурилма тури, иншоот синфи ва ундан фойдаланиш шароитларига қараб белгиланади. Турар жой ва саноат бинолари учун бетоннинг совуққа чидамлилиги, одатда СЧ 50 марка билан ҳарактерланади.

Киришиш ва кенгайиш.

Гидравлик боғловчилар асосида тайёрланган бетонлар (киришмайдиган ва кенгаймайдиган цементлар асосида тайёрланган бетонлар бундан истисно) ҳажман ўзгаради. Бетон ҳавода қотганда киришади, нам шароитларда қотганда эса у хажми умуман ўзгармайди ёки бир оз шишади. Оғир бетоннинг киришиш катталиги бетон иншоотнинг 1 м узунлигига одатда тахминан 0,15 мм ни ташкил қилади.

Емирилишга (нурашга) чидамлилик.

  • Бетоннинг нураши деб, атрофдаги муҳитнинг физик- кимёвий таъсири остида унинг емирилишига айтилади. Бетоннинг нураши цемент тошининг емирилиши (қотган бетоннинг энг турғун бўлмаган қўшимчаси сифатида) натижасида содир бўлади ва одатда, у билан бирга мустаҳкамлиги ва сув ўтказмаслиги пасаяди, шунингдек унинг арматура билан боғланиши ёмонлашади.
  • Бетоннинг нураши ишқорий модда бетон ичига кириши натижасида вужудга келади ва модда бетон дарзлари ҳамда ғовакларидан доимо кириб турганда анча тезлашади.

Оловбардошлик

  • Бетон оловбардош материал ҳисобланади. Ўт кетган холларда аланга қисқа муддат таъсир қилганда бетоннинг иссиқлик ўтказувчанлиги кичик бўлиши туфайли, у яхши сақланиб қолади. Лекин ҳароратлар 160-2000С чегараларида узоқ муддат таъсир этганда бетон мустаҳкамлиги 25-30%га пасаяди. Бетон 5000С дан ортиқ ҳароратгача қиздирилганда кальций гидроксидининг сувсизланиши ва цементнинг бошқа қотиш махсулотларининг парчаланиши натижасида емирилади. Шундай қилиб, фойдаланиш жараёнида юқори ҳароратлар (2000С дан ортиқ) таъсирига йўлиқадиган бетон қурилмаларни иссиқлик ҳимоялаш материаллари билан ўраш ёки уларни оловбардош бетондан тайёрлаш лозим.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling