Бетоннинг синфланиши


Download 468.61 Kb.
bet2/6
Sana20.10.2023
Hajmi468.61 Kb.
#1712500
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2.Мавзу

Бетон тузилиши


Бетон – сунъий тош материаллардандир. Бетоннинг тузилиши бетон мустаҳкамлигига ва деформациясига катта таъсир кўрсатади. Бетон тузилиши қуйидаги омилларга:



  1. йирик ва майда тўлдирувчиларнинг донадорлик таркибига;

  2. сув ва цементнинг нисбатига;

  3. зичлаштириш усулига;

  4. қотиш шароитига;

  5. цемент тошининг сув билан бирикиш босқичи ва бошқаларга боғлиқ.

Бетоннинг тузилиши бетон қоришмасини тайёрлаш, жойлаш ва зичлаш жараёнида ҳосил қилиниб, бетоннинг узоқ муддат қотиши натижасида доимий ўзгариб туради. Шунинг учун бетон тузилишида кристалл ўсимталар, гел, сув ва ҳаво билан кўп ҳажмни эгаллаган ғовак ва капиллярларни тартибсиз жойлашган қум ва шағал доналарининг фазовий панжарасини ҳосил қилади.
Бетон – бу бир жинсли бўлмаган жисмдир. Унга классик мустаҳкамлик назариясини қўллаб бўлмайди. Юк таъсиридан бетонда мураккаб кучланиш ҳолати вужудга келади. Натижада заррачаларни бирлаштирувчи сиртда боғланишни бузувчи зўриқишлар ҳосил бўлади, бетондаги ғоваклар ва бўшлиқлар вужудга келган жойларда кучланишнинг тўпланиши содир бўлади.
    1. Бетоннинг мустаҳкамлиги


Бетон мустаҳкамлиги қуйидаги омилларга: цемент тури ва маркаси, сув билан цементнинг нисбати, йирик тўлдирувчиларнинг тури ва мустаҳкамлиги, бетон тузилишига боғлиқ. Бир қоришмадан тайёрланган бетон намуналарнинг мустаҳкамлиги ҳар хил бўлиб, қотиш омиллардан вақти ва шароити, кучланиш ҳолатининг тури, намуналар ўлчамлари, юк таъсирининг ҳарактерига боғлиқ. Бетон мустаҳкамлиги вақт ўтиши билан ортиб боради ва қотиш даврининг дастлабки биринчи 28 суткада бетон асосий мустаҳкамлигига эришади. Кейинчалик қотиш жараёни секинлашади ва бу жараён бир неча йил давом


этади. Бетон мустаҳкамлиги давлат стандартлари бўйича махсус ўлчам ва қолипларда тайёрланган намуналарни синиш йўли билан аниқланади..
Тажрибалардан маълумки бўйлама ўқи бўйича сиқилган намуна бетонда бу ўққа параллел жойлашган ёриқларнинг пайдо бўлишидан бузилади. Даставвал бетон танасида ғовакликларда майда ёриқлар пайдо бўлади. Юкнинг ортиши билан майда ёриқлар ривожланиб бир–биригақўшилиб кетади ва ёриқлар йириклашади. (1.1 – расм: а, б).
Юк миқдорининг навбатдаги ошиши намунани бузилиш ҳолатига олиб келади. Сўнгра ёриқлар очилади, ниҳоят бутунлай емирилиш рўй беради.
Бетоннинг мустаҳкамлиги қатор омилларга боғлиқ бўлиб, улар ичида энг асосийлари қуйидагилардан иборат:

  1. технологик факторлар;

  2. қотиш даври ва ёши;

  3. намуна шакли ва ўлчамлари;

  4. кучланганлик холати ва кўп муддатли жараёнлар.

а) б)



    1. –расм. Бетон намунасининг сиқилишдаги кучланиш ҳолати схемаси.

а – майда ғовак ва бўшлиқ атрофида кучланиш
концентрацияси; б – призма бўйлама ўқи бўйича сиқилишида бетонда ҳосил бўладиган ёриқлар.

Бетон турли кучланиш ҳолатида (сиқилиш, чўзилиш ва кесилишда) турли қаршиликларга эга бўлади.


Ўқув қўлланмада асосан оғир ва ғовак тўлдирувчили енгил бетонлардан тайёрланадиган темирбетон конструкциялар кўрилади. Темирбетон элементларнинг юк таъсирида ишлаш схемалари 1.2–расмда кўрсатилган.
сақлангандан сўнг синалган, сиқилишга бўлган вақтинчалик Rb МПа да намуналари тушунилади.
Бетон ва темирбетон конструкцияларни лойиҳалаш даврида фойдаланиш мақсади, шароитларига кўра бетон сифатининг кўрсаткичлари ўрнатилади, улар орасида асосийлари қуйидагилардан иборат:

  1. бетоннинг ўқ бўйича сиқилишдаги мустаҳкамлиги бўйича синфи – В; лойиҳанинг ҳамма холатларида асосий таъриф деб кўрсатилади.

  2. бетон ўқ бўйича чўзилишдаги мустаҳкамлиги бўйича синфи – Вt; агар бу характеристика асосий аҳамиятга эга бўлса, ишлаб чиқаришда назорат қилинадиган ҳолатларда танланади.

Бетоннинг маркаси – унинг физикавий хусусиятлари билан баҳоланади ва қуйидаги бетон маркаларидан иборат:
а) cовуққа чидамлиги бўйича – F; б) сув ўтказмаслик бўйича – W; в) зичлиги бўйича – D;
г) ўз – ўзидан кучланувчи бетон бўйича – Sp.
Бетон синфлари ва маркалари 1.1 жадвал да кўрсатилган.
Бетоннинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлик бўйича синфи вақтинчалик қаршилик МПа эталон намуна кублар 15х15х15 см ўлчовли, 28 суткадан кейин сиқилган давлат стандартига мос келиши керак.

    1. Download 468.61 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling