Бетоннинг синфланиши


Бетоннинг сиқилишдаги призматик мустаҳкамлиги


Download 468.61 Kb.
bet4/6
Sana20.10.2023
Hajmi468.61 Kb.
#1712500
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2.Мавзу

Бетоннинг сиқилишдаги призматик мустаҳкамлиги


Темирбетон конструкцияларнинг шакли кублардан фарқ қилиши сабабли уларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблашда бетоннинг кубик мустаҳкамлигидан фойдаланиб бўлмайди. Шунинг учун темирбетон конструкцияларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблашда бетоннинг призматик қаршилигидан фойдаланилади.
Бетоннинг сиқилишга бўлган асосий мустаҳкамлиги характеристикаси бу призматик мустаҳкамлигидир. Бетон призматик мустаҳкамлиги Rb билан белгиланади.



    1. –расм. бетоннинг приз- матик мустаҳкамлигини аниқлашга доир:

а –намунани синаш схемаси; b – Rb / R ва h / a нисбатлар орасидаги боғланиш

Бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги


Бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги цемент тошининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги ва ундаги тўлдирувчи донлари билан бирикишигабоғлиқ. Тажриба натижаларига биноан, бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги сиқилишдагига нисбатан 10–20 марта кам, шу билан бирга чўзилишдаги мустаҳкамлик бетон синфининг ошиши билан камаяди. Бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлигининг ошишига цемент сарфини ошириш, С/Ц нис- батни камайтириш ва сирти ғадир–будир бўлган йирик тўлдирувчилар ишлатиб эришиш мумкин.


Бетоннинг ўқ бўйича чўзилишдаги вақтинчалик қаршилигини эмпирик формула ёрдамида аниқлаш мумкин:

Rbt
 0,233 3 R2
(1.2)

Бетон таркибининг бир жинсли бўлмаганлиги сабабли (1.2) формула –Rbt ҳар доим ҳам ишончли натижа бермайди.
Rbt ни аниқ қиймати тажрибалар орқали саккиз шаклидаги намунани узилишга, цилиндр шаклидаги намунани ёришга ва бетон тўсинларни эгилишга синаш орқали аниқланади (1.6 – расм а,б,в).
Тўсин эгилишида бетоннинг вақтинчалик чўзилишдаги қаршилиги бузувчи момент орқали аниқланади:


M
Rbt W
 3,5 M
bh2
(1.3)



бу ерда: М эгилишдаги бузувчи момент;
W=bh2/6 – тўғри бурчакли кесим қаршилик моменти;
γ=1,7 – чўзилган бетонда пластикдеформацияларнинг ривожланиши ҳисобга олувчи коэффициент.

Download 468.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling