Бетоннинг синфланиши


Download 468.61 Kb.
bet1/6
Sana20.10.2023
Hajmi468.61 Kb.
#1712500
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2.Мавзу


БЕТОННИНГ АСОСИЙ ФИЗИК МЕХАНИК ХУСУСИЯТЛАРИ


    1. Бетоннинг синфланиши


Темирбетон конструкцияларни тайёрлаш учун ишлатиладиган бетонлар етарли мустаҳкамликка, арматура билан яхши боғланиши ва арматурани занглашдан сақланиши учун етарлича зичликка эга бўлиши шарт. Қўлланилиш соҳаси, совуққа ва юқори даражадаги температура таъсирига чидамлилиги, ёнғинга бардошлилиги, агрессив муҳит таъсиридан емирилишга чидамлилиги ва сувнинг сизиб ўтишга қаршилиги бўйича бетонлар қуйидаги турларга бўлинади:



  1. Таркибига кўра:

а) зич бетон (тўлдирувчи доналари орасидаги бўшлиқни қотган боғловчи билан мутлоқ тўлдирилган);
б) йирик ғовак (тўлдирувчи доналари орасидаги бўшлиқ қисман тўлдирилган);
в) ғоваклаштирилган (тўлдирувчи ва тўлдирувчи доналарининг сунъий ғовак билан қотган боғловчи билан боғланиши);
г) уясимон ғовакли (тўлдирувчисиз, сунъий ҳосил қилинган ёпиқ ғовакли);

  1. Зичлигига қараб: (кг/м3)

а) ўта оғир ўртача зичлик билан 2500кг/м3 дан ортиқ; б) оғир – 2000-2500кг/м3;
в) енгил – 800-2000кг/м3; г) ўта енгил – 800кг/м3;

  1. Боғловчига қараб:

а) цементли;
б) полимерцементли;
в)оҳакли боғловчи (силикатли); г)гипсли боғловчи;
д) аралаш боғловчи;
е) махсус боғловчилардан тайёрланган бетонларга бўлинади.
Бино ва иншоатларнинг конструкцияларини иссиқликдан ҳимоя қилиш мақсадида махсус бетонлар; юқори даражадаги иссиқлик таъсирига чидамли оловбардош бетонлар; агрессив муҳитда кимёвий таъсирига чидамли махсус бетонлар қўлланилади .

  1. Тўлдирувчининг турига қараб:

а) табиий зич тўлдирувчи (шағал, тош-шағал, кварц қуми); б) табиий ғовак (перлит, пемза, чиғаноқ);
в) сунъий (керамзит, пемза) махсус тўлдирувчили бетонларга.

  1. Тўлдирувчилар донадорлик таркибига кўра:

а) йирик донали: йирик ва майда тўлдирувчиларга; б) майда донали: майда донли тўлдирувчиларга.

  1. Қотиш шароитига кўра:

а) табиий усул билан қотган бетон;
б) атмосфера босимида иссиқлик-намлик билан ишлов бериб қотирилган бетон;
в) автоклав ишловига берилган бетон.
Бетонларнинг қўйидаги қисқартирилган номлари қўлланилади:
а) оғир-зич таркибли бетон, зич таркибли тўлдирувчилардан цементли боғловчилар асосида турли шароитда қотирилган, ўртача зичлиги 2200-2500 кг/м3;
б) енгил-майда зич тўлдирувчилардан цементли боғловчилар, табиий ғовак ёки сунъий тўлдирувчилар ўртача зичлик 500-1800 кг/м3 асосида тайёрланади. в) майда донли – зич таркибли, оғир, майда тўлдирувчилар, цементли боғловчи турли шароитда қотирилган, ўртача зичлиги 1800 кг/м3 дан ортиқ бетон асосида тайёрланади.

    1. Download 468.61 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling