Бетоннинг кесилиш ва ёрилишдаги мустаҳкамлиги
Соф қирқим деб, элементларни кесим бўйлаб бўлакларга бўлиш, қирқиш кучи йўналтирилган ҳолда тушунилади.
Соф ёрилиш деб, элемент қисмларининг ўзаро силжитувчи зўриқиш таъсири тушунилади.
Темирбетон қурилмаларини соф қирқиш ва ёрилишга камдан-кам ишлайди. Қирқишда бўйлама, ёрилишда эса кўндаланг кучлар таъсири кузатилади.
Бетоннинг кесилиши кўндаланг кесувчи юклар таъсиридан содир бўлиб, натижада элемент икки қисмга ажралади. Бетоннинг кесилишига асосан йирик тўлдирувчилар қаршилик кўрсатади. Кесилиш юзаси бўйича кучланишлар тенг тенг тақсимланади деб ҳисобланади. Бетоннинг кесилишига бўлган вақтинчалик қаршилиги қуйидаги эмпирик формула орқали аниқланади:
Rsh 0,7
ёки
Rsh 2Rbt
(1.4)
–расм. Ўқ бўйича чўзилишдаги бетон мустаҳкамлигини аниқлаш учун намуналарни синаш схемалари а – узилишга; б – ёрилишга; в – эгилишга.
Бетон мустаҳкамлигига узоқ муддатли юкнинг таъсири. Тажрибадан олинган натижаларга биноан узоқ муддат таъсир қиладиган юклардан бетонда эластик бўлмаган деформациялар ривожланиб унинг структурасини ўзгартиради. Шунинг учун бетоннинг давомли юклар таъсиридан ўқ бўйича сиқилишга вақтинчалик қаршилиги R b га нисбатан кам бўлади.. Марказий сиқилишдаги бетоннинг чегаравий давомли қаршилиги, тажриба натижаларига биноан, R bl =0,9R b ни ташкил қилиши мумкин.
Кўп марта қайта–қайта таъсир қиладиган юкнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |