Чивиннинг ошқозонига тушган, зарарланган одам қони эритроцитидан етилган гаметоцитлар ажралиб чиқади. Эркак ҳужайра 8 та ҳаракатчан хивчинларга – микрогаметаларга бўлиниб урғочи (макрогаметалар) га киради. - Чивиннинг ошқозонига тушган, зарарланган одам қони эритроцитидан етилган гаметоцитлар ажралиб чиқади. Эркак ҳужайра 8 та ҳаракатчан хивчинларга – микрогаметаларга бўлиниб урғочи (макрогаметалар) га киради.
- Буларнинг иккисини қўшилишидан зиготалар – уруғланган, юмалоқ, шаклдаги ҳужайралар пайдо бўлади.
- 18-24 соат давомида зигота чўзилиб ҳаракатчан оокинета пайдо бўлади ва ҳаракатланиб чивин ошқозонининг эндотелия ҳужайралари орасига, унинг базал мембранаси остига ўтиб олади.
- Бу ерда оокинеталар қобиққа ўралиб ооциста ҳосил қилади.
- Ооциста ичида паразит, ядронинг кўплаб бўлиниши йўли билан кўпайиб, жуда кўп (10000 гача, Р.falciрarum да 50000 гача) ҳужайра – спорозоитлар ҳосил бўлади. Битта чивин танасида, у турли паразит ташувчиларни чаққанлиги туфайли, юзлаб ооцисталар бўлиб, уларнинг ичида жуда кўп миқдорда генетик турли спорозоитлар бўлиши мумкин.
Касалликни юқиши учун безгак чивинини бир марта чақиши етарли бўлмаслиги мумкин. Қайта-қайта чақиши оқибатида битта безгак чивини бирнеча одамни касаллантириши мумкин. - Касалликни юқиши учун безгак чивинини бир марта чақиши етарли бўлмаслиги мумкин. Қайта-қайта чақиши оқибатида битта безгак чивини бирнеча одамни касаллантириши мумкин.
- Чивин чақиши билан одам организмига тушган паразитлар жинссиз бўлиниш – шизогония йўли билан кўпаяди.
- Бу жараён икки босқичда кечади: жигар ҳужайраларида – экзоэритроцитар ёки тўқима шизогонияси ва эритроцитларда – эритроцитар шизогония.
- Безгак чивини чаққанда одам организмига тушган спорозоитлар 15-45 дақиқа ичида жигарга тушиб, гепатоцитларга кириб оладилар (тўқима трофозоитлари) ва тўқима шизоитларига айланадилар. Гепатоцитларда паразитнинг ўсиши ва паразитнинг бир неча бор бўлиниши туфайли минглаб майда, битта ядроли тўқима мерозоитлари пайдо бўлади ва етилган мерозоитлар жигардан (гепатоцитлар ёрилади) қонга эритроцитларга ўтади ва эритроцитар шизогония бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |