Безгак (малярия, malaria)


Download 2.49 Mb.
bet8/16
Sana11.11.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1766286
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
@med ppt Безгак

Тропик безгакда ҳам иситма хуружлари одатда 48 соатдан сўнг такрорланади. Унинг оғир кечиши шундаки, бошланган иситма ҳуружи 36 соатгача давом этиши мумкин. У беморнинг тинкасини қуритади. Хуруж тўхтагинидан сўнг 12 соат ўтиши биланоқ, иситма қайтадан кўтарилади. Баъзан иситмалар хуружида даврийлик мутлақо йиқолади.

  • Тропик безгакда ҳам иситма хуружлари одатда 48 соатдан сўнг такрорланади. Унинг оғир кечиши шундаки, бошланган иситма ҳуружи 36 соатгача давом этиши мумкин. У беморнинг тинкасини қуритади. Хуруж тўхтагинидан сўнг 12 соат ўтиши биланоқ, иситма қайтадан кўтарилади. Баъзан иситмалар хуружида даврийлик мутлақо йиқолади.
  • Безгак кенг тарқалган жойларда одамга бир вақтнинг ўзида бир неча хил плазмодийлар юқиши мумкин. Бошқа ҳолларда эса бир хил плазмодийлар кетма-кет бир неча кун давомида юқади. Бундай ҳолларда иситма ҳуружи бетартиб тутади.
  • Иситма хуружлари такрорланавергач, беморнинг турли аъзоларида ўзгаришлар юзага келади. Талоқ катталашиши ўзига хос белги ҳисобланади. У дастлаб юмшоқ бўлса, кейинчалик қаттиқ бўлиб қолади. Сўнгра жигар ҳам катталашади.

Бемор иш қобилиятини йўқотади. Ранги сарғайиб кетади. Кўпинча лаблари атрофига учуқ тошади. Эритроцитлар парчаланавергани туфайли уларнинг сони камайиб кетади – камқонлик (анемия) ривожланади. Қондаги гемоглобин миқдори, лейкоцитлар сони ҳам камаяди.

  • Бемор иш қобилиятини йўқотади. Ранги сарғайиб кетади. Кўпинча лаблари атрофига учуқ тошади. Эритроцитлар парчаланавергани туфайли уларнинг сони камайиб кетади – камқонлик (анемия) ривожланади. Қондаги гемоглобин миқдори, лейкоцитлар сони ҳам камаяди.
  • Оғир ҳолларда, айниқса тропик безгакда касалликнинг оғир асоратлари – безгак комаси ва гемоглобинурия иситмаси рўй беради. Бу асоратлар касалликни вақтида даволамаган ҳолларда кўп учрайди. Безгак касаллигида бемор хушидан кетади. Томирлар фаолияти кескин издан чиқади. Мия шиши рўй беради. Тери қорамтир-сарғиш ранг бўлиб кетади. Сийдик ва нажас беихтиёр ажралади. Жадаллаштирилган даволаш олиб борилмаса, кўпинча ўлим билан тугайди.
  • Гемоглобинурия иситмаси баъзи беморларда безгакка қарши дорилар берилганидан 4-8 соат ўтгач рўй беради. Бунда кучли эритроцитлар гемолизи (парчаланиши) юзага келади. Беморнинг ҳарорати тўсатдан кўтарилиб кетади. Кучли бош оғриши ва бел соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Тери сарғайиб кетади. Анемия зўраяди. Сийдик қорамтир бўлиб келади.
  • Вақтида даволанган ҳолларда безгак билан оғриган беморлар тузалиб кетади. Баъзи ҳолларда 1-2 ой, ҳатто бирор йилдан сўнг, рецедивлар кузатилади.
  • Температура эгри чизиқлари

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling