КЛИНИКАСИ. Касаллик қўзғатувчисини турларига қараб 4 хил безгак фарқланади: уч кунлик безгак (Malaria tertiana), тропик безгак (Malaria trорica), тўрт кунлик безгак (Malaria quarl-ana) ва овале-безгак (Оvale malaria). - КЛИНИКАСИ. Касаллик қўзғатувчисини турларига қараб 4 хил безгак фарқланади: уч кунлик безгак (Malaria tertiana), тропик безгак (Malaria trорica), тўрт кунлик безгак (Malaria quarl-ana) ва овале-безгак (Оvale malaria).
- Безгакни клиник кечишида қуйидаги даврлар фарқланади:
- инкубацион (бирламчи латент),
- ўткир ҳуружлар (пароксизмлар) даври,
- барвақт рецидивлар, ҳуружлар оралиғи (иккиламчи латент),
- кечиккан рецидивлар даври.
- Одатда, учкунлик ва овале безгаклари продром давридан бошланади (5 кунгача), бу даврнинг асосий белгилари: ҳарорат субфебрил, енгил бош оғриғи, эт уюшиш, танани қақшаб олиши. Тропик ва тўрткунлик безгак продром даврсиз, ҳамма вақт ярим ўткир ёки ўткир бошланади.
Касалликнинг клиник белгилари: бадан қақшаб, бемор совқотади. Устига дуч келган нарсани ёпиб ётса ҳам исимайди. Орадан 1-2 соат ўтгач, иситма кўтарилиб кетади ва тана ҳарорати 41ºС, баъзан ундан ҳам юқори даражага кўтарилади. Иситма кўтарилган вақтда бемор бош оғриши, қунгил айнашидан шикоят қилади. Беморнинг юзи ва териси қизарган, пайпаслаб кўрганда иссиқ туюлади. Бел соҳаси ва чап биқинда кучли оғриқ бўлиши мумкин. Томир уриши тезлашади. Иситма ҳуружи 6-8 соат давом этади. Сўнгра қисқа вақт ичида иситма тўсатдан 35-35,5ºС гача тушиб кетади (интермиттирловчи иситма). Бу даврда беморда кучли терлаш кузатилади. Ички кийимлари шалоббо бўлиб кетади. Уларни бир неча марта алмаштиришга тўғри келади. - Касалликнинг клиник белгилари: бадан қақшаб, бемор совқотади. Устига дуч келган нарсани ёпиб ётса ҳам исимайди. Орадан 1-2 соат ўтгач, иситма кўтарилиб кетади ва тана ҳарорати 41ºС, баъзан ундан ҳам юқори даражага кўтарилади. Иситма кўтарилган вақтда бемор бош оғриши, қунгил айнашидан шикоят қилади. Беморнинг юзи ва териси қизарган, пайпаслаб кўрганда иссиқ туюлади. Бел соҳаси ва чап биқинда кучли оғриқ бўлиши мумкин. Томир уриши тезлашади. Иситма ҳуружи 6-8 соат давом этади. Сўнгра қисқа вақт ичида иситма тўсатдан 35-35,5ºС гача тушиб кетади (интермиттирловчи иситма). Бу даврда беморда кучли терлаш кузатилади. Ички кийимлари шалоббо бўлиб кетади. Уларни бир неча марта алмаштиришга тўғри келади.
- Уч кунлик безгакда иситма ҳуружлари орасидаги муддат 48 соат, 4 кунликда – 72 соатга тенг. Демак, иситма ҳуружи кун оралатиб, ёки 2 кундан сўнг, 3-кунида айнан бир хил вақтда бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |