Безгак (малярия, malaria)
Download 2.49 Mb.
|
@med ppt Безгак
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўрт кунлик безгак
- Тропик безгакда
Тўрт кунлик безгак кўпинча тўртинчи кунда такрорланувчи интермиттик иситма, енгилроқ анемия, спленомегалия, секин ортиб борувчи, кам даражали паразитемия билан ифодаланади ва узоқ, баъзан кўп йиллаб давом этади. Унинг бошқа безгаклардан фарқли хусусиятлари: бирламчи ҳуружлар тугагач эритроцитар шизогонияни узоқ вақт (ўн йиллаб) клиник белгиларсиз субмикроскопик даражада сақланиши мумкинлиги ва Р.malariae ни буйракларни жароҳатлаши (болаларда нефротик синдром) бўлиши мумкинлигидир. Тўрт кунлик безгак бошқаларга нисбатан кам тарқалган.
Тропик безгакда продромал белгилар кўпроқ иммунитети бўлмаган шахсларда кузатилади. Бирламчи касаллик кучли токсик ва аллергик аломатлар билан: кучли бош оғриши, кўнгил айнаш, қусиш, қоринда оғриқ, ични суюқ келиши, кучли миалгия ва артралгиялар билан намоён бўлади. Ҳуруж бошланишида титраб-қақшаш қисқа муддатли ва кучсиз бўлади, бўлмаслиги ҳам мумкин. Иситма вақтида токсикоз жуда кучли бўлиб, бемор ҳатто ҳушини йўқотиши, асабий жумбушлар, тиришишлар, менингизм аломатлари, коллапс ва уртикар тошмалар кузатилиши мумкин. Беморнинг юзи қизарган, кўзлари чақнаган, қуруқ йўтал, тили карашланган бўлади. Бирламчи касаллик субконтинуал ёки ремиттик ҳарорат реакцияси билан кечиши, иситма давомли ва тартибсиз бўлиши мумкин. Чунки, Р.falciрarum ретикулоцитлар билан бир вақтда етук эритроцитларни ҳам жароҳатлаганлиги туфайли уларнинг парчаланиши турли вақтда бўлади.
Download 2.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling