Безгак (малярия, malaria)


Download 2.49 Mb.
bet13/16
Sana11.11.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1766286
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
@med ppt Безгак

Беморнинг умумий аҳволи жуда оғир. Бемор хушида бўлсада руҳияти жуда эзилган (прострация), лоқайд баъзан кома ҳолатида ётади. Беморнинг чеҳраси истиробли, кўзлари чуқур ботган, атрофи кўкарган, қарашлари фарқсиз – facies Hiрросratica. Териси совуқ, совуқ ёпишқоқ тер билан қопланган, лаблари, қўл ва оёқ бармоқлари учи кўкарган. Тери таранглиги пасайган. Тана ҳарорати 35ºС ва ундан кам. Нафас тезлашган, юзаки. Томир уриши ожиз, тезлашган ёки ипсимон. Систолик ва диастолик босимлар пасайган (80 мм.сим. уст.дан паст), кўпинча диастолик босим аниқланмайди. Юрак тонлари бўғиқ. Жигар ва талоқ катталашган. Кунгил айнаши, доимий ўқчиқ, аксарият холларда ич сувдек суюқ (худди вабодаги сингари) келиши мумкин. Вақтида тегишли даво тадбирлари ўтказилмаса бемор ўткир қон томир етишмовчилигидан ўлади.

  • Беморнинг умумий аҳволи жуда оғир. Бемор хушида бўлсада руҳияти жуда эзилган (прострация), лоқайд баъзан кома ҳолатида ётади. Беморнинг чеҳраси истиробли, кўзлари чуқур ботган, атрофи кўкарган, қарашлари фарқсиз – facies Hiрросratica. Териси совуқ, совуқ ёпишқоқ тер билан қопланган, лаблари, қўл ва оёқ бармоқлари учи кўкарган. Тери таранглиги пасайган. Тана ҳарорати 35ºС ва ундан кам. Нафас тезлашган, юзаки. Томир уриши ожиз, тезлашган ёки ипсимон. Систолик ва диастолик босимлар пасайган (80 мм.сим. уст.дан паст), кўпинча диастолик босим аниқланмайди. Юрак тонлари бўғиқ. Жигар ва талоқ катталашган. Кунгил айнаши, доимий ўқчиқ, аксарият холларда ич сувдек суюқ (худди вабодаги сингари) келиши мумкин. Вақтида тегишли даво тадбирлари ўтказилмаса бемор ўткир қон томир етишмовчилигидан ўлади.
  • Ҳозирда классик безгак алгиди кам учрайди, бироқ организмнинг тез сувсизланиши ва гиповолиемия оқибатида юзага келадиган юрак-томир коллапси нисбатан кўп кузатилади.

Гемоглобинурияли иситма (ГУИ) тропик безгакни ҳали яхши ўрганилмаган асорати бўлиб, унда қон томир ичида ўткир (иммун-аллергик генезли) гемолиз содир бўлади ва гемоглобинурия, иситма ва гемолитик сариқлик билан намоён бўлади. Бу асорат қадимда, безгакни даволашда хинин кенг ишлатилган даврларда кўп учраган.

  • Гемоглобинурияли иситма (ГУИ) тропик безгакни ҳали яхши ўрганилмаган асорати бўлиб, унда қон томир ичида ўткир (иммун-аллергик генезли) гемолиз содир бўлади ва гемоглобинурия, иситма ва гемолитик сариқлик билан намоён бўлади. Бу асорат қадимда, безгакни даволашда хинин кенг ишлатилган даврларда кўп учраган.
  • ГУИ одатда тўсатдан, кўпинча безгакка қарши препарат (хинин, примахин, сульфаниламидлар ва б.) қабул қилингандан кейин 4-6 соат ўтгач бошланади. Бемор титраб-қақшаб тезликда тана ҳарорати 39-40ºС ва ундан ортиқ даражагача кўтарилади, белда, жигар ва талоқ соҳасида оғриқ пайдо бўлади, кучли терлайди. У адинамия ҳолатида бўлиб, боши, мушаклари ва бўғимлари қаттиқ оғрийди, қайта-қайта тўқ рангли сафро қусади. Тез орада сийдик тўқ жигарранг (пиво, қизил вино ёки қора кофе) рангли бўлиб қолади. Уни текширилганда икки қатлам: пасткиси – тўқ жигарранг, тўқ-лойқа детритли ва юқориси – тиниқ, қизил вино рангида бўлади. Сийдикда юқори концентрацияда оқсил (10-20 г/л) ва ўт пигментлари аниқланади. Беморда тезлик билан анемия ривожланади, сариқлик ортиб боради, жигар ва талоқ катталашиб оғриқли бўлади, геморрагик синдром ривожланиши мумкин. Гемоглобинурияни энг хавфли ифодаси – ўткир буйрақ етишмовчилигидир.

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling