Безгак (малярия, malaria)
Download 2.49 Mb.
|
@med ppt Безгак
Безгак ҳуружларини ва унинг асосий клиник ривожини тўхтатишга, асосан гематошизотроп (шизотроп деб ҳам юритилади) дорилар бериш йўли билан эришиш мумкин. Бу гуруҳдаги дориларни энг самаралиси 4-аминохинолин ҳосилалари: хлорохин (хингамин, делагил, резохин), амодиахин, плаквинил ва б., шунингдек хинин, акрихин, бигумлаp, хлородин ва нисбатан янги препаратлардан – 4-хинолинметанрол ҳосиласи (мефлохин) ва 9-фенантренметанол ҳосиласи (WR-33063).
Этиотроп даво чораларидан ташқари албатта зарур патогенетик даво, жумладан дезинтоксикацияловчи (гемодез, неокомпенсан ва б.), микроциркуляцияни яхшиловчи дорилар (реополиглюкин, декостранлар ва б.), глюкокортикоидлар, антигистаминлар, витаминлар, гемостатик ва сийдик ҳайдовчи дорилар қўлланади. Қон томир ичида бўладиган коагуляцияни олдини олиш учун бошланғич даврларда гепарин ишлатилади. Буйрак етишмовчилиги ривожланганда – гемодиализ, қонни ультрафилpтрацияси ёки гемосорбция қилинади. Анемия кучли бўлса донор қони қуйиш тавсия этилади. Заруратга қараб юрак томир дорилари, тиришишга қарши дорилар ишлатилади.
Download 2.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling