Касалликнинг клиник белгилари, эпид.анамнези маълумотлари, лаборатор текшириш усуллари натижаларига асосланиб ташхис қўйилади. - Касалликнинг клиник белгилари, эпид.анамнези маълумотлари, лаборатор текшириш усуллари натижаларига асосланиб ташхис қўйилади.
- Лаборатор ташхисотида бармоқдан олинган қонни текшириш қулай ва осон усул ҳисобнадаи. Иситма хуружи вақтида ҳам, у тугаганидан кейин ҳам бемордаги қондан “қалин томчи” ва суртма (мазок) тайёрланади. Уларни Романовский-Гимза усули билан бўяб, микроскоп остида қаралса, плазмодийларни топиш мумкин. Бу усул ёрдамида нафақат безгак ташхисини қўйиш, ҳатто уни қайси турдаги плазмодийлар қўзғатганини аниқлаш мумкин. Чунки ҳар бир плазмодийнинг эритроцит ичидаги шакли ва мерозоитлар сони ўзига хос бўлади.
Йўғон томчи ва суртма тайёрлаш Тўғри ва ўз вақтида даволанган тақдирда, касаллик тез ва тўлиқ тузалиш билан якунланади. - Тўғри ва ўз вақтида даволанган тақдирда, касаллик тез ва тўлиқ тузалиш билан якунланади.
- Ўлим асосан тропик безгакнинг хавфли кечимида, кўпроқ болаларда (5%) кузатилади.
- Умуман безгакдан бўладиган ўлим ўртача 4% ни ташкил этади.
Безгак билан оғриган беморлар албатта касалхонага ётқизилиши, безгакка қарши дорилар ҳамда патогенетик ва симптоматик дорилар билан тўлиқ даволаниши керак. Безгаккни даволашда бизнинг олдимизга асосан 2 мақсад қўйилади: 1.Безгак хуружига қарши курашиш. 2.Безгакни қайталанишини олдини олиш. - Безгак билан оғриган беморлар албатта касалхонага ётқизилиши, безгакка қарши дорилар ҳамда патогенетик ва симптоматик дорилар билан тўлиқ даволаниши керак. Безгаккни даволашда бизнинг олдимизга асосан 2 мақсад қўйилади: 1.Безгак хуружига қарши курашиш. 2.Безгакни қайталанишини олдини олиш.
- Биринчи мақсад учун гематошизотроп гурухига кирувчи дорилардан ишлатилади. Гематошизотроп – асосан паразитни эритроцитар босқичларига (трофозоитлар ва шизонтларга) таъсир этувчи.
- Иккинчи мақсад учун – гистошизотроп гурухига кирувчи дорилардан фойдаланилади – асосан паразитни тўқима босқичидаги турларига таъсир этувчи дорилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |