20-вариант
1-топшириқ
Пулнинг миқдорийлик назариясининг 3 муҳим қоидасини кўрсатинг ва уларга изоҳ беринг.
Пулнинг миқдорийлик назарияси
2-топшириқ
Берилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда пул базасининг миқдорини аниқланг.
* банкларнинг мажбурий захира ажратмалари – 5 790 млрд. сўм
*банкларнинг миллий валютадаги “Ностро” вакиллик ҳисобрақамларидаги пул маблағлари – 6 220 млрд. сўм
*муомалага чиқарилган нақд пуллар – 13 110 млрд. сўм
*тижорат банкларининг кассаларидаги нақд пуллар – 4 210 млрд. сўм
*тижорат банкларининг депозит сертификатлари – 1 510 млрд. сўм
21-вариант
1-топшириқ
Пулнинг металлик назариясининг 3 муҳим қоидасини кўрсатинг ва уларга изоҳ беринг.
Пулнинг металлик назарияси
2- топшириқ
Берилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда М1 пул агрегатининг миқдорини аниқланг.
*тижорат банкларининг депозит сертификатлари – 1 820 млрд. сўм.
*талаб қилиб олинадиган депозитлар – 41 800 млрд. сўм
*муддатли депозитлар – 18 070 млрд. сўм
*жамғарма депозитлар – 7 470 млрд. сўм
*давлат қимматли қоғозлари – 6 770 млрд. сўм
*М2 пул агрегати– 81 590 млрд. сўм.
22-вариант
1-топшириқ
Пулнинг номиналлик назариясининг 3 муҳим қоидасини кўрсатинг ва уларга изоҳ беринг.
Пулнинг номиналлик назарияси
2-топшириқ
Берилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда Пул мултипликаторини аниқланг.
*муомалага чиқарилган нақд пуллар – 12 440 млрд. сўм
*тижорат банкларининг депозит сертификатлари – 1 260 млрд. сўм.
*талаб қилиб олинадиган депозитлар – 37 601 млрд. сўм
*муддатли депозитлар – 14 070 млрд. сўм
*жамғарма депозитлар – 4 470 млрд. сўм
*давлат қимматли қоғозлари – 4 710 млрд. сўм.
*Пул базаси – 9733 млрд. сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |