Bia-98-2-guruh talabasi Sotimov Sardorbek Jumanazar o’g’li 1-топшириқ. Саволларга жавоб беринг
Download 102.26 Kb.
|
1 2
Bog'liq2-олий таълим сирти учун вазифа
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-топшириқ. Жавоби
BIA-98-2-guruh talabasi Sotimov Sardorbek Jumanazar o’g’li 1-топшириқ. Саволларга жавоб беринг. Молия тизимининг соҳалари ва бўғинлари. Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари. Хорижий иқтисодчиларнинг молияга оид назариялари. 1-топшириқ. Жавоби Жараёнида турли пул фондлари(дан) шаклланадиган ва фойдаланиладиган молиявий муносабатлар турли соҳаларининг мажмуига молия тизими дейилади. Унга бошқача ҳам таъриф бериш мумкин: давлат ва корхоналарнинг пул фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш борасидаги шакл ва методлар тизимига молия тизими дейилади. “Молия тизими” тушунчаси кенг маънодаги “молия” тушунчасининг тараққиёти натижасидир. Мамлакатда бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши ва принципиал жиҳатдан бутунлай янги бўлган иқтисодий ва молиявий сиёсатнинг ҳаётга татбиқ этилиши молия тизимининг соҳалари ва бўғинларига нисбатан объектив равишда янгича ёндошувни тақазо этди. Унга мувофиқ равишда, дастлаб, молия тизими қуйидаги икки соҳага бўлинади: • давлат молияси ва маҳаллий молия; • хўжалик юритувчи субъектлар молияси. Ўз навбатида, молия тизимининг ҳар бир соҳаси пул фондлари ва даромадларни шакллантиришнинг конкрет шакллари ва методларига боғлиқ равишда бир неча бўғинлардан ташкил топади. Масалан, давлат молияси ва маҳаллий молия қуйидаги бўғинлардан ташкил топиши мумкин: • Давлат бюджети; • мақсадли нобюджет фондлари; • давлат кредити. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар молияси қуйидаги бўғинлардан иборат: • тижорат корхоналари ва ташкилотлари молияси; • молиявий воситачилар молияси; • нотижорат ташкилотлари молияси Молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланади. Шунинг учун ҳам молиявий сиёсат молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент ҳисобланади. Молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолиятидир. Бу фаолият давлатнинг у ёки бу иқтисодий ва социал ривожланиш дастурини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилган. Социал ривожланиш дейилганда фақатгина маориф, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа социал эҳтиёжларнинг ривожланиши тушунилибгина қолмасдан жамиятнинг социал тузилмаси ҳам тушунилади. Шунинг учун ҳам молиявий сиёсатни фақат иқтисодий сиёсатга боғлаб қўйиш мақсадга мувофиқ эмас. Сиёсат давлат фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. Сиёсий таъсир объекти ҳисобланган ижтимоий муносабатлар соҳаларига боғлиқ равишда иқтисодий ёки социал, маданий ёки техникавий, бюджет ёки кредит, ички ёки ташқи сиёсат тўғрисида гапирилади. Молиявий сиёсат ўз-ўзини босиб турувчи мустақил аҳамиятга эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида ижтимоий фаолиятнинг ҳар қандай соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Бу ерда унинг иқтисодиёт, социал соҳа, ҳарбий ислоҳотлар ёки халқаро муносабатлар бўлиши принципиал аҳамиятга эга эмас. Сиёсат, сиёсий таъсир ва сиёсий раҳбарлик қуйидаги уч элементлардан таркиб топади: • бош мақсадни аниқлаш ва қўйиш ҳамда жамият ҳаётининг маълум бир даврига хос қўйилган мақсадларга эришиш учун ечилиши зарур бўлган истиқболдаги ва яқин кунлардаги вазифаларни конкретлаштириш; • ёрдамида қўйилган мақсадларга қисқа муддатларда эришиладиган, яқин кунлардаги ва истиқболдаги вазифалар эса оқилона тартибда ҳал қилинадиган муносабатларнинг методлари, воситалари ва конкрет шаклларини ишлаб чиқиш; • қўйилган вазифаларни ечишга қодир бўлган кадрларни танлаш ва жойжойига қўйиш, уларнинг бажарилишини ташкил қилиш Демак, такрор ишлаб чиқаришнинг алоҳида эҳтиёжларини қондириш ва узлуксиз такрор ишлаб чиқариш жараёнини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун ижтимоий бойликни шакллантириш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларига йўналтириладиган мақсад ва вазифаларнинг ечилишини аниқлашга молиявий сиёсат дейилади Хорижий иқтисодчиларнинг молияга оид назариялари Жамият тараққиётининг турли босқичларида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларининг шакллантирилиши, тақсимланиши ва фойдаланилишига оид иқтисодий муносабатларни ўрганган молия фани иқтисодчи-олимлар томонидан амалга оширилган тадқиқотлар таъсирида шаклланди. Улар томонидан яратилган молиявий назариялар жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжлари томонидан текширилди ҳамда агар улар давлат ва аҳоли учун амалий тавсияларга эга бўлган ва ҳодисаларнинг ҳақиқий моҳиятини ўзида акс эттирган бўлса, фан сифатида эътироф этилди. Шу муносабаб билан молия соҳасида илмий билимларни шакллантиришга ёрдам берадиган молиянинг турли назарияларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодчи-олимлар томонидан молияга оид ишлаб чиқилган назарий қарашлар молиявий қонунчилик ва давлат фискал сиёсатининг асосида ётади. Хорижий иқтисодчилар молияга оид назарияларининг биринчи гуруҳи сиёсий иқтисод мумтозларининг концепциялари билан изоҳланади. Капиталистик тараққиётнинг дастлабки босқичидаёқ барча иқтисодий назарияларда молиявий концепциялар алоҳида ўринга эга бўлган. Давлат харажатлари, солиқлар, кредит ва бюджетнинг иқтисодиётга таъсири масалалари сиёсий иқтисод классиклари (Буюк Британияда – У.Петти, А.Смит ва Д.Рикардо, Францияда – П.Баугильбер) томонидан тадқиқ қилинган. Молия фанининг асосчиси А.Смит (1723-1790 йиллар) ўзининг “Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” деб номланган фундаментал асарида давлат молиясининг моҳияти тўғрисида айрим ғояларни ишлаб чиқдики, улар меҳнатнинг унумли ва унумсизлиги тўғрисидаги таълимотга (бу таълимот А.Смитники) асосланган эди. Унинг аниқлашича, бевосита капиталга алмаштириладиган меҳнат унумли, унумсиз меҳнат эса даромадга, яъни иш ҳақи ва фойдага алмаштириладиган меҳнатдир. Ана шу назарий қарашлардан келиб чиққа ҳолда А.Смит (ва ундан сўнг Д.Рикардо) молиявий категорияларга (давлатнинг даромадлари ва харажатларига) тавсифнома берган. У солиқлар ҳисобидан олинган давлат даромадлари барчасининг ёки деярли барчасининг унумсиз сарфланишини исботлаган. Шунинг учун ҳам давлат харажатлари капиталнинг жамғарилиши ва миллий даромаднинг ўсиши имкониятларини қисқартиради. Ана шундан унинг солиқларга нисбатан салбий муносабати келиб чиққан. А.Смит яратилган қийматни унумсиз сарфлайдиган ва шу муносабат билан 2 ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига тўсиқ бўлувчи давлатнинг харажатларини қисқартириш керак, деган хулосага келади. А.Смит давлат харажатлари сиёсатини танқид қилган бўлса-да, улар маълум бир қисми бўлишининг зарурлигини эътироф этган. Чунки ана шу қисм ишлаб чиқаришнинг умумий шарт-шароитларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлади. Унинг назариясида солиқлар назариясига катта ўрин берилган. У солиққа тортишни мақсадга мувофиқ равишда ташкил қилишнинг қуйидаги тўрт асосий принципларини ифодалаган: солиқлар уларни тўловчиларнинг салоҳиятига ва кучига мувофиқ тўланиши керак; солиқларнинг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари аниқ белгиланган бўлмоғи лозим; солиқларни ундирилиш вақти солиқ тўловчи учун қулай бўлмоғи зарур; солиқларни ундиришда уларни ундириш харажатларининг минималлигини таъминламоқ керак. Download 102.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling