Билан боғлиқлиги ва


Download 0.63 Mb.
bet5/5
Sana09.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1345625
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу марузаси Меҳнат статистика фанига кириш

меҳнатга лаёқатлилик ёши бўйича гуруҳ, БМТ Статистика комиссияси тавсия этган;
б) ҳудудий гуруҳ – мамлакатларни қитъалар (Европа, Осиѐ, Шимолий Америка, Жанубий Америка, Африка, Австралия ва Океания) ҳамда мамлакатлар бирлашмалари бўйича (Европа Иттифоқи, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти, Жанубий-Шарқий Осиѐ мамлакатлари уюшмаси) ва бошқалар бўйича халқаро даражада гуруҳлаш. Алоҳида мамлакатлар даражасида ҳудудий гуруҳлаш асосида маъмурий-ҳудудий бўлишиш ѐтади (масалан, АҚШ 50 штат ва 1 федерал округи; Япония – 44 префектура, 1 пойтахт округи ва 2 шаҳар префектурасига; Хитой – 22 музофот (Тайвансиз), 5 мухтор туман, 3 марказга бўйсунадиган шаҳарчага ажралади ва ҳ.к.). Ўзбекистон 12 вилоят, Қорақолпоғистон Автоном Республикаси ва 1та пойтахт шаҳардан иборат.
Бундан ташқари, «Меҳнат статистикаси»нинг барча кўрсаткичлари шаҳар ва қишлоқ аҳолиси учун алоҳида-алоҳида ҳисобланади;
в) хўжаликларни ижтимоий шакллари бўйича гуруҳлаш, у қуйидагича ажратилади:

    • давлат корхоналари ва муассасалари;

    • мулкчиликнинг жамоа шаклида бўлган корхона ва муассасалар (акциядорлик жамиятлари, кооперативлар ва ҳ.к.);

    • хусусий корхона ва муассасалар;

    • чет элликлар тасарруфидаги корхоналар;

    • мулкчилик аралаш шаклида бўлган корхоналар.

г) иқтисодиёт тармоқлари бўйича гуруҳлаш, бу иқтисодий фаолиятнинг барча турларини халқаро стандарт тармоқ таснифи асосида гуруҳлаш бўлиб, унда фаолиятнинг қуйидаги турлари аниқланади:

      • қишлоқ ҳўжалиги, ўрмон хўжалиги, ов;

      • балиқчилик;

      • қазиб олувчи (кон) саноат;

      • қайта ишловчи саноат;

      • электр энергияси, газ ва сув ишлаб чиқариш;

      • қурилиш;

      • савдо, меҳмонхоналар, ресторанлар;

      • транспорт, алоқа, омбор хўжалиги;

      • кўчмас мулк билан операциялар, ишлаб чиқариш хизматлари, ижара;

      • маъмурият, муҳофаза, ижтимоий суғурта;

      • маориф;

      • соғлиқни сақлаш;

      • бошқа шахсий ва жамоа хизматлари (атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, дам олиш, туризм, кўнгил очиш, маданий тадбирлар);

      • уй хўжаликларига пулли хизматлар;

      • эксҳудудий ташкилотлар.

д) бандлик мақоми бўйича гуруҳ – у ХМТ ишлаб чиққан бандлик мақомининг халқаро таснифига асосланади.
е) касбий гуруҳ, унинг асосида ХМТ қабул қилган касбларнинг халқаро стандарт асосида ѐтади, бу тасниф 4 босқичдан иборат бўлади.
Иқтисодиѐтнинг норасмий секторида банд бўлганлар сони, шунингдек, улар ишлаб чиқарган маҳсулот ва хизматлар ҳажмини аниқлашда жиддий қийинчиликлар борлиги туфайли барча мамлакатларнинг миллий статистика хизматлари иқтисодиѐтида банд бўлганлар сони ва янги кўрсаткичларга норасмий фаолиятни ҳисобга олиб, қўшимча ҳисоб-китоблар қилинади.
Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling