Билан боғлиқлиги ва


Download 0.63 Mb.
bet1/5
Sana09.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1345625
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу марузаси Меҳнат статистика фанига кириш


I боб. «МЕҲНАТ СТАТИСТИКАСИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УСУЛИ



    1. «Меҳнат статистикаси» фанининг предмети, унинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва асосий вазифалари

«Статистика» фани ҳозирги кунда «Математик статистика»,


«Статистиканинг умумий назарияси», «Ижтимоий-иқтисодий статистика»,
«Иқтисодиѐтнинг турли тармоқлари статистикаси», «Миллий ҳисобчилик ва
«Меҳнат статистикаси» каби фанларни ўз ичига олган фанлар мажмуидир.
«Статистика» ижтимоий-иқтисодий оммавий ҳодиса ва жараѐнларнинг миқдорий томонини аниқ макон ва замонда уларнинг сифати билан узвий алоқада ўрганади.
«Меҳнат статистикаси» XIX аср бошларидан бошлаб ортиб бораѐтган бандлик ва ишсизлик муаммолари туфайли статистикада ўта муҳим ўринни эгаллай бошлади. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда аҳоли сонининг сезиларли ўсиши иш жойларига талаб қилинаѐтган меҳнатга лаѐқатли аҳолининг кўпайишига олиб келди.
Муттасил ўсиб бораѐтган меҳнат унумдорлиги ишчи кучига эҳтиѐж нисбатан (баъзида мутлақ) камайишини келтириб чиқарувчи омил ҳам ҳисобланади. Шунга кўра меҳнат потенциали, унинг тузилмаси, динамикаси ва ҳозирги босқичда ундан фойдаланишни статистик ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. «Меҳнат статистикаси»нинг асосий мақсади меҳнат потенциалини шакллантириш заминларини миқдорий таърифлаш, унинг тузилмасини турли белгилар (жинс ва ѐш; маъмурий ва малака даражаси; ҳудуд бўйича тақсимланиши; ижтимоий-касбий гуруҳлар бўйича ва б.)га кўра ўрганиш; ишчи кучи бозорини таърифлаш; ишга яроқли аҳолининг ижтимоий, касбий ва ҳудудий кўчувчанлиги (мобиллиги)ни ўрганиш; ишчи кучига сарфлар даражаси динамикасини таҳлил қилиш ҳисобланади.
«Меҳнат статистикаси»нинг марказий вазифаларидан бири – меҳнат потенциалидан фойдаланишни (бандлик ва ишсизлик кўрсаткичлари; иш вақтидан фойдаланиш даражаси; меҳнат потенциалидан етарлича фойдаланмаганлик оқибатида иқтисодиѐтдаги йўқотишлар) таърифлаш. У, шунингдек, «Меҳнат статистикаси» кўрсаткичларининг мамлакат иқтисодий ривожланишини ифодаловчи энг муҳим кўрсаткичлар билан алоқаси ва ўзаро боғлиқлигини ҳам акс эттириши, бундан ташқари, ишчи кучи турмуш даражасини аниқловчи кўрсаткичлар – аҳолининг меҳнат, турмуш ва дам олиш шароитлари даражаси ва динамикасига ҳам статистик таъриф бериши керак.
«Меҳнат статистикаси» биринчи навбатда аҳолининг табиий тикланиши ва унинг миграцияси ҳодиса ва жараѐнларини ўрганувчи демография билан боғлиқ. Шундай қилиб, у меҳнат потенциалининг шаклланиш шарт-шароитлари, унинг динамикаси ва ундан иқтисодиѐтда
фойдаланишни тадқиқ қилади. «Меҳнат статистикаси» демографик статистика маълумотларидан меҳнат потенциалининг барча миқдорий кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш методологиясини ишлаб чиқишда фойдаланади.
«Меҳнат статистикаси» «Математик статистика» ва «Умумий статистика назарияси» билан ҳам узвий боғланган. Демография ва иқтисодиѐтда барча ҳодиса ҳамда жараѐнлар эҳтимоллик характерига (туғилиш, касалланиш, шикастланиш, ўсиш; иқтисодиѐтнинг кўпгина тармоқлари фаолияти мавсумий характердалиги; сиѐсий ҳодисалар ва б.) эга бўлганлиги учун, у «Меҳнат статистикаси»да «Математик статистика» ва
«Эҳтимоллик назарияси» усулларидан кенгроқ фойдаланишни талаб қилади.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling